«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг меҳмонхона бизнеси бошқарувидаги услуби танқид қилинди.
Аргентиналик футболчининг MIM Hotels group ҳолдинги Андалусиядаги Кадис провинциясида жойлашган меҳмонхонани сотиб олди. Шундан сўнг меҳмонхонанинг 40 нафар ходими ишдан бўшатилди. Компаниянинг бу қарори норозиликларга сабаб бўлди.
«Меҳмонхонанинг содиқ мижозлари бор, 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида бу ерда ёзни ўтказадиган оилалар мавжуд. Ажойиб профессионалларни, менинг паноҳимдаги эркак ва аёлларни ишдан бўшатилишига йўл қўймаймиз.
25—30 йиллик тажрибага эга ходимлар бор эди. Меҳмонхонанинг янги раҳбарияти томонидан уларга етказилган илк хабар ишдан бўшатилгани ҳақида бўлди», — дейди Сан-Роке (Кадис провинцияси таркибига киради) мунисипалитети раҳбари Карлос Руис Боиш.
Бу Мессининг мазкур бизнесдаги олтинчи меҳмонхонаси ҳисобланади. Бундан аввал Лео Испаниядаги энг йирик тоғ-чанғи курорти Бакейра Беретда жойлашган меҳмонхонасини ишга туширганди. Футболчининг бошқа меҳмонхоналари Сижес (Каталония), Майорка, Ибица ва Андоррада жойлашган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)