«ПСЖ» ҳужумчиси 2022 йилнинг ёзида «Реал» билан шартнома имзолайди.
90мин хабарга кўра, француз Мадрид жамоаси билан келишувга эришган ва 2021/22 йилги мавсум сўнгида эркин агент сифатида парижликлар сафини тарк этади. 23 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» сафида солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда йилига 50 миллион евро маош олади. Бу уни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиради.
Қайд этилишича, Мбаппенинг «қироллик клуби»га ўтгани ҳақидаги хабар Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасидаги «Реал» ва «ПСЖ» ўйинидан сўнг расман эълон қилинади.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе парижликлар сафида 2021/22 йилги мавсум Франция чемпионатида 20 та ўйинда 10 та гол урди.
Мавзуга доир: «ПСЖ» Килиан Мбаппега ўринбосар топди
Изоҳ (0)