Италия чемпионатининг 25-турида «Рома» 13 февраль куни «Сассуоло» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг биринчи бўлимида римликлар ҳужумчиси Тэмми Абраҳам пенальтидан унумли фойдаланди.
Бу 24 ёшли футболчи учун А Серия жорий мавсумидаги 11-гол бўлди. Ушбу натижа учун Теммига 24 та ўйин кифоя қилди.
Абраҳам 1991/92 йилги мавсумдан буён А Серияда 11 ёки ундан ортиқ гол урган илк инглиз футболчисига айланди. 30 йил аввалги мавсумда «Бари» ярим ҳимоячиси Дэвид Платт чемпионатда шу натижани қайд этганди.
«Рома» Италия чемпионати 2021/22 йилги мавсуми 25-туридан кейин 40 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)