• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Назарбоев даврида Қозоғистонда кимлар бойлик орттирганди?

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламентдаги чиқишида Нурсултон Назарбоев даврида бойлик орттирган олигархлар тизимли тарзда халққа ёрдам бериши кераклигини қайд этди. «РБК» Назарбоевларга алоқадор Қозоғистоннинг бадавлат бизнесменлари ҳақида материал тайёрлаган, «Дарё» уни эътиборингизга ҳавола қилади.

    Фото: AP Photo

    Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 январь куни Қозоғистон парламентидаги нутқида олигархлар ҳақидаги гапларидан кейин ислоҳотлар режаси тўғрисидаги таклифларини билдириб, катта бизнес вакилларининг халққа ёрдам бериши зарурлигини таъкидлаган.

    «Биринчи президент — элбоши даврида мамлакатда сердаромад компаниялар ва ҳатто халқаро даражада жуда бой одамлар пайдо бўлди. Энди Қозоғистон халқига кўмак берадиган, тизимли ва доимий равишда ёрдам қиладиган вақт келди», — деган Тўқаев.

    Тўқаевнинг фикрича, бизнес вакиллари «Қозоғистон халқи учун» фондига доимий равишда маблағ ажратиб, ижтимоий соҳа муаммоларини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Тўқаев гап қайси «бойлар» ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

    Қозоғистондаги барча миллиардер ва мултимиллионерлар Собиқ иттифоқ пайтидан 2019 йилгача ҳокимиятни бошқарган мамлакатнинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев бошқаруви даврида пайдо бўлган. Айрим жуда бой одамларнинг бизнес карьераси айнан собиқ давлат раҳбари шахси билан боғлиқ.

    Қизлар ва куёвлар

    Назарбоевнинг қизи Динара ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулбаевнинг бойлиги 2021 йил баҳорида Forbes томонидан ҳар бирига 2,9 миллиард доллардан баҳоланган. Бу мамлакатдаги энг бой бизнесменлар орасида бешинчи ўринни англатади. Эр-хотинлар бир хил миқдордаги бизнес улушларга эга. «Алмекс» инвестицион гуруҳи орқали улар мамлакатнинг энг катта банкларидан бири бўлган «Қозоғистон Халқ банки»нинг мажоритар улушига эгалик қилади.

    Шунингдек, Кулибаев автомобиль ёқилғисни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ активларга ҳам эгалик қилади. Эслатиб ўтамиз, айнан автомобиль учун сиқилган газ ёқилғисининг нархи ошгани туфайли мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида намойишлар ўтказилган. У Синагапурдаги Steppe Capital ҳолдинги орқали Британиядаги Nostrum Oil & Gas компаниясини бошқаради, ушбу корхона нефть қазиб олиб углеводород гази ишлаб чиқарадиган «Жаикмунай»га эгалик қилади. 2021 йил ёзида углеводород гази танқислиги туфайли Қозоғистон ички бозорида ёқилғи ишлаб чиқарувчиларга экспортдан воз кечиш талаби қўйилган, аммо айрим компаниялар, хусусан, «Жаикмунай»га истисно қилишга рухсат берилганди. 2020 йилда Кулибаевга тегишли Joint Technologies бунга қадар «Казмунайгаз»га, яъни давлатга тегишли катта АЁҚШ тармоғини хусусийлаштирди (300 дан ортиқ АЁҚШ), бунга қадар бизнесмен GasEnergy автозаправкалар тармоғига эгалик қиларди.

    2020 йилда Financial Times Кулибаевнинг Марказий Осиёдан Хитойга газ ўтказиш қувурлари қурилиши схемаларидан камида ўн миллионлаб доллар ишлаб олгани ҳақида ёзганди. Александр Карманов консорсиумидаги Евросиё газ қувури Россия корхоналарига қайта сотилар ва Кулибаевга 70 фоизи фойда келтирарди. Кулибаевнинг вакиллари материалда нотўғри маълумотлар мавжудлигини қайд этган, Қозоғистон прокуратураси эса 2021 йил май ойида мақолада кўрсатилган ахборотлар текширувини якунлади ва бу борада қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилди.

    Қозоғистон ОАВ Назарбоевнинг яна бир қизи Алияга «Оператор РОП» компаниясининг алоқаси борлигини қайд этади. Мазкур компания 2015 йилдан буён мамлакатда автомобиллар, автоэҳтиёт қисмлари ва қадоқланган маҳсулотлар учун утилизация йиғимини олади ва келиб тушган маблағларни тақсимот қилади. Кичик Назарбоева операторнинг биринчи таъсисчиси бўлган. 2020 йил бошида ҳисоботини эълон қилмайдиган компания йиғимлардан 220 миллиард тенге (тахминан, 500 миллион доллар) олган. 11 январда Тўқаев ҳукуматга «Оператор РОП» томонидан олинаётган йиғимларни бекор қилишни буюрди.

    «Бу иш билан давлат ташкилоти шуғулланиши керак», — дея қайд этган у.

    Элбошининг кенжа қизи Қозоғистон магистрал қувур ўтказгичлари миллий оператори «КазТрансОйл»нинг директори Димаш Досановга турмушга чиққан. Ўтган ҳафтада Британиянинг The Telegraph газетаси Алиянинг Лондонда нархи 10 миллион доллардан қимматроқ бўлган уй сотиб олгани ҳақида ёзганди. Алия Назарбоеванинг молиявий маслаҳатчиларига алоқадор суд материалларига асосланган нашрнинг қайд этишича, элбошининг кенжа қизи мамлакатдан офшор юрисдиксиялари орқали 30 миллион доллардан кўп маблағни олиб чиқиб кетган. У Қозоғистондаги айрим компаниялардаги улушларини сотиб, шунча пул ишлаб олган. Ушбу пулларнинг 25 миллион долларига Challenger Bombardier самолёти харид қилинган, шунингдек, CBH Швейцария банкидан улуш сотиб олинган.

    Forbes’да савлат тўкиб туришади

    Қозоғистон ҳукумати аввал ҳам бир неча марта мамлакатнинг бадавлат одамлари инвестициялар билан боғлиқ муваффақият учун халққа маблағ ажратишни талаб қилган.

    «Биз жуда кўп бадавлат одамларни – миллиардерлар, миллионерларни етиштирдик. Уларнинг фотосуратлари Forbes муқоваларини безайди. Жуда чиройли кўринишади, барчаси ясан-тусан қилган, юзларига упа сепган, башанг кийинган. Аммо ушбу пуллар Қозоғистонни, бизнинг мамлакатни, давлатни янада бой қилиши мумкин. Келинг, яхшиси маблағни ватанга сарфлаймиз. Турли хил офшорлар ҳақидаги гапларнинг аксарияти уйдирма», — деган эди 2016 йилда Қозоғистон президенти бўлган Нурсултон Назарбоев.

    Тимур Кулибаев (ўнгда) рафиқаси Динара ҳамда ўғли билан

    Тимур Кулибаев (ўнгда) рафиқаси Динара ҳамда ўғли билан
    Фото: «РИА Новости»

    Айни вақтда Forbes’нинг глобал миллиардерлар рўйхатида Қозоғистонда беш нафар вакил кирган (уларнинг икки нафари юқорида қайд этилган эр-хотин Кулибаевалар). Мамлакатнинг энг бадавлат бизнесменлари рейтингида биринчи ўринни 4,7 миллиард доллар бойлик билан охирги тўрт йил давомида KAZ Minerals мис ишлаб чиқарувчи компаниясининг эгаси Владимир Ким эгаллаб турибди. Компания директорлар кенгашининг раиси Олег Новачук «РБК»га Қозоғистон президентининг ижтимоий эҳтиёжлар учун махсус фондга маблағ ажратиш юзасидан гапирган гаплари юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    Олег Новачук

    Олег Новачук
    Фото: «ТАСС»

    Қозоғистон бойлари орасида иккинчи ўринни Владимир Кимнинг фамилиядоши Вячеслав Ким (4,2 миллиард доллари) эгаллаган. 2021 йилда унинг бойлиги Forbes ҳисоб-китобларига кўра, қарийб 3,5 миллиард долларга кўпайган. Сабаби Лондон биржасида «Kaspi.kz» — онлайн-ретейл, пулли ўтказмалар, кредитлаш ва бошқа молиявий хизматларни бирлаштирган платформа акциялари қимматлаган. Ким ҳам Назарбоевлар оиласига алоқадор шахслардан бири, унинг «Kasbi»даги ҳамкори Қозоғистон биринчи президентининг жияни Қайрат Сатибалди (у компаниядаги улушини 2018 йилда сотиб юборган) эди.

    Қозоғистоннинг яна бир миллиардери — Назарбоев администрацияси собиқ ходими, 2006–2009 йилларда администрацияда ишлар бошқармаси раҳбари бўлган ва элбошига жуда яқин инсонлардан бири — Булат Утемуратов. Мамлакатнинг энг катта банкларидан бири Fortebank (Қозоғистонда активлар ҳажми бўйича 5-ўринда туради) Утемератовга тегишли, шунингдек, Булат «КаР-Тел» ҳамда Sky Mobile (Қозоғистон ва Қирғизистондаги Beeline операторлари) каби компанияларда, RG Gold олтин қазиб олувчи корхонаси, Нур-Султон, Вена ва Москвадаги Ritz-Carlton меҳмонхонаси, Burger King’нинг Қозоғистондаги франшизасида улушларга эга. 2020 йил охирида Утемуратов собиқ эгаси, мухолифат вакили Мухтар Аблязов билан активларни қайтариш юзасидан судлашаётган БТА Банк иши бўйича эшитувга чақирилган. Утемуратов банкдаги ўғриликларни яширишга ёрдам берган бўлиши мумкин. Бизнесменнинг ўзи барча айбловларни инкор этган.

    Булат Утемуратов

    Булат Утемуратов
    Фото: «Коммерсантъ»

    Forbes Қозоғистон бизнесменларнинг бойлигини нафақат уларнинг активлари, балки ҳокимият бошқарувига таъсири доирасида ҳам баҳолаган. Кулибаев ва Утемуратов мазкур рейтингда (2021 йил октябрь ҳолатига кўра) биринчи ҳамда иккинчи ўринда қайд этилган, Валдимир ва Вячеслав Ким мос равишда учинчи, тўртинчи поғоналарда. Бешинчи ўринни Қайрат Боранбаев (бойлиги 590 миллион доллар) эгаллаган, у ҳам Назарбоевларнинг яна бир қариндоши: унинг қизи Алима биринчи президентнинг невараси, 2020 йил августида вафот этган Ойсултонга турмушга чиққанди. Боранбаев Қозоғистондаги McDonald’s франчайзингига эгалик қилади, шу билан бирга, аввал давлатга қарашли бўлган Олмаотадаги пулли автотураргоҳлар эгаси ҳисобланди.

    Шу йили Forbes’нинг энг обрўли бизнесменлар ўнлигига Кенес Ракишев ҳам киритилган. У жами 23 та мамлакатда, жумладан, Россия, Украина ва Кипрда активларига эга БТА Банкининг эгаси. Бизнесмен NetElement финтехстартапи ҳамда Руминиядаги Romaltyn олтин қазиб олувчи компаниясига ҳам раҳбар.

    Мавзуга доир: 

    • «Пандора архиви» эълон қилинди. Унда дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган. Асосий маълумотлар
    • Зеленский, Алиев ва Назарбоевнинг сирли рафиқасининг «Пандора архиви»даги офшор схемаларга алоқадорлиги аниқланди. Сербия вазири квартиралар бўйича далил топган журналистларга ўша уйларни совға қилишни ваъда берганди. Исбот топилди
    • «Пандора архиви»: Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жиянлари давлат заводлари маҳсулотларини экспорт қилувчи компанияларнинг яширин эгалари бўлиб чиқди

    13.01.2022, 21:11   Изоҳ (0)   47542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореядаги атом электр станциясининг реактори тўсатдан ўчиб қолди

    13.01.2022, 16:39

    Германияда Telegram маҳаллий қонунларни бузгани учун блокланиши мумкин

    13.01.2022, 16:01

    Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи отасини қўллаб-қувватлаган қозоғистонликларга миннатдорлик билдирди

    13.01.2022, 15:21

    Исроилда апрелдан чақалоқларни коронавирусга қарши эмлаш бошланади

    13.01.2022, 14:35

    Туркманистон президенти ички ишлар вазири ўринбосарини ҳеч қандай изоҳларсиз ишдан бўшатди

    13.01.2022, 14:11

    «Душманингиз бўлсам, буни қонун билан асосланг» — Рамзан Қодиров ингуш халқига унга айблов қўйиш учун 3 кун муҳлат берди

    13.01.2022, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.