• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда олигархлар даври тугамоқда — Bloomberg

    Bloomberg нашри россиялик миллиардерлар ва уларга қарши қўлланилган санкциялар, Украинанинг ядро қуролларидан воз кечгани, Путин ядровий уруш билан таҳдид қилаётгани, Россияда молиявий уруш бўлиш хавфи тўғрисида сўз юритди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg
    Россиянинг энг бадавлат олигархлари Петр Авен, Алексей Мордашов, Олег Дерипаска, Роман Абрамович, Михаил Фридман ва Алишер Усмонов (чапдан ўнгга) 

    Уруш бошлангандан кейин Укриана президенти Владимир Зеленский уруш Россияни цивилизациялашган дуёдан ажратиб қўйишини айтган эди.

    1991 йилда СССР парчалангандан кейин, унинг ҳудудидаги мамлакатларда сиёсий эркинликка бўлган интилиш авж ола бошлади. Ўша пайтда Украина дунёдаги учинчи йирик ядровий заҳирага эга эди. Бу эса Украинани Россия учун Москвадан мустақиллигини эълон қилишининг биринчи кунидан бошлаб геосиёсий хавф муаммосига айлантирди. 1994 йилда Украина АҚШ, Буюк Британия ва Россиянинг кафолатлари эвазига ядро қуролларидан воз кечди. 

    Украина Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига ёки Европа Иттифоқига қўшилиши керакми? Шарқ ёки Ғарбга интилиши ҳақидаги ички баҳслар унинг сиёсатида марказий ролни эгаллади ва 2004 йилдан бери икки инқилобга олиб келди. Путин бу бўлинишдан фойдаланган ҳолда 2014 йилда Қримни аннексия қилди. 

    Бир пайтлар Россиядаги энг йирик хорижий инвестор бўлган Билл Браудер бир неча йиллардан бери Путин ҳақида огоҳлантириб келади. 2009 йилда унинг россиялик адвокати Сергей Магницкий Москва қамоқхонасида тиббий ёрдамдан маҳрум бўлиб вафот этган. У рус амалдорлари билан боғлиқ солиқ фирибгарлигини фош қилган. 2005 йилда Россияга кириши тақиқланган ва «миллий хавфсизликка таҳдид» деб аталадиган Браудернинг айтишича, Путинни жазолашнинг энг яхши усули унинг пулини ушлаб турган рус олигархларини нишонга олишдир.

    АҚШ ва Европа Иттифоқи айни дамда худди шундай қилмоқда.

    Кремлнинг марҳамати билан бойлик орттирган олигархларни санкция қилиш Путинни ларзага келтирди. У Ғарбни «ёлғон империяси» деб атади. Кейинчалик Путин Россия мудофаа вазири ва бош штаб қўмондонига Россия тўхтатувчи кучларини махсус жанговар навбатчилик ҳолатига ўтказишни буюрди. Тўхтатувчи кучлар мамлакат ядровий кучларини ҳам ўз таркибига олади. 

    Биз унинг — Ахиллеснинг товонини топдик. Олигархларни санкция қилдик, Путин эса ядровий уруш билан таҳдид қилмоқда, — дейди Билл Браудер.
    Ҳозирда Буюк Британия Россиядан ташқаридаги активлари билан бир ҳовуч энг бадавлат олигархларни жазолаган Европа Иттифоқига қадар бормади. Улар орасида металл магнат Алишер Усмонов, банк миллиардерлари Михаил Фридман ва Петр Авен, пўлат магнати Алексей Мордашов бор.

    Bloomberg News нашрига берган баёнотида Фридман ва Авен Россияни урушни зудлик билан тугатишга чақирди, аммо улар Путинни бевосита танқид қилишдан қочди. 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида қолаётган алюминий гиганти миллиардер Олег Дерипаска ҳам Путинни тилга олмасдан тинчлик музокараларига чақирди. 2 март куни Роман Абрамович қарийб йигирма йилдан бери эгалик қилган «Челси» футбол клубини сотаётганини айтди. Клуб 3 млрд фунт стерлингга сотилиши кутилмоқда. Абрамович савдодан тушган соф даромад билан уруш қурбонларига фойда келтириш учун хайрия жамғармасини ташкил этишини айтди. Британиялик депутат Крис Брайантнинг сўзларига кўра, у Лондондаги мулкларини ҳам сотади. Ҳозирча санкцияга учрамаган Абрамович Украина расмийлари билан боғланганидан кейин Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга воситачилик қилмоқчи, деди унинг матбуот котиби.

    Европа Иттифоқи бир қанча россиялик миллиардерлар қатори Алишер Усмоновга ҳам санскиялар қўллади. Шундан кейин Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси лавозимидан кетди. Кейинчалик эса Англиянинг «Эвертон» футбол клуби Алишер Усмоновга алоқадор бўлган барча компаниялар билан ҳомийлик шартномаларини бекор қилганини эълон қилди. Германияда эса Усмоновнинг 600 млн долларлик яхтаси хатловга олинди.

    Ғарбнинг стратегияси жазоларни кучайтириш орқали Россияни янада изоляция қилишдан иборат бўлади. Узоқ вақт давомида Россия пуллари учун бошпана бўлган Монако Россия активларини музлатиб қўйиши ва Европа Иттифоқи санкцияларига риоя қилишини эълон қилди. Швейцария ҳам худди шундай қилиш учун ўзининг тарихий бетарафлигидан воз кечди. Европа Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди ва 7 та рус банкини, шу жумладан, мамлакатнинг иккинчи энг йирик кредитори «ВТБ»ни халқаро молия тизими бўлган SWIFT’дан узиб қўйди. BP, Exxon, Shell ва бошқа Ғарб энергетика компаниялари Россияга ўнлаб йиллик сармояларини тўхтатмоқда. Daimler Truck Holding ва Volvo Car каби автомобиль ва юк машиналари ишлаб чиқарувчилари ҳам Россия билан алоқаларни узмоқда. Россияни тарк этадиган компаниялар рўйхати кундан кунга кенгайиб бормоқда. Бунинг ортидан Россия 30 йиллик инвестицияларни йўқотмоқда.

    Евроиттифоқ ва АҚШ Россиянинг марказий банки билан операцияларни тақиқлаб қўйди. Бу эса унинг валютани ҳимоя қилиш учун 643 млрд доллар заҳирадан фойдаланишига тўсқинлик қилади. Рубль қулашда давом этмоқда. 1998 йили Россияда молиявий инқироз — дефолт бўлган эди. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, бу яна содир бўлиши мумкин. 3 март куни Россиянинг кредит рейтинги Moody’s Investors Service ва Fitch Ratings томонидан номақбул даражага туширилди.

    Қўрқув шундаки, санкциялар сабабли Путин кескинроқ ҳарбий ҳаракатларга ўтиши мумкин. 

    Путин АҚШ ва Европа Иттифоқи хўрлашларини яхши қабул қилмайди, — дейди Браудер.

    05.03.2022, 21:41   Изоҳ (0)   64214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия Россиядаги фуқароларидан мамлакатни тарк этишни сўради

    05.03.2022, 19:11

    Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракетани учирди

    05.03.2022, 12:02

    Зеленский Украинадан қочиб кетганини рад этди

    05.03.2022, 10:12

    Европада газ нархи минг кубометр учун қарийб 2400 долларга етди. Бу газнинг тарихда кузатилмаган максимум қиймати

    04.03.2022, 23:45

    НАТО Украинадаги ҳаво йўлини ёпмайди. Мамлакатда парвозсиз ҳудуд ҳақидаги петицияни бир миллион фойдаланувчи имзолаган

    04.03.2022, 23:13

    Путин ва Шольц телефонда Украина масаласини муҳокама қилди

    04.03.2022, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.