• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Суддан норозимиз». Марҳум Камолиддин Расуловнинг опаси укасининг қотили етарлича жазоланмаганини айтмоқда

    Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расуловни ўлдирган спортчи Шуҳрат Тўрабоев Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукмига кўра 15 йилга қамалди. Марҳумнинг опаси Мафтуна Расулова укасини ўлдирган спортчи етарли даражада жазоланмаётганини айтмоқда.

    Мафтуна Расулова. (ўртада)

    Мафтуна Расулова. (ўртада)
    Фото: «Дарё»

    «Укам Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни Учтепа туманида ваҳший қотил — Шуҳрат Тўрабоев томонидан хотинининг кўз ўнгида ўлдирилди. Камолиддин спорт билан шуғулланиши баробарида Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида ҳам фаолият юритарди. Кўп маротаба Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида юқори кўтариб, Ватани шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётганди. Укам уюшган гуруҳ томонидан ўлдирилди. Буни биз ўша куни воқеа ёзиб олинган кузатув камераларидан, гувоҳлар гапидан билдик. Суд эса бир нафар жиноятчига 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, жиноятчиларнинг етарлича жазоланмаслигига сабаб бўлмоқда», — дейди марҳум спортчининг опаси Мафтуна Расулова.

    Марҳумнинг опаси Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди адолатли ҳукм ўқиб, бегуноҳ инсонни ўлдирган киши қандай жазоланишини кўрсатиб қўйиши керак эканлигини, бироқ суд қотилликка адолатли баҳо бермаганини айтмоқда.

    «Биз суд терговидан норозимиз. Сабаби кузатув камераларида пичоқланган укамни қувлаганлар икки киши экани, қотилнинг ёнида югураётган шахс акасиман дея ўзини таништирган Й.Т. эмас, аслида қотилнинг шериги экани айтиляпти. Ва видеодаги киши ва судда гувоҳлик берган акани солиштириб кўрганимизда, улар умуман бошқа-бошқа одамлар экани кўриняпти. Аммо суд бунга эътибор қаратмади. Нусратилло исмли гувоҳни ҳам суд терговига олиб келмади. Улар гувоҳни чақирдик, аммо келмади, келмаса нима ҳар дердик, дея чекланяпти. Нега суд гувоҳни суд залига чақириб ололмаяпти. Шуми давлатимизнинг қонуни? Шуми суднинг адолати?», — дея эътироз билдирмоқда марҳумнинг опаси.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» суд терговига келмаган Нусратилло исмли гувоҳнинг прокуратура терговида айтган кўрсатмалари билан танишди.

    «2021 йилнинг 13 сентябрь куни кечки пайт тахминан соат 21:00 да онам билан телефон орқали гаплашиб тургандим. Мендан 50-100 метр узоқликда икки киши ўзаро суҳбатлашиб, тортишиб қолди. Шунда спорт кийимидаги бўйи узун йигит ошхона пичоғи билан шеригини жароҳатлади. Пичоқдан жароҳатланган йигит эса бироз қочиб, сал нарироққа кетди. Пичоқ кўтарган йигит эса унинг ортидан етиб олиб, елкасидан ушлаб, унинг қорин соҳасига яна икки марта пичоқ урди. Пичоқдан жароҳатланган йигит бақириб, ҳаммадан ёрдам сўради. Шу пайт мен уларнинг олдига югуриб бордим. Шунда пичоқ кўтарган йигит аралашмаслигимни айтиб, кет йўқол, дея бақирди. Мен сал ортга қайтганимни кўргач, қўлидаги пичоқни яна яраланган шеригининг қорнига тиқди. Бу сафар пичоқ охиригача кирди. Пичоқдан яраланган йигит янаям қаттиқ бақириб, ёрдам сўради ва қоча бошлади. Пичоқ кўтарган йигит эса яна уни қувламоқчи бўлиб турганида, менга кейинчалик таниш бўлган унинг акаси келиб, пичоқ кўтариб олган укасини тўхтатди. Шунда шеригини пичоқлаган йигит бу лаҳзани олти ойдан бери кутиб юрганини айтди ва воқеа жойидан қоча бошлади. Мен эса унинг ортидан қувиб, уни оёғига чалиб, йиқитдим. Қочмаслигини, бўлар иш бўлганини, энди қилган ишига жавоб ҳам бериши кераклигини айтдим», — деган прокуратура терговидаги саволларга жавоб берган гувоҳ.

    Тергов ҳужжатларида ёзилишича, спортчини ўлдирган Шуҳрат Тўрабоев дастлабки кўрсатмасида Камолиддин Расуловни ўлдиришни ният қилганини, шу мақсадда уни излаганини, 2021 йилнинг 13 сентябрь куни ҳам соат 14:00 дан бошлаб унинг изига тушиб, соат 21:30 да топгач, ўлдирганини баён қилган.

    «Қотиллик келинимизнинг кўз ўнгида содир бўлди. Шу воқеа сабаб келинимиз анча пайтгача шок ҳолатида юрди. Бу эса жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши керак эди. Қолаверса, бу қотил аввал ҳам суднинг қора курсисига ўтирган. Хулоса чиқармаган. Бу сафар ҳам у қотиллик қилганидан, бегуноҳ инсонни ўлдирганидан афсусланмаяпти. Буни суд якунида сўнгги сўзида ҳам айтмади. Ҳатто гапирмади ҳам. Демак, бу 15 йиллик жазони катта тахмин билан яна 5-6 йил ўтаб чиқиб келади ва яна қотилликлар қилади», — дейди Мафтуна Расулова.

    Фото: «Дарё»

    Камолиддин Расулов ўлимида айбли деб топилиб, 15 йил муддатга қамалган Шуҳрат Тўрабоевнинг яқинлари «Дарё» мухбири билан суҳбатда айни дамда тушкун ҳолатдалигини, Шуҳрат Тўрабоевнинг айбида уларнинг иштироки йўқлигини, бироқ буни тушунмаган марҳумнинг яқинлари уларни ҳақорат қилишдан тўхтамаётганини айтмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13-сентябр куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилганди. Бош прокуратура ахборот хизматининг расмий маълумотида чемпион йигитнинг пичоқланишига унинг гумонланувчи танишига «Ҳумо Троп» витаминини тавсия қилгани, оқибатда эса гумонланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдиргани хабар берилганди. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди мазкур қотиллик воқеасини 2022 йилнинг 8 февраль кунидан бошлаб кўра бошлади. Мазкур судда сўз олган Шуҳрат Тўрабоев марҳум Камолиддин Расулов тавсия қилган витаминни айтилган миқдордан кўра кўпроқ истеъмол қилгани сабаб соғлиғи ёмонлашганини, кечалари иссиғи чиқиб, ухлолмайдиган бўлиб қолганини айтди. Марҳумнинг хотини Гулноза Холмуродова эса қотиллик унинг кўз ўнгида содир бўлганини, қотиллик содир бўлган пайтда ҳаммадан ёрдам сўраб, чақирганини аммо ҳеч ким, ҳатто ППХ ходимлари ҳам унга ёрдам бермаганини айтганди. Судда сўз олган яна бир гувоҳ А.Қ. «Ҳумо Троп» витамини ҳақида гап очиб, таниши Шуҳрат Тўрабоевнинг соғлиғи шу витамин сабаб ёмонлашганини билдирди. ППХ ходимлари эса воқеа жойига етиб борганида Шуҳрат Тўрабоев улардан қочиб, кўп қаватли уй подездига яширинганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Чемпион йигит Камолиддин Расулов ўлимида айбланаётган шахс курашчи Шерали Жўраев билан ҳам адоватда бўлган
    • «Ҳар куни ўлиб-тирилгандан кўра ўша куни бир марта ўлишга рози эдим» — пичоқлаб ўлдирилган спортчи Камолиддин Расуловнинг беваси

    19.03.2022, 13:31   Изоҳ (0)   49253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра сафари нархлари яна ошиши мумкинлигини маълум қилди

    19.03.2022, 12:34

    Тошкентдаги Латвия—Ўзбекистон қўшма корхонасида юзага келган ёнғин салкам 7 соатдан кейин ўчирилди

    19.03.2022, 12:15

    «Президент мулоқот давомида муаммоларни бизга нисбатан яхшироқ билиши аниқ кўринди» — Беҳзод Мусаев ва Нурмат Отабеков давлат раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан у...

    19.03.2022, 11:59

    Тошкентда Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга бағишланган стрит-арт пайдо бўлди (видео)

    19.03.2022, 11:41

    Наманганда «Заковат» танлови ғолиблари ваъда қилинган совғалар берилмагани учун норозилик билдирди (видео)

    19.03.2022, 11:22

    Самарқандда ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган 16 нафар спортчи қамоққа олинди

    19.03.2022, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.