• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Одамлар айтишга одатланиб қолган ‘ўйинчи’ эмасман». Балет раққоси Улуғбек Олимов билан суҳбат

    Эслатма: Ушбу материал биринчи марта 2021 йил 21 ноябрь куни чоп этилган ва эътиборга молик материаллардан бири сифатида такроран эълон қилинмоқда
    Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри — опера ва балет санъати соҳасидаги Ўзбекистоннинг асосий театри ҳисобланади. Театр биносининг серҳашамлиги, тил ва миллат танламас рэпертуари сабаб ҳамиша чет эллик меҳмонлар эътиборида. Тан олиш керак, опера ва балет санъати ўзбек халқига у қадар яқин эмас. Шу сабаб театр мухлислари орасида ўзбек томошабинини топиш амримаҳол. Аммо ижодкорлар орасида ўзбек йигит-қизларини учратиш мумкин. Бугун асли фарғоналик бўлган балет артисти Улуғбек Олимов билан суҳбатда бўлдик.

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    «Оиламизга санъат бегона эмас»

    — Рақс санъати оиламизга бегона эмас. Амаким Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қаҳҳаров сабаб болалагимдан рақсга меҳр қўйганман. 2007 йили 11 ёшимда амакимнинг ёрдами билан Тошкентга келганман. Мен билан бирга қариндошларимнинг тўрт нафар ўғли ҳам бор эди. Аввалига ўзбек миллий рақси билан шуғулландим, кутилмаганда Хореография олий мактабининг мураббийлари мени балет гуруҳига ўтказишди. Бунга ташқи кўринишимдаги ўзига хослик сабаб бўлган. Ростини айтиш керак, балет санъатига ўзбек «типажи»даги раққосларни қабул қилишмайди.

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    «Ота-онам танловимни қўллаб-қувватлаган»

    Ота-онам санъаткор бўлишмаса-да, танловимга қарши бўлишмади. Аксинча, ҳамиша қўллаб-қувватлашади. Санъатим орқали дунёнинг ўндан зиёд мамлакатида бўлдим, оз бўлса-да, ўзбек балет санъати ривожига ҳисса қўшаётганимдан қувонишади. Касбим ҳақидаги танқидий фикрларга эътибор бермайман. Чунки бу санъат 500 йиллик тарихга эга. Меҳнатим ҳалол ва бу билан рўзғоримни тебратаётганимдан хурсандман. Баъзилар ўйлагандек, биз ўйинчи эмасмиз, профессионал раққос бўлиш учун давлат томонидан 8 йил ўқитилганмиз.

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    «Кўчада балет артистиман, десам, ‘Ҳаа, операчи’, дейишади»

    Тан олиш керак, ўзбек халқи балетни у қадар тушунмайди. Шу боис мухлисларимизнинг асосий қисмини ўзга миллат вакиллари ва хорижлик меҳмонлар ташкил қилади.Ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати бор. Ҳар кунимизнинг камида 5 соати машғулотларда ўтади. Аввалига гуруҳ машғулотлари, сўнг якка тартибдаги машғулотлар билан бандмиз. Бир-икки кунлик танаффус ҳам балет артистининг «форма»дан чиқишга сабаб бўлади. Балетдаги ҳар бир ҳаракатни ўйлаб амалга ошириш керак. Йўқса, бу жиддий жароҳатга сабаб бўлиши мумкин.

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Балетда вазнга алоҳида эътибор берилади. Йигитлар 75 килограм, қизлар эса 45 килограмдан ошмаслиги керак. Одатда, 45 килограмдан ошган қизлар саҳнага қўйилмайди, йигитларга эса бундай талаб йўқ. Аммо биз баъзи одамлар сингари истаган пайтда миллий таомлардан (қозонкабоб каби калорияга бой таомларни) истеъмол қилолмаймиз. Бугунги шоҳона таом эртаги машғулотларда эркин ҳаракатланишимизга тўсқинлик қилади. Шу боис, рационимиз енгил ва фойдали таомларга бой.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суҳбатимизга Улуғбек Олимовнинг турмуш ўртоғи хореограф-педагог Шоҳсанам Олимова қўшилди. У айни дамда оналик таътилида, яқин кунларда иккинчи фарзандини дунёга келтиради.— Кўча-кўйда «Турмуш ўртоғингиз қайси касбда ишлайди?» деб кўп сўрашади. Балет артисти десам «Ундай одам билан қандай яшайсиз? Сизга бўлган муносабати қандай?» дейишади. Бундай саволлар кўнглимни оғритади. Чунки балет одамлар ўйлагандек ёмон ёки уятли иш эмас. Уни эгаллаш учун йиллар давомида ҳаракат қилиш, ўрганиш керак. Шахсам менинг бўйим пастлиги ва думалоқ юзли бўлганим учун балетга қабул қилишмаган. Турмуш ўртоғим саҳнада раққос, аммо ҳаётда ҳамма қатори оила бошлиғи, фарзандларимнинг отаси. Балет спорт ва санъат уйғунлигидаги рақс. «Балетчилар ўйнаб пул топади» дейдиганлар икки соатлик спектаклдан кейин балет артистларининг аҳволини кўришса, бу фикрларидан қайтишлари аниқ. Оёқ учида тик тургандан сўнг оёқ бармоқлари қаттиқ оғрийди, қўл-оёқ мушакларидаги оғриқларни-ку тасаввур қилиш қийин.Баъзан дугоналарим билан спектакль кўргани келамиз. Улар «Нега эрингни рашк қилмадинг, биз партнёридан қизғониб ўтирдик», — дейишади. Ҳақиқатан ҳам саҳнада турмуш ўртоғимни рашк қилмайман, партнёрингиз Нодира Ҳамроева саҳнадаги аёлингиз, у билан эркин рақс тушинг дейман. Бундай дейишимнинг сабаби, турмуш ўртоғим ўз касбидан ор қилишини ёки мен ва фарзандлари олдида хижолат бўлишини истамайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Балет артисти Улуғбек Олимов аёлининг нега санъатдан кетишини истаганини қуйидагича изоҳлади.

    — Турмуш ўртоғим билан олдинма-кетин Хореография олий мактабида таҳсил олганмиз. У ҳам бир муддат ансамблда, театрда ишлади. Аммо 2019 йилда фарзандли бўлгач, иккимиздан биримиз ижоддан кетишимизга тўғри келди. Чунки ижод бошқа касблардан фарқ қилади, маълум тартиб асосида ишламаймиз. Шу боис аёлим ижоддан кетишга ва хореограф-педагог бўлиб ишлашга қарор қилди. Аёлимга нисбатан рашкчиман, ҳатто кичик давраларда ҳам рақс тушишини истамайман.

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    Фото: Улуғбек Олимов архивидан

    «Хориждаги яхши даромад келтирадиган таклифни рад этганман»

    — 2019 йили Жанубий Кореядаги балет компаниясида яхши маблағ эвазига иш таклиф қилишди. У пайтларда ойлигимиз ниҳоятда кам, ҳатто ижара уйнинг харажатларини қоплашга ҳам етмасди. Шунда ҳеч бўлмаса 5 йил ишлаб келиш учун хорижга кетишга қатъий аҳд қилгандим. Шунда Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевнинг қизи Гули Ҳамроева менга катта мотивация берди. Ҳатто, ўзи раҳбарлар билан суҳбатлашиб, шогирдим хорижга кетмасин, деб ҳаракат қилди. Шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари сабаб давлат томонидан имтиёзли уй берилди, ойликларимиз ҳам кўтарилди. Шу боис, елкамда балет санъатини ривожлантиришим керак, деган масъулият бор.

    «Энг катта орзум...»

    Ўтган йили президент ташаббуси билан «Лазги» номли балет спектакли саҳналаштирилди. Спектакльни германиялик хореограф Раймондо Ребек саҳналаштирди. Бу ўзбек балет тарихига муҳрланадиган ёрқин спектакль бўлди. Келажакда мен ҳам Амир Темур лашкарлари ҳақидаги балет спектаклини саҳналаштиришни истайман. Рус балетида «Спартак» қанчалик машҳур бўлса, Амир Темур лашкарлари ҳақидаги спектакль ҳам худди шундай шуҳрат қозонишига ишонаман.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент шаҳрида Андрис Лиепа саҳналаштирган «Жар-птица» ва «Шаҳризода» балетлари намойиш қилинди
    • Тошкентга Париж миллий операси юлдузлари ташриф буюради
    • «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали якунланди
    • Навоий номидаги ДАКТда россиялик машҳур балерина Диана Вишнёва чиқиш қилди
     

    02.01.2022, 20:28   Изоҳ (0)   77587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар тарихи

    02.01.2022, 14:32

    Буюк Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    02.01.2022, 11:29

    Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актриса — Марям Ёқубова ҳақида

    02.01.2022, 10:49

    2021 йилда вафот этган Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари (фото)

    31.12.2021, 13:54

    Мукофотни олганда йиғлаган гримёр, олти номинация ғолиби «Илҳақ», зални турғизган ролик. «Олтин ҳумо» тақдирлаш маросимидаги эсда қоларли ҳолатлар (фото ва видео)

    30.12.2021, 17:41

    Россияда 3 йил ишлаган, собиқ косиб ва сантехник, бугун эса юлдуз. Қирқлар қишлоғидан чиққан хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ҳақида (видео)

    28.12.2021, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.