• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусь Тергов қўмитаси Минскка мажбурий қўндирилган Рйнаир самолётининг учувчиси ва диспетчер ўртасидаги суҳбат аудиоёзувини монтаж деб атади

    Минск аэропорти диспетчери ва ичида Nexta Telegram каналининг (Беларусда экстремистик деб тан олинган) собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич бўлган Ryanair самолётининг учувчиси ўртасидаги суҳбат аудиоёзувида монтаж белгилари мавжуд. Бу ҳақда «ОНТ» телеканали фильмида Минск бўйича Тергов қўмитаси бўлими бошлиғининг ўринбосари Андрей Мотолко айтиб ўтди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ушбу аудиоёзувни декабрь ойида Польша махсус хизматлари вазир-координаторининг матбуот котиби Станислав Жарин эълон қилганди. Мотолконинг сўзларига кўра, Беларусда аудио фоноскопик текширувдан ўтказилган. Мутахассислар «аудиода илгари ёзиб олинган бир нечта фонограммаларни бирлаштиришга хос монтаж белгилари бор», деган хулосага келди, дея таъкидлаган Тергов қўмитаси вакили. Бу эса аудиоёзувнинг ўзгартирилгани ва унга рақамли ишлов берилганини англатади, дейди у.

    Варшава томонидан тақдим этилган аудиоёзувда диспетчер ва учувчи инглиз тилида гаплашаётганини эшитиш мумкин, аммо суҳбат пайтида Минск аэропорти ходимига орқадан кимдир рус тилида маслаҳат беради. Диспетчер самолёт командирига ундаги маълумотларга кўра, самолёт бортида бомба борлигини айтиб, учувчига Минскка қўнишни тавсия қилади.

    Варшава баёнотига кўра, самолёт учувчиси билан боғланиб, унга бомба ҳақида ёлғон хабар берган авиадиспетчерга бундай кўрсатма Беларусь КГБ ходими томонидан берилган. Бироқ «ОНТ» канали диспетчер маслаҳатлашган шахс Минск ҳудудий диспетчерлик марказининг парвозлар бўлими бошлиғи Евгений Сйганов бўлганини даъво қилмоқда.

    «Бу менинг овозим. Экипаж жуда кўп маълумот сўради. Диспетчер буларни билмаслиги мумкин эди. Ўзимдаги ҳужжатлардан билиб суҳбатга аралашдим. Ва қарор қабул қилдим. Якуний қарор меники эди. Қарор қабул қилишда экипаж вазият қайси кодда эканини сўради. Мен қизилда эканини айтдим», — дейди Сйганов.

    Беларусь транспорт вазирлиги авиация бошқармаси бошлиғи Артем Сикорский Польша томонидан эълон қилинган ёзувга изоҳ берар экан, Ryanair учувчисини кўрсатмаларни бузганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, экипаж командири «қизил» кодни олганда самолётни энг яқин аэродромга, яъни Вильнюсга қўндириши керак эди, Минскка эмас. Шу билан бирга, аввалроқ Ryanair бомба ҳақидаги маълумотни самолётни айнан Минскка қўндириш бўйича кўрсатмалар берган Беларусь авиадиспетчерларидан олганини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини бортда бомба бор деган хабар билан шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган. Беларусда «Nexta» собиқ бош муҳаррири тартибсизликлар уюштирганликда айбланган.

    25 июнга қадар Протасевич ва Сапега қамоқда эди, аммо кейин улар тергов билан келишувга эришиб уй қамоғига ўтказилди. 8 декабрь куни Сапегага ижтимоий адоват ва нифоқ қўзғатиш, ахборот хавфсизлигига қарши жиноят, шахсий маълумотлар билан ишлаш қоидаларини бузиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таҳдид қилиш моддалари бўйича якуний айблов қўйилди.

    Аудиоёзув эълон қилинишидан олдин The New York Times манбаларига таяниб, берган хабарига кўра, самолётни Минскка фавқулодда қўндирган диспетчер буни Беларусь махсус хизмати томонидан уюштирилган операция деб айтган.

    Мавзуга доир:

    • Минск мухолифатчи журналист Роман Протасевич кетаётган самолёт учувчисини қўлланмани бузишда айблади
    • Беларусда ҳибсга олинган Протасевич ўз айбига иқрор бўлиб, мухолифат билан алоқалари ҳақида гапириб берди
    • Беларусда Роман Протасевич билан ҳибсга олинган россиялик Софя Сапега Лукашенкодан афв сўради

    12.01.2022, 17:32   Изоҳ (0)   17887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Тарихдаги 10 та энг катта ва хавфли қор кўчкилари

    12.01.2022, 15:57

    ЖССТ: Бир ҳафтада дунё бўйлаб рекорд даражада кўп одамда COVID-19 аниқланди

    12.01.2022, 15:28

    Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизида коронавирус аниқланди

    12.01.2022, 13:42

    Билл Гейтс «омикрон»дан кейин коронавирус билан касалланиш камайишини прогноз қилди

    12.01.2022, 12:59

    АҚШнинг Украинага кўрсатган «махфий ҳарбий ёрдами» тафсилотлари ошкор қилинди

    12.01.2022, 11:59

    Дубай иқтидорли фрилансерларга уч йиллик виза беришни бошлайди

    12.01.2022, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.