• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси

    Анхель ди Мария — замонавий футболнинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири. Аргентиналик футболчи ҳозиргача «Бенфика», «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ»даги ҳаракатлари билан жуда яхши таниш бўлиб улгурган. «Фаришта» лақабини олган Анхель 14 февраль куни 34 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан «Дарё» 2020 йилнинг 16 май санасида эълон қилинган ҳикояни қайта тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2014 йилги Жаҳон Чемпионати финали ва оғир ўтган болалиги ҳақида

    «Реал»дан хат олганим ва уни очиб кўрмасдан олдин йиртиб ташлаганим ҳамон ёдимда.

    ЖЧ—2014 финали бўлиши керак бўлган куни, соат 11:00 ларда, мен укол олиш учун шифокор-мураббийни кутардим. Чорак финалда тиззамнинг мушаклари йиртилганди, аммо оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида ўйнашим мумкин эди. Ўшанда мураббийларга айтган гапларим эсимда: «Менга барибир, жароҳатим олсам ҳам фарқи йўқ. Мен шунчаки ўйнашни хоҳлайман».

    Жамоамизнинг шифокори Даниел Мартинес хонага қўлида конверт билан кириб: «Анхель, сенга «Реал»дан хат келди», – деди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мен ундан нима ҳақида гапираётганини сўрадим. Даниел шундай жавоб берди: «Бу ерда сенинг ўйнай олмаслигинг айтилмоқда. Шунинг учун улар бугун майдонга тушишингни тақиқламоқда».

    Мен гап нима ҳақида эканини дарҳол англадим. Ўшанда «Реал« мундиал тугаганидан сўнг колумбиялик Хамес Родригес билан шартнома имзолашни хоҳлаётгани тўғрисида кўплаб миш-мишлар тарқалганди. Жойни бўшатиш учун мени бошқа жамоага сотишларини ҳам яхши билардим. Шунинг учун улар менинг жароҳат олишимни истамаган. Мана шунақа. Бу футболнинг мухлисларга қоронғи бўлган томони. Бу «бизнес» деб аталади.

    Мен Даниелдан хат олдим ва уни очиб ҳам ўтирмасдан бўлакларга бўлиб ташладим.

    «Қарор қабул қилиши мумкин бўлган ягона инсон бу менман».

    Ўша тунда деярли ухламадим. Бунга қисман бразилиялик мухлисларнинг меҳмонхонамиз яқинида мушакбозлик уюштиргани ҳам сабаб бўлган. Аммо улар у ерда бўлмаганида ҳам, ухлаб қолишим мумкин эди деб ўйламайман. Жаҳон Чемпионати финалидан олдинги кеча! Қачонлардир орзу қилган барча нарсаларни кўзингиз билан кўрасиз. Нималарни ҳис қилаётганингизни тушунтиришнинг иложи йўқ.

    Мен ўша куни майдонга тушишни жудаям хоҳлардим, ҳатто бу менинг фаолиятимни тугатса ҳам рози эдим. Аммо жамоамиз учун ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқчи эмасдим. Шу боис уйғонишим биланоқ дарҳол бош мураббийимиз жаноб Сабелянинг ёнига бордим. Бизнинг муносабатларимиз илиқ эди ва агар мен бошланғич таркибдан жой олиш истагим ҳақида айтадиган бўлсам, бу унга босим бўларди.

    Шунинг учун, шунчаки ўзи танлаган ўйинчини майдонга туширишини айтдим.

    «Мен бўлсам мен, агар бошқа биров бўлса, демак у. Мен шунчаки, Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлишни хоҳлайман. Агар менинг фойдамга қарор чиқарсангиз, кучим борича ҳаракат қиламан».

    Кейин эса ҳиссиётларимни жиловлолмай кўзимга ёш келди ва мен бунга қаршилик кўрсатмадим.

    Ўйиндан олдин кийиниш хонасида Сабеля Энсо Пересни асосий таркибга тушириши маълум бўлди. Бу қарорни хотиржам қабул қилдим. Учрашув бошланишидан олдин ва иккинчи бўлим олдидан ҳам, майдонга тушиш учун чақиришса, ўйинга тайёр бўлишим учун оғриқ қолдирувчи укол қилишди.

    Бироқ мен ўйинга тушмадим. Биз Жаҳон Чемпионатида мағлуб бўлдик ва мен бунга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмадим. Бу менинг ҳаётимдаги энг оғир кун эди. Учрашувдан сўнг, ОАВ мен (финал учрашувида қатнашмаганим сабаблари) ҳақимда бўлмағур гап-сўзлар пайдо бўла бошлади. Аммо мен ҳозир айтаётганларим мутлақ ҳақиқат.

    Мен ҳамон мураббийнинг ёнига суҳбатлашиш учун борганимда, йиғлаб юборганимни у қандай тушунганлиги ҳақида ўйлайман. Балки, у асаблари бардош бера олмасдан йиғлаган деб ўйлар.

    Аслида, бунинг асабларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ўша лаҳзаларнинг аҳамияти жуда кучли эди, ахир биз имконсиз нарсани бажаришга жуда яқин тургандик.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уйимизнинг деворлари оқ рангга бўялган бўлиши керак, лекин улар шундай бўлганлигини эслай олмайман. Аввалига улар кул рангда эди, кейин эса кўмир чангидан бутунлай қорайиб кетганди. Отам кўмир ишлаб чиқарарди, аммо ҳаммаси шахтадаги каби эмасди. У уйимизнинг орқа қисмида кўмир тайёрларди. Кўмир қандай тайёрланишини кўрганмисиз? Бирор таом учун дўкондан сотиб олинадиган кичик пакетлардаги кўмир қаердан келишини биласизми? Очиғини айтганда, бу жуда ифлос иш, албатта, тўғри маънода.

    Отам орқа ҳовлида кўмирни бозорда сотиш учун қопларди. У ёлғиз бўлмаган, унинг кичик ёрдамчилари бор эди. Мактабга боришдан аввал синглим ва мен отамга ёрдам бериш учун барвақтроқ уйғонардик. Биз ўшанда 9-10 ёшда эдик, бу кўмирни йиғиш учун идеал давр эди, чунки иш осонгина ўйинга айланиб кетарди. Кўмирларни олиб кетиш учун арава келганида, биз қопларни уйнинг ичи бўйлаб олиб ўтардик. Шу тариқа вақт ўтиши билан уйимиз деярли қоп-қора рангга кирди.

    Аммо бунинг эвазига дастурхонда егулик бўлар ва уйимиз тортиб олинмаслиги учун тўлов қилинарди.

    Кўмир ишлаб чиқариш отамнинг биринчи «корхона»си бўлмаган. Бунгача уйимизнинг олд тарафдаги хонасини кичкина дўконга айлантиришга уриниш бўлганди. У сайқалловчи, оқартирувчи, совун ва бир қанча тозаловчи хусусиятга эга воситаларни сотиб олиб, уларни эҳтиёткорлик билан кичик идишларга қуйиб, сотарди. Агар сиз бизнинг шаҳримизда яшасангиз, дўкондан тозаловчи воситаларни сотиб ололмайсиз. Боиси бундай воситалар жуда қиммат эди. Сиз «Ди Мария» дўконига келасиз ва онам сизга маҳсулотни анча арзон нархга сотади.

    Фото: Анхель ди Мариянинг шахсий архиви

    Фото: Анхель ди Мариянинг шахсий архиви

    Уларнинг чақалоғи ҳаммасини бузиб, ўзини автомобиль ғилдираклари остига ташлагунига қадар ҳаммаси яхши кетаётганди.

    Мен аслида ёмон бола бўлмаганман, лекин менда жуда кўп энергия бўлган, гиперактив эдим. Бир сафар онам «дўконимизда« савдо-сотиқ қилаётганда, мен ўзим учун дунёни кашф этмоқчи бўлган эканман!

    Тўғридан-тўғри кўчанинг ўртасига бориб, ўзимни машина ғилдираклари остига ташлаган эканман, онам эса мени қутқариб қолган. Онамнинг бу воқеа ҳақида гапиришига кўра, жудаям драматик тарзда ўтган кўринади. Бу «Ди Мария» дўконининг сўнгги куни эди. Онам отамга бу иш хавфли экани ва бошқа бирор нарса билан шуғулланиш зарурлигини айтган.

    Отам иккаламиз кўмир аралаштираётганимизда кучли ёмғир ёғгани ва жуда совуқ бўлганини яхши эслайман. Бизнинг бошимизда фақатгина том бор эди, холос. Жуда қийин даврлар эди. Бир неча соатлик ишдан сўнг мактабга кетардим. Мактаб иссиқ бўларди, у ерда эса исинишим мумкин эди. Отам эса куни бўйи ишлашга мажбур эди. Агар у ҳеч нарса сотмаса, биз оч қолардик. Аммо мен бир кун келиб ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ишонардим.

    Футболдан қарздорман

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футбол ўйнашни анча эрта бошладим. Бунинг сабаби онам гиперактив хатти-ҳаракатларимга тоқат қилолмаслиги эди. 4 ёшга тўлганимда, у мени шифокорга олиб бориб: «Доктор, у доимо тўхтамасдан югуради. Нима қилиш керак?», – деб сўраган.

    У яхши аргентиналик шифокор бўлиб чиқди ва шундай жавоб берди: «Хўш, нима билан шуғуллансанг экан? Футбол биланми!?».

    Шу тариқа футболга кириб келганман.

    Мен футболга шу даражада мубтало бўлгандимки, ҳар икки ойда бутсиларим йиртилиб кетарди. Онам эса уларни тикиб, ямаб берарди, чунки янгисини сотиб олиш учун пулимиз йўқ эди.

    Маҳаллий жамоада ўзимни яхши тарафдан кўрсатганимдан сўнг, «Росарио Сентрал» клубининг ёшлар жамоаси мураббийи отамга қўнғироқ қилиб, мени ўз жамоасига таклиф қилди. Аслида, бу жуда кулгили ҳолат эди.

    Отам «Ньюеллс Олд Бойс»нинг, онам эса «Росарио»нинг ашаддий мухлиси бўлган. Агар сиз росариолик бўлмасангиз, бу қарама-қаршиликнинг қанчалик эҳтиросли эканлигини тушунолмайсиз. Бу ҳаёт-мамот масаласига ўхшайди. Классико пайтида ҳар сафар ота-онам баҳслашарди. Кейин ғолиб бир ой давомида мағлубни масхара қиларди.

    «Сентрал» мени чақирганида онамнинг қанчалик хурсанд бўлганини тасаввур қилаверинг.

    Отам: «Билмадим. Бу жуда узоқ – тўққиз километр, бизда эса машина йўқ!, – деганди.

    Ойим эса тезда: «Йўқ, йўқ. Сиз хавотирланманг! Мен бу билан ўзим шуғулланаман. Бу муаммо эмас!«, – деб жавоб берганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг менда Грасиэла пайдо бўлди.

    Грасиэла – занглаган, эски сариқ велосипед эди, унда онам ҳар куни мени машғулотларга олиб борарди. Унинг олд томонида кичкина саватча, орқа томонида эса ўтирадиган жой бор эди. Айтиш керакки, синглим ҳам биз билан бориши керак эди. Шунинг учун, отам кичкина ёғоч платформа ясаб, синглим ўтириши учун велосипеднинг ён томонига боғлаб қўйганди.

    Тасаввур қилиб кўринг: шаҳар бўйлаб бир аёл орқа томонида кичкина бола ва ёнида кичкинагина қиз билан велосипедда бормоқда. Саватда эса бутсиларим ва бир нечта сендвич бўларди. Хавфли ҳудудлар, ёмғир, совуқ, қоронғилик. Буларнинг ҳеч қайси бири онам учун муҳим эмасди. У шунчаки педални айлантиришда давом этарди.

    Очиғи, «Сентрал»да менга осон бўлмаган, ҳатто икки маротаба футболни ташламоқчи ҳам бўлганман. Агар онам бўлмаганида, аниқ футболни ташлаган бўлардим. 15 ёшимда унчалик бақувват бўлмаганман. Мураббийимиз эса атлетик футболни афзал кўрарди. Ва бир сафар иккинчи қаватдан келган тўп учун курашмаганимда, у менга: «Сен нимжонсан. Ҳеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайдиган шармандасан. Сен омадсиз бўласан», – деганди.

    Бундан хафа бўлиб, жамоадошларим ёнида йиғлаб юбордим ва майдондан қочиб кетдим.

    Уйга келиб, хонамга қамалиб олиб, йиғлашда давом этдим. Онам нимадир бўлганини тушунди. Ахир, ҳар оқшом машғулотдан сўнг мен дарҳол яна футбол ўйнашга югурардим. У хонамга кириб, нима бўлганини сўради. Ростини айтсам, мен унга ҳақиқатни айтишдан қўрқардим, чунки унинг велосипедни миниб, ўша мураббийни уришга боришидан чучирдим. Онам мулойим аёл эди, лекин агар кимдир болаларини хафа қилса ... Яхшиси ўша пайтда унинг кўзига кўринмаган маъқул эди.

    Мен унга футбол ўйнашни тўхтатаман, деб айтдим. Эртаси куни эса ҳатто уйдан чиқмадим. Мактабга боришни ҳам истамадим. Ўзимни хўрлангандек ҳис қилардим. Аммо кейин онам менга: «Сен қайтишинг керак, Анхель. Сен бориб, унга нималарга қодир эканлигингни исботлашинг керак», – деди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шу куни машғулотларга қайтдим ва ажойиб бир нарса юз берди. Жамоадошларининг ҳеч бири устимдан кулмасди. Аксинча, улар менга ёрдам берди. Ҳимоячилар юқоридан келаётган тўпларда менга устун келиш имкониятини тақдим қилди. Улар ҳақиқатан ҳам ўша куни менга ғамхўрлик қилди. Футбол жуда рақобатбардош ўйин, айниқса Жанубий Америкада. Чунки ҳамма ҳам ўзи учун яхшироқ ҳаётни таъминлашни хоҳлайди. Ўша кунни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман, чунки жамоадошларим менинг азобланаётганимни кўрди ва менга ёрдам беришга қарор қилди.

    Бўйим ҳанузгача паст, ўзим эса ҳали ҳам ориқ эдим. 16 ёшимда ҳам ҳали асосий жамоада эмасдим. Отам бундан ташвишлана бошлади. Бир куни кечқурун у кечки овқат пайтида: «Сенда учта вариант бор: мен билан бирга ишлайсан, мактабни тугатасан ёки яна бир йил футболда ўзингни синаб кўрасан. Агар бундан ҳеч нима чиқмаса, мен билан ишлайсан».

    Ҳеч нарса демадим, чунки вазият қийинлигини тушуниб турардим. Оиламизга пул керак эди.

    Кейин онам: «Яна бир йил футболда», – деди. Бу январь ойи эди.

    Декабрь ойида, йилнинг охирида, ниҳоят чемпионатда «Росарио Сентрал» сафида дебют ўйинимни ўтказдим.

    Менинг спортдаги ҳаётим ўша кундан бошланди. Ҳақиқат шундаки, бу ҳаёт учун кураш бундан анча олдин бошланганди. Буларнинг барчаси ямалган бутсилар ва ёмғирда велосипедда машғулотларга боришдан бошланганди. Профессионал спортчи бўлганимдан кейин ҳам курашни давом эттирдим. Бошқа йўл ҳам йўқ эди. Менимча, Жанубий Америкадан ташқаридаги одамлар бу тушуна олмайди. Тушуниш учун сиз булардан бошдан кечиришингиз, биз босган йўлни босиб ўтишингиз керак.

    Балки баъзи одамлар менинг карьерамга назар ташлаб: «Ух, «Бенфика» кейин «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ». Улар учун бу осондек туюлади. Аммо орада нималар содир бўлганини тасаввур ҳам қила олмайсиз.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бенфикаъга келганимда 19 ёшда эдим ва икки мавсумни зўрға ўтказдим. Отам ишини ташлаб, мен билан Португалияга кўчиб ўтганди. Бу уни онамдан ажратди. Унинг кечалари онам билан гаплашаётганини эшитардим, уни жуда соғинарди.

    Баъзан, «Бенфика»га ўтиш катта хатодек туюларди. Асосий таркибдан жой олмасдим, шунчаки уйга қайтишни хоҳлардим.

    Аммо 2008 йилги Олимпиада менинг ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. «Бенфика»нинг бошланғич таркибига тушмаслигимга қарамай, Аргентина терма жамоасига чақирилдим. Мен буни ҳеч қачон унутмайман. Турнир менга ерлик бўлмаган даҳо – Лео Месси билан ўйнаш имкониятини берди. Футбол ўйнаш орқали олган энг катта завқим ўшанда бўлганди. Мен фақатгина бўш позицияга югуришим керак эди. Югуришни бошлашим билан худди сеҳргарлик каби тўп тўғри оёғимга келиб тушарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бутун йўлни босиб ўтдик, финалда эса бизни Нигерия терма жамоасига қарши финал ўйини кутарди. Бу менинг ҳаётимдаги энг ақл бовар қилмас кун бўлган. Учрашувдаги ягона голни уриш ва Аргентинага олтин медални олиб келиш... Буни сўз билан таърифлашнинг имкони йўқ.

    Тушунишингиз керак, мен эндигина 20 ёшда эдим ва «Бенфика«да ҳам мунтазам ўйнамасдим. Оилам бўлиниб қолганди. Аргентина жамоасига чақирилишимдан олдин ночор аҳволга тушиб қолгандим. Икки йил ичида Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритдим, «Бенфика»да ўйнай бошладим ва кейин «Реал»га ўтдим.

    Бу нафақат мен, балки бутун оилам шунингдек, кўп йиллар давомида мени қўллаб-қувватлаган дўстларим ва жамоадошларим учун ўзгача ғурур эди. Менга отамнинг мендан яхшироқ футболчи бўлганини, лекин ёшлигида тиззаларини синдириб олгани ҳамда орзусидан ажралгани, бобомнинг эса отамдан ҳам иқтидорли бўлгани, бироқ темир йўлдаги аварияда иккала оёғини йўқотгани тўғрисида кўп марта айтиб беришган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Орзуларим ҳам кўп маротаба йў бўлиб кетишга, сўнишга яқин келган.

    Аммо отам кўмир тайёрлашда, онам педал айлантиришда, мен эса эркин зоналарга киришда давом этдик.

    Бу узоқ йўл эди.

    Нега жаноб Сабелянинг олдида йиғлаганимни энди тушундингизми? Мен асабий эмасдим, фаолиятим ҳақида ҳам қайғурмаётгандим. Ҳатто асосий таркибга тушиш ҳақида ҳам. Мен шунчаки орзуларимизни амалга оширишимизни ва мамлакатимизда бизни афсоналар қаторида эслашларини хоҳладим. Биз бунга жуда яқин эдик...

    Шунинг учун оммавий ахборот воситаларида мағлубиятимизга бўлган муносабатдан жуда хафа бўлдим. Баъзида салбий қарашлар, танқидлар чегара билмайди ва бу нотўғри. Биз ҳаммамиз инсонмиз ва ҳаётимизда бошқалар кўрмайдиган нарсалар содир бўлади.

    Якуний саралаш ўйинларидан бироз олдин руҳшуносга қатнай бошладим. Ўшанда қийин даврни, ҳар хил бўлмағур фикрларни бошдан кечирдим. Бундай пайтларда одатда оилам ёрдам берарди. Аммо бу сафар жамоадаги босим жуда катта эди, шу боис менга катта ёрдами тегган руҳшуносга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Сўнгги икки ўйинда ўзимни анча эркин ва енгил ҳис қилдим.

    Ўзимга дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирида ўйнашимни ва болалигимдаги орзум – ватаним терма жамоасидалигимни эслатдим. Баъзида ишингиздан яна-да завқланиш учун ўзингизга оддий нарсаларни эслатиб туришингиз керак.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бугунги кунда одамлар Instagram ёки YouTube’да ўйинларнинг натижаларини томоша қилишади, аммо улар бунинг нима эканлигини билмайди. Улар футболчилар нималарни бошдан кечиришини билмайди.

    Мени қизим билан Чемпионлар Лигаси Кубогини бирга ушлаб турганимни кўради. Мен табассум қиламан, улар эса ҳамма нарса шунчаки мукаммал деб ўйлашади. Аммо улар бундан бир йил олдин, унинг муддатдан олдин туғилиб, касалхонада икки ой ётганини, шифокорлар назоратида бўлганини билмайди.

    Эҳтимол, ўша суратга қараб, улар финалдаги ғалаба туфайли йиғлаяпти деб ўйлашлари мумкин. Аслида эса, қизимнинг ёнимда экани ва бу ажойиб лаҳзаларда мен билан биргалигидан йиғлаяпман.

    Улар Жаҳон Чемпионатинг финалини ва унинг натижасини кўради.

    0:1.

    Улар бу жойга етиб келиш учун қанча курашганимизни тушунмайди.

    Улар уйимизнинг деворлари аста-секин оқдан қора рангга ўтганини билмайди.

    Улар отам қалай том остида кўмир тайёрлаганини билмайди.

    Улар онам ёмғирда ва совуқда ҳам машғулотларга велосипедда олиб борганини билмайди!

    14.02.2022, 22:51   Изоҳ (0)   14473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Интер» — «Ливерпуль», «Зальцбург» — «Бавария» учрашувларига ҳакамлар тайинланди

    14.02.2022, 22:03

    Месси Кадисда меҳмонхона сотиб олди ва у ердаги 40 нафар ходимни ишдан бўшатди

    14.02.2022, 18:03

    «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо «Эспаньол» футболчисига нисбатан ишлатган номақбул ҳаракати учун узр сўради

    14.02.2022, 17:00

    «Челси» ва «Барселона» нидерландиялик ҳимоячи учун кураш олиб боради

    14.02.2022, 14:42

    «Рома» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам А Серияда 30 йиллик рекордни қайд этди

    14.02.2022, 12:31

    «ПСЖ» — «Реал», «Спортинг» — «Манчестер Сити» учрашувларига ҳакамлар тайинланди

    14.02.2022, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.