• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Таэквондони ташлаб, 12 ёшида футболга кириб келгани, терма жамоадаги рақобат ва «Женоа»дан бўлган таклиф ҳақида. Иброҳимхалил Йўлдошев интервью берди

    Ўзбекистон терма жамоаси ва «Нижний Новгород» клуби ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    Футболдаги илк қадамлари ҳақида

    7-8 ёшимдан футболга қизиқардим, лекин таэквондо билан шуғулланардим. У ерда ҳам дўстларим билан футбол ўйнаб турардик. 12 ёшимда таэквондони ташлаб, футболга ўтдим. Янгиер шаҳрида футбол сирларини ўрганганман, илк мураббийим Икром Давлатов бўлган. Янгиерда бўлиб ўтган мусобақада биринчи ўринни олгандик, Тошкентдан келган вакиллар ўйинимизни кузатганди. Мусобақадан сўнг улар «Пахтакор»га таклиф қилди ва Тошкентга бордим. Машғулотлардаги ҳаракатимни кўрган мураббийлар мени олиб қолди. 7-синфда «Пахтакор» академиясига қабул қилинганман.

    Терма жамоадан таклиф олгани ҳақида

    У вақтда «Бунёдкор»да эдим. Қўнғироқ бўлган ва терма жамоага чақирилганимни хабар қилишганди. Жуда хурсанд бўлганман. Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувида (2:1 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонган) дебютимни нишонлаганман.

    Терма жамоанинг чап қанот ҳимоясидаги рақобат ҳақида

    Албатта, соғлом рақобат бўлиши керак. Чап қанот ҳимоясида уч кишимиз, Фаррух Сайфиев, Шерзод Насруллаев ва мен. Мураббийнинг айтган вазифаларини бажариш керак, шунда қийин бўлмайди.

    Сречко Катанец ҳақида 

    Мураббийнинг менга ёққан жиҳати тартиб-интизомга жуда жиддий қарайди. Биринчи йиғинда ҳам интизомга риоя қилишимиз, телефонга жудаям берилиб кетмасликни талаб қилган.

    «Нижний Новгород»га мослашиш ҳақида 

    Жамоага киришиб кетиш қийин бўлди. Машғулотларда иштирок этдим, жамоадошларим билан чиқишиб кетиш қийин кечди. Вақт ўтгач, барчаси изига тушди.

    «Нижний Новгород» мураббийи Александр Кержаков ҳақида  

    Кержаков жиддий мураббий. Машғулотларга ҳам, футболчиларнинг ўзига ҳам жуда талабчан. Иккита машғулотдан сўнг асосий таркибга қўйди, бу менга бўлган ишончнинг белгиси.

    «Женоа»дан бўлган таклиф ҳақида

    «Женоа»дан таклиф тушганди. Аммо улар мени харид қилганидан сўнг бошқа жамоага ижарага бериб юбормоқчи эди. Ўша вақтда «Нижний Новгород»дан ҳам таклиф тушган. Улар агентим билан алоқага чиққан, кейин Александр Кержаков билан суҳбатлашдим. Европага кетишга иккиландим. Инглиз тилида сўзлаша олмайман, Европага борсам, ўйин амалиётига эга бўлманми-йўқми, билмайман, шунинг учун Россия вариантини танладим. У ерда тажриба тўплаб, кейин Европага кетишим мумкин.

    Иброҳимхалил Йўлдошев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида 23 январь куни «Ал-Ваҳда» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 27 январь, пайшанба куни эса Жанубий Судан 3:0 ҳисобида таслим этилди. Шунингдек, Дубайдаги йиғин доирасида 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

    31.01.2022, 16:43   Изоҳ (0)   21548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» ва «Барселона» бой жамоалар билан рақобатлашиш учун клубнинг 49 фоиз улушини сотиши мумкин

    31.01.2022, 15:37

    Кристиан Эриксен катта футболга қайтди. У АПЛ жамоаси билан шартнома имзолади

    31.01.2022, 13:14

    УЕФА мураббийлик лицензиясини янгилаш учун Карло Анчелоттидан имтиҳон топширишни талаб қилмоқда

    31.01.2022, 12:44

    Африка Кубогида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. Салоҳ Мисрга ғалаба келтирди, Сенегалда ҳам ғалаба

    31.01.2022, 07:43

    «Манчестер Юнайтед»нинг 20 ёшли футболчиси Мэйсон Гринвуд жинсий зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди

    31.01.2022, 00:30

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Черногорияга 8 та гол урди

    30.01.2022, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.