News cover

Форс кўрфазида 20 минг денгизчи қолиб кетган — БМТ

Яқин Шарқдаги уруш туфайли Форс кўрфазида 20 минг денгизчи қолиб кетган. БМТнинг огоҳлантиришича, Ҳормуз бўғози ёпилиши оқибатида кемалар экипажи “қамал”га тушиб қолган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

БМТнинг Халқаро денгиз ташкилоти вакили Демиэн Шевале бу ҳолатни гуманитар инқироз деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, денгизчилар саккиз ҳафтадан бери очиқ денгизда қолмоқда ва бундай ҳолат илгари ҳеч қачон кузатилмаган.
Денгизчилар қопқонда
Ҳозирда денгизчилар жуда оғир аҳволда. Форс кўрфазининг икки томонига ҳам чиқиш имконсиз. Эрон портлари уруш зонаси бўлгани учун хавфли. Жанубий қирғоқдаги Араб давлатлари виза чекловлари ва логистика муаммолари сабабли денгизчиларни қабул қилмаяпти. Ҳормуз бўғози эса амалда ёпиқ қолмоқда.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш бошлаганидан бери Теҳрон бўғоздан ўтиш учун янги қоидалар жорий қилди. Мамлакат фақат “дўст” давлатлар кемаларини пул эвазига ўтказмоқда. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп эса бунга жавобан денгиз блокадасини ўрнатди. Оқибатда бўғоз орқали ҳаракат деярли тўхтади: илгари кунига 100 дан ортиқ кема ўтган бўлса, ҳозир саноқли кемалар ўтмоқда.
Auroura кемасидаги ҳолат
Инқирознинг яққол мисоли Auroura нефть танкеридир. Кема экипажи Ҳиндистон фуқароларидан иборат. Денгизчиларнинг сўзларига кўра, кемада озиқ-овқат ва тоза сув тугаб бормоқда.
Халқаро транспорт ходимлари федерацияси баъзи денгизчиларга 8-11 ойдан бери маош тўланмагани ҳақида хабар берди. Кема эгалари эса уларни қўрқитиб, хавфга қарамай Эрон портларига боришга мажбурламоқда.
Ракеталар остидаги ҳаёт
Денгизчиларнинг қўрқуви асоссиз эмас. Уруш бошланганидан бери камида 10 нафар денгизчи ҳужумлар қурбони бўлди. Кўпчилик ҳужум бўлиб қолишидан қўрқиб, уст-боши билан ухламоқда. 13 март куни БАА қирғоқлари яқинида турган Auroura танкерига дронлар зарба берди. Портлаш оқибатида кема қисмлари зарар кўрди, бир неча денгизчи бахтли тасодиф туфайли омон қолди.

Яшаб қолиш учун кураш
Бошқа кемалардаги аҳвол ҳам бундан яхши эмас. Капитан Исдик Аламнинг айтишича, баъзи жамоалар кийим ювиш ва ҳатто овқат тайёрлаш учун кондиционердан оқаётган сувдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

“Мен жангчи эмасман, мен денгизчиман. Мен денгиздан қўрқмайман, мен ракета ва ҳужумлардан қўрқаман”, деди у.


Ҳозирда 800 дан 1000 гача кема Форс кўрфазидан чиқиб кетиш учун йўл қидирмоқда. Auroura кемасининг бир қисм экипажига апрель ойи охирида ватанга қайтишга рухсат берилди. Бироқ минглаб бошқа денгизчилар ҳамон кўрфазда қолмоқда.

Эрон яқин кунларда Ҳормуздан ўтиш тартибини ўзгартирди. Янги тартибга кўра, бўғоздан ўтмоқчи бўлган кемалар дастлаб Эрон расмийларини хабардор қилади. Шундан сўнг улар Форс кўрфази бўғозлари бошқармаси (PGCA)га алоқадор электрон почта манзилидан қоидалар ҳақида хабар олади. Кемалар транзит рухсатномасини олишдан олдин ушбу қоидаларга риоя этиши шарт.

Бугун, 22:07

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: