• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «‘Боқиманда одамлар билан ишлаш асабимни чарчатади’, ‘Инвесторлар жалб қилишда қийналяпман’, ‘Қишлоқ хўжалиги барибир қийин’». Ўзбекистондаги аёл ҳокимларнинг нозик томонлари нимада?

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб ҳокимликка аёл раҳбарларни тайинлаш амалиёти жорий этилди. Ўтган давр мобайнида республиканинг олтита вилоятидаги шаҳар ва туманлар, жумладан, Андижоннинг Бўстон, Наманганнинг Тўрақўрғон, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Бухоронинг Олот тумани, Қашқадарёнинг Қарши туманларида аёл ҳокимлар фаолият юритди. Айни кунга келиб Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан олинган бўлса, Тўрақўрғон ҳокими қўмита раислигига ўтди.

    «Дарё» мухбирлари айни кунда фаолият юритаётган аёл ҳокимлар — Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова ҳамда Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими сенатор Дилфуза Ўраловалар билан суҳбатлашиб, ҳокимликнинг аёл учун муаммо туғдирадиган жиҳатларини сўради.

    Ишсизлик ва уй-жой масалалари қийнайди

    Гавҳар Алимова.

    Гавҳар Алимова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Боқиманда одамлар билан ишлаганда асабларим анча толиқади. Шундай одамлар билан суҳбатлашганимда, «бу инсонлар нега ношукр, меҳнат қилиб, интилса бўлмайдими?», деган савол туғилади. Барча соҳаларда бўлаётган ислоҳотларни кўриб туриб, кўрмасликка оладиган одамларнинг фикрларига ҳайрон қоламан. Тўғриси, ижтимоий тармоқларда шундай инсонлар ёзаётган бемаза гап-сўзларга асабим дош бермайди. Саъй-ҳаракатларимизни кўриб, қўллаб-қувватлайдиган, илиқ сўзлар айтадиган фуқаролардан эса куч оламан.

    Бизнинг ҳудудда ишсизлик даражаси ачна юқори. Каттақўрғонга 35-40 йил давомида республикадан умуман ёрдам кўрсатилмаган. Кўплаб ишлаб чиқариш объектлари хусусийлаштириб юборилган. Мени ишсизлик ва уй-жой масалалари қийнайди. Бироқ бу бўйича бир йил давомида қатор лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз ва ҳаракатлар бошланган. Сўзим якунида шуни айтмоқчиманки, Каттақўрғон шаҳри аҳолисига аёл ҳоким сифатида таъзим қиламан. Сабаби улар мени жуда ҳам яхши қабул қилишди, аёллигим сабаб камситиш ёки ёрдам кўрсатмаслик ҳолатларига учрамадим.

    Гавҳар Алимова, Каттақўрғон шаҳри ҳокими, сенатор

    Инвесторларни жалб қилишда оқсоқлигимиз борлигини билдим

    Дилфуза Ўралова.

    Дилфуза Ўралова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Аслида таълим соҳасидан чиққан бўлсам-да, кўп йиллар турли йўналишларда ишладим, тажриба орттирдим. Ҳар бир соҳанинг ичига кириб боравериш керак экан. Натижани эса вақт ва амалдаги ҳаракатлар кўрсатар экан. Бугунги кунда туманга инвесторларни жалб қилишда оқсоқлигимиз борлигини билдим. Бошқа мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш, хорижий тилларни билиш зарур экан. Қийинчиликлар бўлишига қарамай, инвесторлар билан иш олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бу ҳаракатларимиз орқали тумандаги ишсизлар ишли бўлади, ҳудуд ривожланади.

    Дилфуза Ўралова, Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими, сенатор

    Деҳқон оиласида туғилганман, аммо қишлоқ хўжалиги бўйича қийналаман

    Санобархон Носирова.

    Санобархон Носирова.
    Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги
    Ўзим деҳқон оиласида туғилганман. Дала ишларини ҳам яхши тушунаман. Мутахассислигим бўйича агрономман. 1992 йил Андижондаги пахтачилик институтини қизил диплом билан тамомлаганман. Шундай бўлса ҳам қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарим, фермерлар кенгаши раиси ва шу соҳага алоқадар шахслар билан бирга ишламасам бўлмайди, уларсиз қийналиб қоламан. Ҳозирги кунда ғаллачилик кластери устида бош қотиришимизга тўғри келяпти. Чунки ғаллачилик кластери бўйича тизим энди ташкил қилинмоқда. Бўстон тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман. 2021 йил туман мева сабзавот экпорти бўйича режани бажаролмаган. Мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизимини яратмасам, ғаллачилик кластери ишини тезроқ ташкил қилмасам мен учун ҳам бу қийинчиликлар баратараф этилмайдиган муаммо бўлиб қолаверсади. Мени қийнаб тургани шу икки муаммо, холос.

    15 йил депутат бўлганман, шу йиллар давомида халқ орасида бўлдим. Шунинг учун ҳокимлик тизими менга унчалик ҳам қийинчилик туғдиргани йўқ. Қолаверса, собиқ ҳоким марҳума Садбар опа бошлаб қўйган ишларнинг ҳаммаси тизимли ташкил қилингани учун чала қолмаган. Биз ҳам 2022—2026 йиллар оралиғида Бўстон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида концепция ишлаб чиққанмиз. Бунда устувор йўналишлар белгилаб қўйилган. Буни ўзимнинг халққа қилган мурожаатимда ҳам айтиб ўтганман.

    Умиджон Мамарасулов ҳамда Миролим Исажоновлар суҳбатлашди.

    09.03.2022, 12:12   Изоҳ (0)   20062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги олти нафар вилоят ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

    09.03.2022, 11:11

    Ўзбекистонга яна 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

    09.03.2022, 10:19

    Самарқандда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди (видео)

    09.03.2022, 09:30

    Украинадаги ўзбекистонликларни Польша орқали эвакуация қилиш учун 10 кун ичида 22 та рейс амалга оширилди

    09.03.2022, 09:10

    Ўзбекистон январь ойида 1,5 млн долларлик қалампир экспорт қилди

    09.03.2022, 08:15

    Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

    09.03.2022, 07:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41

    Пеп Гвардиола “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият сабабини айтди

    Спорт | 1 июл, 11:30

    Эронлик хакерлар Трамп ёрдамчиларининг электрон хатларини тарқатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 1 июл, 11:22

    Сўнгги пост: 20 ёшида ҳаётдан кўз юмган жанубий кореялик супермоделнинг аянчли қисмати 

    Шоу-бизнес | 1 июл, 10:58

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    Дунё | 1 июл, 10:52

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.