Қийма, пишлоқ ва тухумнинг уйғунликдаги таъми, албатта, татиб кўришга арзийди.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пиёз – 1 дона;
  • пишлоқ – 100 грамм;
  • қийма – 350 грамм;
  • тухум – 5 дона;
  • сут – 5 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Пиёз блендерда майдаланиб, пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
  2. Қийма пиёз, пишлоқ, туз ва мурч билан аралаштирилади.
  3. Ҳар бир тухум бир қошиқ сут ва туз билан аралаштирилади. Товага қуйилади ва пишгунча аралаштирилмасдан қовурилади. Худди шу тарзда қолган тухумлар ҳам пиширилади.
  4. Қийма 5 қисмга бўлиниб, тухумли қуймоқ устига қўйилади ва рулет шаклида ўралади.
  5. Қуймоқлар ёғланган қолипга солиниб, печда 180 даражада 30 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!