• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мукофотни олганда йиғлаган гримёр, олти номинация ғолиби «Илҳақ», зални турғизган ролик. «Олтин ҳумо» тақдирлаш маросимидаги эсда қоларли ҳолатлар (фото ва видео)

    Тошкентдаги «Киночилар уйи»да «Олтин ҳумо» миллий кино тақдимотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Кинематография агентлиги, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган «Олтин ҳумо» тақдимотида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов, шунингдек, ўзбек кино ва театр оламининг энг етук намоёндалари, актёр ва актрисалар, ОАВ ходимлари меҳмон бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад «Олтин ҳумо» тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.

    Кино ва мусиқа оламининг таниқли вакиллари тантанали маросим олдидан дабдабали қизил йўлакчадан ўтишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маросимда Рихстилла Абдуллаев, Дилноза Кубаева, Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов ҳамда Лола Элтоевалар бошловчилик қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўтган йиллар давомида оламдан ўтган киноижодкорларнинг суратлари ва сурат остида ўқилган таъсирли монолог, тақдирлаш маросимида меҳмон бўлган барчани ўрнидан туриб қарсак чалишига сабаб бўлди.

    Фото: «Дарё»

    «Олтин ҳумо — 2021» мукофотига қуйидаги киноижодкорлар муносиб кўрилди.

    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши анимацион фильм» номинацияси ғолиби «Автосаргузаштлар 4» мультфильми режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров деб топилди.

    «Энг яхши компьютер графикаси» «Ибрат» фильми учун Дилшод Латифхўжаевга насиб этди.

    «Энг яхши кино бастакори» «Рангсиз тушлар» фильми учун бастакор Убайдулла Каримов тақдирланди.

    «Энг яхши монтаж иши» номинацияси билан «Тенгиз» фильми монтаж режиссёри Хуршид Алихўжаев «Олтин ҳумо» совриндори бўлди.

    «Энг яхши грим рассоми» «Илҳақ» фильми учун Зилола Собирова тақдирланди. Зилола Собирова мукофотни қўлига олгач, «Илҳақ» фильмининг ижодкорларига раҳмат айтиб, йиғлаб юборди. Бу мукофотни жуда ҳам орзиқиб кутгани, ғолиб бўлганига ҳали ҳам ишонмаётгани маълум қилди.

    «Энг яхши грим рассоми» Зилола Собирова

    «Энг яхши грим рассоми» Зилола Собирова
    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши либос бўйича рассом иши» номинациясида «Илҳақ» фильми Зуҳра Ғаниева ғолиб бўлди. Зуҳра Ғаниева ҳам мукофотни кўзларида ёш билан қабул қилиб олди.

    «Энг яхши либос бўйича рассом иши» номинациясида ғолиби Зуҳра Ғаниева

    «Энг яхши либос бўйича рассом иши» номинациясида ғолиби Зуҳра Ғаниева
    Фото: «Дарё»

    «Олтин ҳумо» совриндори бўлган ижодкорлар тақдимотнинг махсус статуэткасидан ташқари, 10 миллион сўм пул мукофоти билан ҳам тақдирланишди.

    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши рассом иши» «Қўқон шамоли» фильми учун Исобек Эгамбердиев тақдирланди.

    «Энг яхши овоз режиссёри» номинацияси ғолиблиги «Илҳақ» фильми овоз режиссёри Анвар Файзуллаевга насиб этди.

    «Энг яхши сценарий» номинациясида эса «Рангсиз тушлар» фильмининг сценарий муаллифи, режиссёр Умид Ҳамдамов тақдирланди.

    Фото: «Дарё»

    «Олтин ҳумо»нинг «Энг яхши операторлик иши» номинациясида «Илҳақ» фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов ғолиб деб топилди.

    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши режиссёрлик иши» «Рангсиз тушлар» фильми режиссёри Аюб Шаҳобиддиновга насиб этди.

    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши аёл роли» мукофотини «Илҳақ» фильми учун Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова қабул қилиб олди.

    Фото: «Дарё»

    «Олтин ҳумо» статуэткаси АҚШ компанияларидан бирида тайёрланган бўлиб, оғирлиги 4 кг атрофида, мукофотга тилла суви югуртирилган.

    Фото: «Дарё»

    «Энг яхши эркак роли» «Ибрат» фильми учун Карим Мирҳодиевга насиб этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев ушбу мукофот билан кетма-кет иккинчи маротаба тақдирланмоқда. Актёр 2019 йилда «Сабот» фильмидаги бош роли учун ҳам тақдирланган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Томошабин меҳрини қозонган фильм» дея «Қор ёғмоқда, оппоқ қор» фильми эътироф этилди. Ушбу фильмни марҳум режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов суратга олган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Олтин ҳумо»да «Йилнинг энг яхши фильми» дея «Илҳақ» тарихий фильми эътироф этилди. Ушбу фильм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган бўлиб, фильм 2021 йилнинг ноябрь ойида «Листопад» халқаро Минск кинофестивалида фестивалнинг Гран-при ҳамда Беларусь Республикаси президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланган эди. Мукофотни «Илҳақ» фильмининг режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда продюсери Зафар Йўлдошев қабул қилиб олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимоти биринчи маротаба Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан 2019 йил 10 апрель куни ташкил этилган эди. Кинотақдимотда 2017 йил 1 январидан 2018 йил 31 декабрга қадар премьераси бўлиб ўтган давлат ва нодавлат студияларининг тўлиқ метражли бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлари қатнашган эди.

    Мавзуга доир: 

    • «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида нима учун 2017 йилда суратга олинган фильмлар ҳам қатнашади? (видео)
    • «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотида 2 йил ичидаги энг яхши фильм, актёр ва актриса аниқланди (фото)
    • «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин фильмларни кўриб чиқмоқда (фото)
    • Фото: Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими қандай ўтди?

    30.12.2021, 17:41   Изоҳ (0)   52304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда 3 йил ишлаган, собиқ косиб ва сантехник, бугун эса юлдуз. Қирқлар қишлоғидан чиққан хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ҳақида (видео)

    28.12.2021, 19:43

    Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

    23.12.2021, 09:25

    Паризода билан ярашган, концерти кетма-кет қолдирилган, вазирнинг шогирди Алишер Файзнинг концертидан репортаж (фото, видео)

    19.12.2021, 18:19

    «Ўзгалар дарди», «Антиқа совчилар», «Капалак туши» ва пойтахт театрларидаги энг кўп томоша қилинаётган бошқа спектакллар (фото)

    17.12.2021, 14:42

    «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    16.12.2021, 12:23

    «Бугунги кечани уч йил кутдик». Анқарадаги ўзбекистонликлар учун гала концерт ташкил этилди (фото)

    15.12.2021, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.