• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Россияда 3 йил ишлаган, собиқ косиб ва сантехник, бугун эса юлдуз. Қирқлар қишлоғидан чиққан хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ҳақида (видео)

    Ўзбек YouTube оламида сўнгги олти ой ичида Жалолиддин Аҳмадалиевнинг исми энг кўп қидирилган хонанда бўлди. Унинг 2021 йил 22 сентябрда премьера қилинган биринчи «Ёр биздан кетди» деб номланган видеоклипи 3 ой ичида 19 минг мартадан ортиқ томоша қилинди. Хонанданинг иккинчи «Менда қолмади дил» видеоклипи эса бир ойдан ошиқроқ вақт давомида 9, 5 минг маротаба томоша қилинган.

    Деярли ҳар ҳафта янги қўшиғини премьера қилаётган, олти ой ичида катта машҳурликка эришган Жалолиддин Аҳмадалиев Фарғона вилояти Данғара тумани Қирқлар деб номланган қишлоқда яшаб, ижод қилади. «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад Жалолиддин Аҳмадалиевнинг хонадонида меҳмон бўлиб, хонанда билан суҳбатлашди.

    «18 ёшимда Россияга кетиб, 21 ёшимда қайтганман»

    Маҳалламиздаги 18-мактабда ўқиганман. Тўққизинчи синфни тугатиб, коллежга кирганман. Аммо коллежда ўқимасдан, Россияга ишлашга кетдим. Шароит сабаб кетишга мажбур бўлганмиз. Россияда 3 йил ишлаганман, яъни 18 ёшимда кетиб, 21 ёшимда қайтиб келганман. У ерда акамлар билан «мойка»да, қурилишларда ишлаганмиз.

    Бизнинг юртдаги қийинчилик қийинчилик эмас, ҳамма қийинчилик мусофир юртларда бўлади. Россияда акамлар билан совуқ кунларда қийналиб қолган кунларимиз кўп бўлган. Москвада ишлаганмиз. Россияга кетишимизнинг асосий сабаби бу ерда қўлимизда ҳунаримиз бўлмагани учун кетганмиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ғиждувонда косибчиликдан Фарғонада сантехниккача…

    Ўзбекистонга келиб, Қўқонда яна «мойка»да ишлаганмиз. Кейин косиб ўртоғимга шогирд тушиб, косибчилик қилганмиз. Бухорода, Ғиждувонда хусусий тадбиркорнинг уйида оёқ кийим чиқарардик. Ғиждувоннинг Бобур кўчасида кўп вақт ишлаганмиз. Косибчиликда елим билан ишлардик: ҳиди жуда ёмон эди, жуда-жуда ёмон. Елим ҳиди ошқозонимни қийнаб қўйган. Тушликка чиққанимда ошқозонимга овқат кирсин, йиқилиб қолмай, деб мажбуран овқатланардим. Чунки елим ҳиди иштаҳани йўқотар экан. Ошқозоним оғрийверганидан сўнг сантехник бўлишга қарор қилдим. Маҳалламизда бир акамизга шогирд тушиб, бу касбни ҳам ўрганганман. Тошкентда Чорбоғда ҳам сантехник бўлиб ишладим. Яқин олти ойгача шу касб билан шуғулланганман. Қаерда ишлашимдан қатъи назар, қўшиқ куйлашни, шеърни куйга солиш хаёли билан юрганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ёшлигимдан фойдаланишган»

    Биринчи студияда ёзган қўшиғимни анча аввал 50 долларга сотиб олганман. Қўшиқ номи «Хумор кўзларинг» деб номланган. Қўшиқни сотиб олганимдан сўнг, унинг ҳақиқий эгасини топиб олганман. Ўзи у қўшиқ муаллифи бошқа одам экан, ёшлигимдан фойдаланиб, бу қўшиқни менга ҳам сотишган экан. У қўшиғимни чиқармаганман.

    «Қўшиқларимни турклардан то эронликларгача сотиб олмоқчи бўлган»

    «Ёр биздан кетди» қўшиғи машҳур бўлгандан сўнг Туркия, Озарбайжон, Эрон, Тожикистон ва Қозоғистондан ушбу қўшиққа харидорлар чиқди. «Эҳ жўралар» деган қўшиғимизни ҳам сотиб олишмоқчи бўлишди. У вақтда ҳали бу қўшиқларга видеоклип суратга олмагандик, «клипдан сўнг куйлашингизга рухсат берамиз», дедик. Агар ўша вақтда қўшиқларимизни уларга сотиб юборганимизда, ҳамма мени улардан ўғирлаган, деб ўйларди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биринчи тўйи, биринчи гонорари ҳақида

    Биринчи тўйимиз ўзимизда, Қўқонда бўлган. Унда овоз кучайтиргичга уланадиган гитарам бўлмаган, оддий гитара эди. У гитарага қўлбола қилиб, микрофон уланадиган қилганман. Аммо тўйга олиб борганимда гитарани овоз кучайтиргичга улаб бўлмаган. Ўшанда биринчи маротаба электрогитарада, ноталарда адашиб, бир амаллаб қўшиқ айтганман. Биринчи олган пулим 300 минг сўм бўлган. У пул ҳам қистир-қистирдан тушган. Тўйдан яхши пул топса бўларкан-ку, дегандим. Кейинги тўйимиз Марғилонда бўлган. Унда ҳам ўзим гитара чалиб, қўшиқ айтганман. Ундан сўнг тўйларимиз кўпайиб кетди. Бир кунда еттита бирровга кирган вақтларимиз бўлмоқда.

    «Ўша сантехниклик вақтларимга қайтгим келган вақтлар бўлмоқда…»

    Ҳозирдан баъзи бир тўсиқларга кучим етмай қоляпти. Энди чиқиб келаётган санъаткорман. Нимаки бўлса, Аллоҳ куч-қувват берди, шу билан ҳаракат қиляпман. Оёққа болта урадиганлар кўп бўлар экан. Бундай ҳолатларни ҳаётимда энди кўряпман. Шу вақтгача бундай одамларни кўрмаган эдим. Шундай вақтлар бўлдики, ўша сантехник вақтимга қайтиб қолгим келди. Мендан фойдаланаётган одамлар кўп. Буни ўзим биляпман, лекин ўзимни билмаганга олиб, кўз юмяпман. Камтарлигим, соддалигим ўзимга қарши ишлаётган вақтлар бўлмоқда.

    Сантехник бўлиб ишлаганимда бўйимиздан баланд чуқурларни ковлашга ҳам мажбур бўлганмиз. Ўша вақтларда санъаткорларга ҳавас қилиб, хонандалар тоза, озода юради, уларга маза деб ўйлардим. Ношукрлик қилмоқчимасман, аммо хонандаликнинг масъулияти оғир экан. Ўша қийналиб сантехниклик қилиб юрган вақтимда автобусда юриб бўлса ҳам оиламга вақт топа олардим. Ҳозир ўзимнинг шахсий машинам бор, аммо оиламга, ота-онамга вақт топа олмаяпман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Уй, машина ваъда қилган ҳомийларга рад жавобини бердим, чунки…»

    Ўндан ортиқ инсонлар ҳомий бўлиш нияти билан чиқишди. Бошидан ҳомий билан ишлаш ниятим бўлмаган. Кейин дадам ҳам «Ўғлим, қўявер, шарт эмас, хоҳлаган вақтингда хоҳлаган жойингга бора олмайсан. Қариндошингни тўйига ҳам улар рухсат берсагина боришингга тўғри келади», деганлар. Бир ҳомий бўламан деган инсон акам билан гаплашган. Акам уларга «Сиз билан ишласак, бизга нима қилиб бера оласиз», деб савол берганлар. «Қўшиқларини студияда ёздираман», деган, акам «Бу ишни ўзимиз ҳам қиляпмиз», деганлар. «Клипларини суратга олдираман», деган, «Буни ҳам ўзимиз қиляпмиз», дейишган, «Уй олиб бераман», дейишган, «Уйимиз ҳам бор», деганлар акам. Хуллас, ҳомий билан ишлашни рад қилганмиз, хафа бўлишмасин, ўзимиз қийналиб чиқишни маъқул кўрганмиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Фонограмма айтсам, дадам уришадилар»

    Баъзи бир жойларда келиб, оғиз қимирлатиб, кўриниб кетсангиз ҳам бўлади, дейишади. Энди тўйда бирров кўриниб кетганимизга пул оламизми? Меҳнат қилиб, пулимизни ҳалоллаб олишимиз керак, деб ўйлайман. Фонограмма айтадиганларни пули ҳаром демоқчи эмасман, улар ҳам меҳнат қилади, қўшиқ ёзади, уни реклама қилади. Лекин мен жонли айтиш йўлини танлаганман. Кейин фонограмма айтсам, дадам ҳам уришадилар. «Томоғинг йўқ бўлиб қолса ҳам жонли айт», дейишади.

    Маълумот учун, Жалолиддин Аҳмадалиев 1992 йил 12 сентябрь куни Фарғона вилояти Данғара тумани Қирқлар қишлоғида дунёга келган. Жалолиддин Аҳмадалиев «Она, сени унутганим рост», «Ёр биздан кетди», «Менда қолмади дил», «Тупроқдан бўлгансан, тупроқ бўласан», «Эҳ жўралар», «Хавотирман», «Дадамнинг соясида» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган. Оилали, Аҳмадали исмли ўғли бор.

    Мавзуга доир: «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    28.12.2021, 19:43   Изоҳ (0)   143876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

    23.12.2021, 09:25

    Паризода билан ярашган, концерти кетма-кет қолдирилган, вазирнинг шогирди Алишер Файзнинг концертидан репортаж (фото, видео)

    19.12.2021, 18:19

    «Ўзгалар дарди», «Антиқа совчилар», «Капалак туши» ва пойтахт театрларидаги энг кўп томоша қилинаётган бошқа спектакллар (фото)

    17.12.2021, 14:42

    «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    16.12.2021, 12:23

    «Бугунги кечани уч йил кутдик». Анқарадаги ўзбекистонликлар учун гала концерт ташкил этилди (фото)

    15.12.2021, 20:15

    «Вой аламжон» қўшиғи билан машҳурликка эришган хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди

    08.12.2021, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.