• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Самоларда бўлган дақиқаларимдан бошқа ҳамма нарсани эслайман». Евро—2020 да бир ўлимдан қолган Кристиан Эриксен қандай қилиб футболга қайтди?

    2021 йилнинг ёзида ўтказилган Европа чемпионатида бутун футбол оламини қўрқитиб юборган Кристиан Эриксен 14 февраль куни 30 ёшни қаршилади. Қуйида даниялик футболчининг Евро—2020 даги юрак хуружидан кейин нималар қилгани ва қандай қилиб катта спортга қайтгани ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: «Аякс»

    Эриксен етти ой олдин майдонда юраги тўхтаб қолганида фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганди. Энди эса АПЛда ўйнайди

    Кристиан Эриксен катта футболга қайтди. Ўтган ёзда, Евро—2020 доирасидаги ўйинда юрак хуружига учраган даниялик футболчи «Брентфорд» билан шартнома имзолади. Келишув мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.

    Эриксен Дания терма жамоасининг қитъа чемпионатидаги илк — Финляндияга қарши ўйинида (0:1) ҳеч қандай контакт йўқ жойда йиқилди. Шифокорлар футболчига дастлаб майдонда ёрдам кўрсатди, сўнгра у шифохонага етказилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Кристиан клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирган.

    Шундан сўнг Эриксенга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилди, бу «Интер» билан шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Боиси Италияда футболчиларга юрак стимулятори билан ўйнаш тақиқланган, шунинг учун томонлар ҳамкорликни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа, 2021 йилнинг декабрида Эриксен эркин агентга айланди ва бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлди.

    Евродаги фожиадан кейин Эриксен нима билан банд эди

    Нохуш воқеадан бир неча ой ўтгач, Кристиан Даниянинг DR1 телеканалига берган интервьюсида тафсилотларни қуйидагича ёдга олди.
    Тўпга зарба берганимдан кейин, болдир мушагимда қалтирашни ҳис қилдим ва ҳушимни йўқотдим. Уйғонганимда, биринчи навбатда, белимни шикастлаб олганман деб ўйладим. ‘Оёқ бармоқларимни қимирлата оламанми’. Бу ҳаёлимга келган илк фикрлар эди. Шунда узоқдан шифокорларнинг овозини эшитдим. Самоларда бўлган дақиқаларимдан бошқа ҳамма нарсани эслайман. Мухлислар тез ёрдам машинасига олиб кетилаётганимда исмимни айтиб ҳайқиришгани ҳам ёдимда. Бир неча дақиқага ўлганимни фақат тез ёрдам машинасида англадим. Менга ҳамроҳлик қилган шифокорларнинг суҳбатидан буни тушундим.
    Ярим ҳимоячи тез ёрдам машинасида фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаганини ҳам тан олди: «У ерда ўзимга шундай дедим: бутсиларимни михга иламан, бошқа ўйнамайман. Худди шу гапларни қайлиғимга айтдим. ‘Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа ўйнамайман’. Еврода фақат Дания терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни томоша қилдим. Жамоа ярим финалга қадар етиб борганидан хурсандман, лекин шу билан бирга унинг бир қисми бўлишни жуда хоҳлардим. Асосийси, нохуш эпизоддан кейин мустақил юрганим ва югура олганимдир».

    Кристиан нима учун фаолиятини давом эттиришга қарор қилгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Футболчининг сўзларига кўра, оиласи унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.
    Футболга доим ошиқ бўлганман. Фаолиятимни давом эттириш истагимни оилам қўллаб-қувватлади. Агар қайлиғим ‘бошқа ўйнашингни хоҳламайман’, деганида, вазият бошқача бўларди. Сабрина спорт залига ёки машғулотларга боришимга қарши эмас. У агар кетсам, кейин, албатта, қайтишимга ишонади.

    Кристиан Эриксен оиласи билан

    Кристиан Эриксен оиласи билан
    Фото: Instagram

    Эриксен ватанига қайтиб, «Оденсе» клубида машғулотларни бошлади. У ёшлигида ўша клубда ҳаракат қилган. Кейинчалик даниялик Швейцарияга кўчиб ўтди ва учинчи дивизионда иштирок этадиган маҳаллий «Кяссо» клубида машғулот ўтказди. Спортчи у ерда фаолиятини қайта тиклашни мақсад қилганди.

    Мақсадим — Қатардаги Жаҳон Чемпионатида ўйнаш. Терма жамоада яна ўйнай олишимни исботламоқчиман. Мураббий савиямга баҳо бериши керак, юрагим бунга халақит бермайди.
    2020 йилнинг январь ойида Кристиан «Аякс» ёшлар жамоаси машғулотларида қатнашди. Миш-мишлар данияликнинг 2009—2013 йилларда ўйнаган нидерланд клубига қайтгани ҳақида «гапира» бошлади, бироқ футболчининг агенти Эриксен Премьер Лигага қайтиш ниятида эканлигини таъкидлади.

    «Кристиан билан ҳаммаси жойида. Рождество олдидан у тиббий кўрикдан ўтди, натижалар жудаям қувонарли. Биз унинг январь ойидан умумий гуруҳда машғулотларни бошлашини кутяпмиз», — деганди бир неча ҳафта олдин футболчининг вакили Мартин Шутс.

    Нима учун футболчи «Брентфорд»ни танлади?

    Баъзи экспертлар Кристианнинг танловидан ҳайратга тушди. Чунки унинг олдида бошқа таклифлар ҳам талайгина эди. Масалан, «Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте футболчининг Лондон клубига қайтишини истисно этмаганди. Бироқ у «Брентфорд»га ўтишни маъқул кўрди. Эҳтимол, ярим ҳимоячи янги клубида ўзини қулай ҳис қилиш учун шундай қарорга келгандир.

    «Брентфорд»да Эриксен кўплаб танишларини учратади. Клуб бош мураббийи Томас Франк Кристиан билан Дания ёшлар жамоасида ишлаган. Бундан ташқари жамоада Эриксеннинг бир қанча ҳамюртлари бор: дарвозабон Йонас Льоссл, ҳимоячи Мадс Расмуссен, ярим ҳимоячилар Кристиан Ньоргор, Матиас Йенсен ва Мадс Бидструп. Умуман олганда Эриксен учун яхши танлов. Аммо кўпчилик учун футболчининг жисмоний ҳолати ҳалигача сир бўлиб қолмоқда.

    «Брентфорд» бош мураббийи Томас Франк футболчилар билан

    «Брентфорд» бош мураббийи Томас Франк футболчилар билан
    Фото: Getty Images

    «Кристианнинг ўйинини қандай томоша қилишимни тасаввур қилиш қийин»

    Футболчининг сафга қайтиши футбол жамоатчилигида бироз хавотир уйғотмоқда. «Болтон»нинг собиқ футболчиси Фабрис Муамба Эриксеннинг ҳаётидан жуда хавотирдалигини яшириб ўтиргани йўқ. 2012- йилда англиялик футболчи ҳам тўғридан-тўғри майдоннинг ўзида юрак хуружига учраган (78 дақиқа давомида юраги урмаган) ва фаолиятини якунлаган. Муамба шифокорларнинг талаби билан шундай қарор чиқарган, ўша пайтда у эндигина 24 ёшда эди.

    «Ишончим комилки, Эриксеннинг Премьер Лигага қайтиши мумкинлигидан нима учун ташвишланаётганимни тушунасиз. Юрак хуружидан омон қолган одам сифатида Кристианнинг майдондаги ҳаракатларини қандай кузатишимни тасаввур қилишим қийин. Дейли Блинднинг мисолида юрак стимулятори билан ҳам юқори даражада ўйнаш мумкинлиги исботланган. Лекин гап жисмоний ҳолат эмас, руҳий жиҳатга бориб тақалади. Тасаввур қилинг-а, футболчининг оиласи бу жараёнда нималарни ҳис қилади, бу улар учун энг қийини бўлади», — дея Муамбанинг сўзларини келтирмоқда The Times.

    Фабрис Муамба

    Фабрис Муамба
    Фото: Getty Images

    Англияда ишлаш (футбол ўйнаш) учун рухсат олишдан олдин Эриксен кардиологлар томонидан чуқурлаштирилган кўрикдан ўтди. Шифокорлар ўз навбатида Англия футбол ассоциациясига ҳисобот юборди. Ундан бир ой олдин эса Кристиан бошқа бир шифокорга турли тестларни топширган. Даниялик соғлиғига жиддий ёндашмоқда ва, афтидан, ҳозирча ташвишланишга ҳеч қандай асос йўқ.

    Мавзуга доир: Футболнинг қоронғи томони: майдонда вафот этишига бир бахя қолган ўйинчилар

    14.02.2022, 23:50   Изоҳ (0)   34990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси

    14.02.2022, 22:51

    «Интер» — «Ливерпуль», «Зальцбург» — «Бавария» учрашувларига ҳакамлар тайинланди

    14.02.2022, 22:03

    Месси Кадисда меҳмонхона сотиб олди ва у ердаги 40 нафар ходимни ишдан бўшатди

    14.02.2022, 18:03

    «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо «Эспаньол» футболчисига нисбатан ишлатган номақбул ҳаракати учун узр сўради

    14.02.2022, 17:00

    «Челси» ва «Барселона» нидерландиялик ҳимоячи учун кураш олиб боради

    14.02.2022, 14:42

    «Рома» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам А Серияда 30 йиллик рекордни қайд этди

    14.02.2022, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.