Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистоннинг иқлими иссиқ бўлган вилоятлардаги 19 та давлат университетлари 26 февралдан талабалар учун қайта очилди, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

Кадр: TOLOnews

Кадр: TOLOnews

Февраль бошларида иқлими иссиқ бўлган олтита — Лағман, Нангаҳор, Қандаҳор, Нимроз, Фараҳ ва Ҳилманд вилоятларида жойлашган давлат университетларида ўқув жараёнлари бошланганди. Мамлакатдаги олий таълим муассасалари 2021 йилнинг августида, ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан сўнг ёпилганди.

Қайта очилган Кобул давлат университети талабаларининг айтишича, «Толибон» талабига кўра қизлар ва йигитларга алоҳида-алоҳида дарс ўтилмоқда. Куннинг бир қисмида фақат қизлар, бошқа қисмида — ўғил болалар учун дарслар белгиланган.

Шунингдек, қизларга фақатгина аёл ўқитувчилар, ўғил болаларга эса эркак ўқитувчилар дарс беради.

Аввалроқ толиблар Афғонистондаги университет ва мактабларнинг қайта иш бошлаши учун асосий шарт сифатида синф хоналари ҳам ўқитувчилар гендер фарқи бўйича ажратилиши кераклигини айтганди. Бундан олдинги ҳокимият даврида дарслар аралаш синфларда ўтилган, шунингдек, ўқитувчилар жинсининг ҳам аҳамияти бўлмаган.

«Толибон» мамлакатда яна ҳокимият тепасига келган август ойида ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид аёлларга «ислом қонунлари доирасида» ишлаш, ўқиш ва жамият бошқарувида иштирок этишга рухсат берилишини айтган эди. Шу билан бирга, толибларнинг шартларига кўра, Афғонистонда аёлларнинг барчаси ҳижоб (паранжи) кийиши керак бўлади. «Толибон» аввалги бошқаруви давридан фарқли равишда бу сафар аёлларнинг уйдан ёлғиз, эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқа олиши мумкинлигини кафолатламоқда.

Кейинчалик Мужоҳид Афғонистондаги ишлайдиган аёлларни ўз хавфсизлиги учун уйдан чиқмасликка чақирганди. «Бизнинг хавфсизлик кучларимизга аёллар билан қандай муносабатда бўлиш, улар билан қандай мулоқот қилиш ҳақида ўргатилмаган. Мамлакатда тўлиқ хавфсизлик ўрнатилмагунча аёллардан уйда қолишини сўраймиз », — деган эди ҳаракат вакили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди