Исроилда апрель ойидан бошлаб олти ойлик ва ундан катта чақалоқларни коронавирусга қарши эмлаш бошланади, ҳозирда тегишли синовлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Ҳозир Исроилда беш ёшдан бошлаб барча ёшдагилар коронавирусга қарши эмланиши мумкин. Ишончим комилки, апрель ойига қадар вакцинация олти ойлик ва ундан катта чақалоқларни ҳам қамраб олади», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро алоқалар бўйича директори Ашер Шалмон журналистларга.
Pfizer ишлаб чиқарувчиси вакцинани қўллаш ёшини беш ёшдан олти ойликкача қисқартириш бўйича клиник синовлар ўтказмоқда. Декабрь ойида компания олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларда ўтказилган синовларда вакцинация ижобий хавфсизлик профилини кўрсатганини хабар қилган.
Pfizer’нинг одатий иккита дозаси билан эмлаш икки ёшгача бўлган болаларда кучли реакцияга сабаб бўлгани аниқлангандан сўнг, компания айни пайтда 5 ёшгача бўлган болалар учун учта мини-дозали режимни синовдан ўтказмоқда.
Аввалроқ Исроил ҳукумати коронавируснинг тез тарқалаётган янги омикрон штаммига қарши курашиш учун 60 ёшдан ошган фуқароларнинг барчасига вакцинанинг тўртинчи дозасини олишни тавсия қилганди.
Изоҳ (0)