• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мактаблар, ёритиш тизимлари, омикрон ва картошка. Туркманистон президенти 2022 йилдаги илк ишчи йиғилишини ўтказди

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 10 январь куни 2022 йилдаги биринчи ишчи йиғилишини ўтказди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Ашхобод ҳокими Раҳим Гандимов пойтахт тозалигини сақлаш ва ободонлаштириш бўйича, шунингдек, ёритиш тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш бўйича ҳисобот берган. Қурилиш, саноат ва энергетика комплексларига масъул бўлган бош вазир ўринбосари Чоримират Пурчеков шаҳарда узлуксиз энергия, газ ва сув таъминотини таъминлаш бўйича хизматлар, шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган турли объектларни қуришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берган.

    Давлат раҳбари шаҳарни лойиҳалаш ва ёритишда илғор тажриба ва энг янги технологияларни қўллаш, 2022 йилда қурилиши режалаштирилган объектлардаги ишларни белгиланган муддатда якунлаш бўйича топшириқлар берган.

    Таъкидланишича, Бердимуҳамедов пойтахтни ёритиш тизими бўйича 2021 йилнинг октябрида Ўзбекистондан қайтганидан сўнг кўпроқ эътибор қарата бошлаган. Давлат раҳбари Ашхобод аэропортида «аэропорт ва унинг атрофини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари»га эътибор қаратган ва Пурчековга «шаҳарнинг ҳар бир бурчагини, хусусан, турли мақсадлардаги объектлар ёритиш тизимлари билан жиҳозлаш» топшириғини берган, чунки «пойтахтнинг ўзига хос дизайн элементи тунги ёруғлик бўлиб, унга ўзгача жозиба бағишлайди».

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Таълим вазири Гурбангул Атаева мактабларга қишки таътил якунланганидан кейинги машғулотларга тайёрлигини ва мактаб ҳамда боғчалар иситиш тизимлари билан таъминланганини маълум қилган. Иккинчи ўқув йилини бошлашга тайёргарлик тўғрисида, шунингдек, илк-фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт йўналишига масъул бош вазир ўринбосари Сапардурди Тойлиев ҳам ҳисобот берган.

    Туркманистонда касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссия раиси ҳам ҳисобланувчи Тойлиев пандемияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берган. Амалдорнинг сўзларига кўра, «ЖССТ ва ОАВ маълумотлари бўйича коронавируснинг янги штамми — омикрон аниқлангани сабаб мамлакатда ҳозирда профилактика чоралари кучайтирилган тартибга амалга оширилмоқда ва бу бўйича зарур қарорлар қабул қилинган».

    Нашрнинг ёзишича, минтақада омикрон штамми аниқлангани сабаб «давлат раҳбари ушбу масалада бўшашиш керак эмаслигини алоҳида таъкидлаган».

    «Ёз фаслининг бошланиши билан касалликнинг кучайиши эҳтимоли борлиги сабабли профилактика чораларини кўриш, зарур вакцина ва дори воситалари билан таъминлашни йўлга қўйиш керак», — деган президент.

    Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, вакцинация мавзусига ҳам тўхталиб ўтган. «Ижобий натижа бериши учун у кишиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилиши керак», — дейди президент.

    Бундан ташқари, агросаноат тармоғини ривожлантиришга масъул бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев ва вилоят раҳбарлари агросаноат соҳасини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат мўллигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берган. Амалдорнинг маълумотларига кўра, 2022 йилда ижарачилар мамлакат бўйлаб 580 минг гектар ерга пахта экишни режалаштирмоқда, ҳозирда 244 минг гектардан ортиқ ер шудгор қилинган.

    Бош вазир ўринбосари картошка ва полиз экинлари экиш ҳақида гапирар экан, «бу йил 50 450 минг гектарга кўпайган экин майдонларини 106 минг гектарга етказиш режалаштирилаётганини»ни билдирган.

    Аввалроқ Туркманистонда Халқ маслаҳати палатасининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши, Гурбангули Бердимуҳамедов Мари вилоятидаги чўпонлар қўтонига ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Бердимуҳамедов Ахал вилоятининг маъмурий марказини қуриш якунланганини маълум қилди. У 2022 йилда очилади

    12.01.2022, 20:24   Изоҳ (0)   27625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда кучли ёмғир сув тошқинларини юзага келтирди (фото, видео)

    12.01.2022, 17:59

    Беларусь Тергов қўмитаси Минскка мажбурий қўндирилган Рйнаир самолётининг учувчиси ва диспетчер ўртасидаги суҳбат аудиоёзувини монтаж деб атади

    12.01.2022, 17:32

    Фотогалерея: Тарихдаги 10 та энг катта ва хавфли қор кўчкилари

    12.01.2022, 15:57

    ЖССТ: Бир ҳафтада дунё бўйлаб рекорд даражада кўп одамда COVID-19 аниқланди

    12.01.2022, 15:28

    Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизида коронавирус аниқланди

    12.01.2022, 13:42

    Билл Гейтс «омикрон»дан кейин коронавирус билан касалланиш камайишини прогноз қилди

    12.01.2022, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.