Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах шаҳрида тадбиркордан 3 минг доллар пора талаб қилган «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам Жиноят кодексининг 214-моддаси билан судланган) «Х.С.» МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдалангани ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 миллион сўм зарарни камайтириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У бунинг эвазига корхона иш юритувчиси Д.Д.дан 3 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ш.И.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда эса филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги — етакчи муҳандисдан 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда тадбиркорга 200 миллион сўм имтиёзли кредит олиб бериш учун 600 доллар сўраган давлат солиқ катта инспектори ушлангани, Бухорода «темир дафтар»га киритиш учун 400 минг сўм пора олган маҳалла раиси қўлга олингани, Тошкент вилоятида газ заправкани электр тармоғига улаш учун 2 минг доллар сўраган бош муҳандис ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди