• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гурбангули Бердимуҳамедов истеъфога чиққач, Туркманистонга катта эҳтимол билан унинг ўғли раҳбар бўлади. Кичик Бердимуҳамедов ҳақида нималар маълум?

    11 февраль куни Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимидан истеъфога чиқмоқчилигини маълум қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда Халқ Маслаҳати (мамлакат парламентининг юқори палатаси) йиғилишида айтди. Унда 2021 йил якунлари ва келгуси 30 йилга мўлжалланган давлат сиёсатининг «устувор вазифалари» муҳокама қилинди. Ўша куни Бердимуҳамедов биринчи марта давлат раҳбари этиб сайланганига 15 йил тўлганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    64 ёшли Арқадағ ўзининг «ёш етакчиларга йўл очиш» ҳақидаги «қийин» қарорини икки йил аввал «пайғамбарлик ёшига етгани» билан изоҳлади. У парламент юқори палатасига раисликни ўзида сақлаб қолмоқчи. Давлат раҳбари бошқа ваколатлар ҳақида гапирмади.

    Бердимуҳамедов ўз қарорини эълон қилган куннинг эртасига Мажлис (парламент қуйи палатаси) Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини 2022 йил 12 мартга белгилади. Мустақил Туркманистон тарихида ҳозиргача бор-йўғи икки нафар президент бўлган: Бердимуҳаммедов ва ундан олдинги президент Сапармурод Ниёзов.

    Туркманистоннинг амалдаги раҳбар ўзидан кейинги вориси кимлигини айтмади, бироқ маҳаллий ва хорижий ОАВ унинг якка-ю ягона ўғли Сердар Бердимуҳамедов мамлакатнинг янги раҳбари бўлишига заррача шубҳа қилмаяпти. 2021 йил сентябрь ойида Сердар 40 ёшини нишонлаган ва президентликка номзод учун зарур ёш чегарасидан ўтганди.

    Мутахассисларнинг фикрича, ҳокимиятни катта Бердимуҳамедовдан кичик Бердимуҳамедовга ўтказиш жараёни сўнгги бир неча йилдан буён давом этган ва ўтган йили «маррага» етиб келган. Фақатгина иқтисодий аҳволнинг ёмонлашиши ва аҳоли орасда норозиликнинг кучайиши жараёнга тўсқинлик қилиши мумкин, дейди экспертлар.

    «Хроника Туркменистана» қайд этганидек, 2016 йилнинг кузига қадар Бердимуҳамедовнинг ўғли ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмасди. У биринчи марта 2012 йилги президентлик сайловида отаси билан сайлов участкасига борганида оммавий ахборот воситаларида тилга олинган.

    Кичик Бердимуҳамедов ҳақида батафсилроқ маълумотлар 2016 йилда, у илк бор Туркманистон парламентига депутат этиб сайланганидан кейин пайдо бўлди. 2018 йилги парламент сайловлари олдидан давлат матбуоти унинг тўлиқ таржимаи ҳолини эълон қилди. Шундан маълум бўлишича, Сердар Бердимуҳамедов 1981 йил 22 сентябрда туғилган, оилали, тўрт фарзанди бор. Дастлабки маълумоти бўйича технологик муҳандис, бир неча йил озиқ-овқат саноати ва нефть-газ соҳасида ишлаган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Кичик Бердимуҳамедов сиёсатга киришдан аввал Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясида таҳсил олган. Шунингдек, Женева хавфсизлик сиёсати марказида Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича магистрлик даражасини олган. У ўқиш давомида Москвадаги Туркманистон элчисининг маслаҳатчиси ва Женевада Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимларида ишлаган.

    Кичик Бердимуҳамедов давлатга хизмати мобайнида Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган, саноат вазирлиги раҳбари, шунингдек, Ахал вилояти губернатори бўлган. Вилоятда у билан ишлаган собиқ ходимларнинг сўзларига кўра, қўл остидагилар билан суҳбатида президент ўғлининг энг яхши кўрган ибораси «Бўйнингни синдираман!» эди. Бундан ташқари, уларга ўз кабинетларини заруратсиз тарк этиш тақиқланган, хонадан чиқадиган бўлса, кичик Бердимуҳаммедов бинода бўлганида шовқин қилмаслик талаб этилган.

    2021 йил февраль ойида Сердар Бердимуҳамедов янги ташкил этилган бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўшанда у аслида отасининг ўринбосарига айланди – Туркманистонда бош вазир лавозими йўқ, ҳукуматни эса президент бошқаради. Айни пайтда президентнинг ўғли Туркманистон Олий назорат палатасига раис ҳам бўлди ва мамлакат хавфсизлик кенгашига кирди.

    2014 йилда Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Фанлар академиясида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, сўнг бир йилдан камроқ вақт ичида техника фанлари доктори илмий даражасини олган. У миллий жанг санъати федерациясини ҳам бошқаради ва Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий фахрий унвонига эга.

    Кичик Бердимуҳамедовнинг севимли машғулотлари отасининг спорт, машина ва отларга бўлган муҳаббатини тўлиқ такрорлайди. Давлат оммавий ахборот воситаларида ота ва ўғилнинг от миниш, спорт тадбирлари ва автопойгаларда бирга қатнашиши ҳақида хабарлар бериб турилади.

    Туркманистонда сайлов кампанияси расман 14 февраль куни бошланди. Сайлов ва референдум ўтказувчи марказий комиссиянинг баёнотига кўра, даъвогарлар шу кундан бошлаб ўз номзодини кўрсатиши мумкин. Ўша куни Туркманистон Демократик партиясининг навбатдан ташқари IX съездида мамлакат президентлигига Сердар Бердимуҳамедовнинг номзоди илгари сурилди.

    Мавзуга доир: Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирлади

    15.02.2022, 12:40   Изоҳ (0)   35177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг биринчи космик сайёҳ йил охирида илк бор коинотга чиқади

    15.02.2022, 10:59

    Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига номзод этиб кўрсатилди

    15.02.2022, 10:41

    АҚШ Украинадаги элчихонасини Киевдан Львовга кўчиради. Дипломатик миссиянинг компьютер ва тармоқ қурилмалари йўқ қилинади

    15.02.2022, 09:22

    Германия Украинага 150 миллион евро кредит ажратади

    15.02.2022, 08:11

    Канадада COVID-чекловлари ва бош вазир Жастин Трюдога қарши кенг кўламли акция давом этмоқда. Полиция ҳаракатларига қарамай, намойишчилар АҚШ билан чегарадаги кўча...

    15.02.2022, 06:54

    Зеленский АҚШ тахмин қилган ҳужум санасини Украина бирлиги куни деб эълон қилди

    15.02.2022, 00:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск: Халқаро космик станция орбитада қолиш учун жуда хавфли

    Дунё | 16 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    Ўзбекистон | 16 июн, 16:10

    “Болалар улғайганда инсон барибир улардан тортиниб қолар экан” — раққоса Муҳаббат Қурбонова саҳнадан кетганидан афсусланмаслиги ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 16 июн, 16:06

    Ўзбекистон туманларида бошқарув тизими ўзгаради

    Ўзбекистон | 16 июн, 15:51

    Эрон Исроилга зарба беришда “янги усул”ни қўллади

    Дунё | 16 июн, 15:50

    Хитойлик эркак ишдан ва турмушдан ҳафсаласи пир бўлгач, ҳаётини тубдан ўзгартирди. У 4 йилдан бери ғорда яшайди

    Лайфстайл | 16 июн, 15:40

    Туркия Босфор ва Дарданеллда хорижий кемалар учун тўловларни оширади

    Дунё | 16 июн, 15:30

    Макияжни ёқтирмайди, камерадан қўрқади ва ажримдан сўнг 2 қизни тарбияламоқда: Туба Буюкустуннинг кўп қиррали ҳаёти ҳақида

    Лайфстайл | 16 июн, 15:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.