• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Танқид бир томонлама, одамларни чалғитадиган бўлса, бу ҳеч кимга маъқул эмас». Инновация вазири Ўзбекистон илм-фани жар ёқасига келиб қолгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди

    Тошкент тиббиёт академияси профессори Зарифбой Ибодуллаев 19 февраль куни Facebook’даги саҳифаси орқали илмий жамоатчиликка мурожаат қилиб, Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашиб бораётганини айтганди. Мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Хусусан, профессор ёш олимлар орасида кўчирмачилик авж олгани ва кафедралар моддий-техник базалари оғир аҳволда эканига тўхталган.

    «Илмий кенгашда ректорлар кафедра мудирларига очиқдан очиқ: «кўпроқ мақола ёзинглар ва бизнинг институт топ 1000 таликка кириши керак», деб қайта-қайта ёшлар олдига режалар қўйиб ташламоқда. Натижада деярли 80-90 фоиз илмий мақола ҳаводан олиб ёзиб ташланмоқда, айниқса тиббиётда ана шундай ачинарли аҳвол. Илм қила оладиган ходим ҳам, қила олмайдигани ҳам диссертация ёқлашга ундалмоқда. Мана 30 йилдирки, ҳеч ким кафедралар моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қайғурмайди ёки ёлғондан қайғуради. Демоқчиманки, 30 йилдан буён бизга ваъдалар берилади, бироқ кафедра ва илмий лабораториялар анжомлари эскиргандан эскириб боряпти. Тўғри, баъзи кафедраларга янги ускуналар келтирилган, бироқ бундайлар бармоқ билан санарли», — ­­дейилган мурожаатда.

    Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Дарё» мухбири билан суҳбатда Зарифбой Ибодуллаевнинг чиқишига муносабат билдирди.

    Иброҳим Абдураҳмонов

    Иброҳим Абдураҳмонов
    Фото: «Дарё»

    Илм-фан йўқолиб кетгани йўқ

    Ўзбек илм-фани жар ёқасига келиб қолгани ҳақидаги фикрларни ўқидим. Буни бир томонлама қараш деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда илм-фан бу даражада йўқолиб кетгани йўқ. Жуда кўп лойиҳалар бор. Охирги 3 йилда қилинган саъй-ҳаракатлар, қонунчилик базамизни тўғрилаганимиз, олимларга берилаётган эътибор юқори бўлаётгани муҳим аҳамиятга эга. Лекин битта тўғри ҳақиқат борки, албатта 30 йил давомида илм-фанга берилмаган эътиборнинг натижаси ҳамма жойда кўринади. Моддий-техник базамизда, илмий тадқиқотлар сифатида, чоп этилаётган мақолаларда камчиликлар бор.

    Ҳаттоки энг зўр мақолани энг яхши илмий журналда чоп этиш имконияти йўқ. Бу жуда катта рақобат ва кураш майдони. Ҳеч ким келиб «мана сизлар чоп этинглар», деб қўймайди. Албатта, муаммолар бор ва бу яширадиган нарса эмас. Афсуски, буни бир кунда сеҳргарлик қилиб дарров йўқотиб бўлмайди. Интеллектни секин-секин ривожлантириш керак. Ўйлайманки, бугунги кунда берилаётган шунча эътибор ва рағбат бир кун келиб натижа беради. Янги авлод олимлари кириб келяпти. Бундан кўнглим жуда ҳам тўқ. Улар янги тадқиқотларни бемалол амалга ошира олади. Иккинчидан, халқаро ҳамкорликларга кенг йўл очилган. Мақолада кўрсатилган жар ёқасига келиб қолиш маъносидаги катта омил - бундай имконият илмда йўқ эди. Ҳеч ким билан ишлаш имконияти бўлмаган. Ҳозир биз: ҳаттоки лойиҳаларни чет элликлар ишласа ҳам, жамоаларни олиб келиб ишлацанглар ҳам, уларга маблағ тўласанглар ҳам майли деб айтяпмиз.

    Илгари лойиҳаларда илмни пулидан бир конференцияларга бориб бўлмасди. Алоқа қилиб бўлмасди. Агар олим хорижликлар билан алоқада бўлса, балоларга дуч келарди. Бугун уларни оқибати кўрингани муболаға эмас.

    Илм эртага йўқ бўлиб кетадиган даражада эътиборсиз қолиб кетмаган. Ҳозир 101 та ишланмани намойиш қиляпмиз. Шунинг ўзи ҳам кўрсатяптики, жуда кўп натижаларимиз бор.

    Муаммо пул ва техникада эмас, олим етишмаслигида

    Танқид яхши нарса, лекин унга ечим керак. Масалан, моддий-техник база етишмаяпти ва у ҳеч қачон етишмаган. Ҳозир АҚШга бориб лабораторияга кирсангиз, «менга етишмайди», дейди. Нега? Чунки технология ҳар куни янгиланиб бормоқда.

    Ўзбекистондаги моддий-техник базани бир кунда янгилашнинг имконияти бор. Масалан, тахминан 1 миллиард доллар пул билан бир кунда ҳамма институтларни янгилаш мумкин. Лекин улар бир бурчакда темир бўлиб туради. Ишламайди барибир. Чунки уни ишлатадиган одам керак. Ёки мана ҳамма «криоген микроскоп йўқ деб», жар солади Ўзбекистонда. Биз олиб беришга тайёрмиз, битта криоген микроскопга 10 миллион доллар пул кетади. Техникани сотиб олганимиздан кейин ундан Ўзбекистон учун бир йилда неча марта расм олинади.  Йилда 1 ёки 2 марта. Хўп, шу олинган расмни дунёда биров тан оладими? Уни ҳам ўзини махсус сертификатлари бор лабораториялар олиши керак. Мутахассис ҳам шунақа бўлиши лозим. Яна масалан, вакцинани текшириш учун одамнинг генлари алмаштирилган сичқонлар ёки маймунлар бор. Ўзбекистонга ўша маймунни олиб келишимиз ҳам мумкин. Лекин уни ким боқади, тўғри боқадими, касал қилиб қўймайдими, шунга сертификати мавжуд мутахассис борми, булар катта саволлар.

    Шунча пул топишимиз мумкин, лекин бир кунда бундай мутахассисни етиштириб бўлмайди. Шунинг учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳаммага жар соляпмиз, мурожаат ҳам қиляпман, агар криоген  микроскоп керак бўлса, буюртма берайлик. Лабораторияларда 150 долларга шуни расмини олиб беради. Кутиб ўтирмасдан, лойиҳага ўша криоген микроскоп харажатларини қилиб, Европа, Нидерландия, Голландиядаги лабораторияларда қилайлик. Ёки шу моддани маймунда текшириш керак бўлса, бориб текширайлик. Ҳозир фанда глобал жараён, шунинг учун хизматлардан фойдаланган яхшироқ бўлади.

    Техникани олиб берсак, ишлатмаётганлар ҳам бор

    Қарийб 20 миллион долларлик асбоб-ускуна олиб бердик. «Етарлими», деб сўрасангиз, «йўқ», дейман. Энди «бу ишлатиляптими», десангиз, ишлатилмаяпти. Олиб берганмиз, лекин «склад»да турганлари ҳам бор. «Реоген топа олмадим», деб баҳона қилаётганлар ҳам учрайди. Техникани олиб қўйган, лекин ишлатмаяпти. Шунинг учун танганинг иккита томони бор. Биз ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. «Сервислардан фойдаланайлик, лойиҳа доирасида чет элга буюртма беринглар, хорижлик мутахассисларни олиб келинглар», деяпмиз ва ҳамма шароитни яратиб берганмиз. Буларни қилиш мумкин.

    Албатта, субъективизм ҳамма жойда бор. Мен вазирликка келса, ҳамма нарса силлиқ ўтиб кетади, деб айта олмайман. 2 одам ҳар хил фикр беради. Шунда қўлини қўлтиққа уриб кетиб қолмасдан, шулар билан тортишадиган, ўз илмий ғоясини асослайдиган одам керак. Шунинг учун бизнинг вазирликда ҳамма лойиҳалар қайтариб ташланмайди. Камчилиги бўлса, «тўғрилаб келинг», дейилади. Ўзи илм қиладиганлар кўп эмас —35 миллион аҳоли ичида 31 минг киши холос. Бу тахминан ҳар бир миллион кишига 900-1000 нафардан тўғри келади дегани. Аслида бизда илмий тадқиқотчилар 4000 минг нафардан тўғри келиши керак.

    Олимлар дунёдаги энг зўр технологиялардан фойдаланишсин. Мана сутдаги пассив иммунизациясини тасдиқлаш мақсадида ҳам бизнинг ҳамма шароитимиз йўқ эди. Вена университетида тирик вирусларнинг тестларида тадқиқотларни ўтказдик ва пулини тўладик. Қайсидир жойларини ҳамкорлик доирасида қилдик.

    Мен айтмоқчиманки, ҳамма нарсани лойини қориб, ғиштини қуйиб, кейин уй қуриш шарт эмас. Ғиштни сотиб олишимиз мумкин. Уни лойини ўзимиз қилиб вақт кетказиш нега керак? Ундан кўра, ғиштни сотиб олайлик уйни чиройли қилиб қурайлик. Ҳаммасини ўзимиз қилсак қинғир-қийшиқ уй чиқади. Чунки буёқда стандартлари йўқ. Стандартга тушган ғиштни сотиб олсак бўладими, бўлади. Мен энди буни таққослаш учун мажозий маънода айтяпман. Бутун дунё шунақа ишлаяпти. Биз ҳам шунга ўтяпмиз. Ҳукуматимиз раҳбари ҳам, давлатимиз раҳбари ҳам мана шундай тизимларга ўтишимизга шароит яратиб берганлар. Ваколат доирасида ҳамма қарорларни вазирлик чиқара олади. Ёрдам бера олади. Шунинг учун жар солишимиз керак. Ҳар бир муаммони айтишимиз керак. Қанчалик қийин бўлмасин у муаммоларни эшитишга доим тайёрмиз. Лекин танқид бир томонлама, одамларни чалғитадиган бўлса, бу ҳеч кимга маъқул эмас. Агар муаммо бўлса, ечими билан айтилсин. Хўп, агар ўзбек илм-фани жар ёқасига келиб қолган бўлса, бунинг ечими нима? Буни мен ҳам билмаслигим мумкин. Агар ечим берилса, мен тайёрман эшитишга. Ўша фикрларда академикларимизнинг мактаблари йўқлиги айтилган. У мактаблар бугун йўқ бўлиб қолмаган. 30-40 йилнинг ичида секин шунга келдик. Буни тиклаш учун мана ёшлар академиясини қиляпмиз. 3 мингдан ортиқ ёшларимиз чиқяпти. Ҳозир мана 862 та лойиҳа учун 1 триллион сўмга яқин маблағ беряпмиз. Ҳар бирини тижоратлаштиряпмиз.

    Олим ўзи ишласа, маблағининг 70 фоизини ўзига — чўнтагига оладиган тизим қилинди. Корхоналар очишига тизим қилиб бердик. Лекин ҳали кўп механизмларни қилишнинг имконияти йўқ. Чунки пастда бозор бўлмаса, буни қандай қиласиз? Тармоқларга олимникидан олгандан кўра чет элдан олиб келиш осон. Кўряпмизки, олимнинг ишланмалари ҳам жуда яхши тайёр эмас. Бу тарафдан бизнинг камчилигимиз ҳам бор. Уни тайёрлаш учун ҳар бир босқичини назоратга олиш, молия ва кўмак бериш керак. Давлат кўмакчи бўлиши керак. Шу маънода яхши ҳақиқатлари бор. «Давлат нимага кўмакчи бўлмаяпти», деган саволлари жудаям тўғри қўйилган. Бутун Ўзбекистон илм ҳамжамияти бир тарафга қараб юрсаккина шу ишларни қилсак бўлади.

                                         Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири

    07.03.2022, 22:41   Изоҳ (0)   20288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муаммолар бошланиб бўлган, лекин янги имкониятлар ҳам очилди». Зафар Ҳошимов Россия-Украина урушининг Ўзбекистонга таъсири ҳақида

    07.03.2022, 22:22

    Тошкентдан Новосибирскка қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

    07.03.2022, 21:54

    Шавкат Мирзиёев инвестициялар ва экспортни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди

    07.03.2022, 21:45

    Жанубий Корея Ўзбекистон ФВВга махсус ўт ўчириш ва тиббиёт техникаларини юборди

    07.03.2022, 21:40

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди

    07.03.2022, 20:55

    Самарқандда ярим килограммдан ортиқ олтин бўлакларини ноқонуний олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди

    07.03.2022, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаётни мураккаблаштирадиган ва энергияни тортиб оладиган 5 та одат

    Лайфстайл | 14 май, 17:35

    “Бу Coca-Cola’ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!

    Реклама | 5 май, 16:30

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳаёти: ёмон старт, лекин катта умидлар

    Спорт | 14 май, 17:25

    Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 137 млрд сўмлик зарар етказилди (видео)

    Ўзбекистон | 14 май, 17:20

    Швейцария поезд йўлларини қуёш электр станцияларига айлантиради

    Дунё | 14 май, 17:05

    Актёр Том Ҳарди жангари фильмлардаги роллари туфайли соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилди

    Кино | 14 май, 16:50

    Геймерлар оламида йил янгилиги: 2025 йилги ROG Strix SCAR 18 қандай қилиб янги самарадорлик стандартларини белгиламоқда?

    Реклама | 28 апрел, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.