9 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси «Спутник V»;
- 8 580 460 дозаси Moderna;
- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Ўзбекистонга Moderna вакцинасининг 500 400 дозаси, 2021 йилнинг июнида 3 миллиондан ортиқ дозаси, 2022 йилнинг февралида эса 2,8 миллиондан ортиқ дозаси олиб келинганди. Шунингдек, 2 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида шприц ва уларни хавфсиз утилизация қилиш учун қутилардан иборат умумий қиймати 669 минг долларга тенг бўлган юк етиб келганди.
Изоҳ (0)