Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airports ортга қайтишга мажбур бўлган Наманган—Краснодар рейси Урганчга қўнганини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Uzbekistan Airways’нинг Намангандан Краснодарга учган HY-9825 рейси Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан вилоятга мажбурий қайтарилган эди.

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг маълум қилишича, бортида 168 нафар йўловчи бўлган самолёт экипажи ёнилғи миқдорининг камлиги сабаб энг яқин аэропортига қўниш бўйича қарор қабул қилган. Самолёт Урганчга маҳаллий вақт билан соат 09:57 да келиб қўнган. Ҳаво кемасига ёнилғи қуйилгач, у яқин вақтлар ичида Наманганга учиб кетади.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг аниқлик киритишича, рейси бекор қилинган йўловчилар авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган» одамларни ҳимоя қилишдир».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати