• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2021 йилда вафот этган Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари (фото)

    Ҳадемай янги 2022 йил ҳам кириб келади. Якунланаётган йил қувончли, унутилмас воқеаларга бой бўлди. Афсуски, бу йил ҳам бошқалари сингари кўплаб инсонларни  ёруғ дунёдан олиб кетди. Йўқотилган инсонлар орасида санъат ва маданият соҳасида сермаҳсул ижод қилган инсонлар ҳам бисёр. Йил сўнгида уларни ёдга оламиз.

    Раҳматжон Қурбонов

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов шу йилнинг 17 январида 62 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ҳеч қандай касаллик сабаб бўлмаган. Хонанда 1959 йил 20 сентябрда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган.

    У Хивадаги Матёқуб Харратов номидаги мусиқа билим юрти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг вокал ва мақом бўлимида ўқиган. Буюк санъат дарғалари — Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловаларнинг севимли шогирдлари қаторидан жой олган.

    Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритиб, «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилган. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи сифатида ҳам танилган. Раҳматжон Қурбонов ўлимига қадар Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

    Маҳкам Муҳаммедов

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов шу йилнинг 4 февраль куни 86 ёшида вафот этди.

    Ўзбекистон санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов мамлакатдаги атоқли режиссёрлардан бири сифатида «Азизахон» номли телевизион фильм, «Кўнгил кўчалари», «Меҳробдан чаён» сингари кўплаб илк телесериалларни томошабинлар эътиборига ҳавола этган.

    Шунингдек, у Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема», халқ ёзувчиси Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» номли асарларини ҳам саҳналаштирган.

    Маҳкам Муҳаммедов Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш», Ҳамзанинг «Майсаранинг иши», Нозим Ҳикматнинг «Ажал шамшири», Парда Турсуннинг «Ўқитувчи», Лев Толстойнинг «Кавказ асири», Чингиз Айтматовнинг «Биринчи ўқитувчи» асарлари асосида телевизион спектаклларни ҳам саҳналаштирган.

    Баҳром Ёқубов

    Фото: «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати

    Фото: «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати

    Таниқли ўзбек кинорежиссёри Баҳром Ёқубов 11 март куни 60 ёшида оламдан ўтди.

    Баҳром Ёқубов ижодий фаолиятини 1989 йилда «Ёш ёзувчининг кундалиги» номли қисқа метражли фильмни тасвирга олишдан бошлаган. У ўтган йиллар мобайнида «Сарвиноз», «Бахт учун миллион», «Ташландиқ», «Ёндиради, куйдиради», «Фотима ва Зуҳра», «Суғдиёна», «Жодугар», «Қочқин», «Бойвачча куёв», «Мажруҳ», «Ичкуёв», «Суперкелинчак», «Зирапча», «О Марям, Марям» каби кўплаб фильмларни суратга олган.

    Режиссёр 2020 йилда «Антиқа ажрашиш» номли фильмни суратга олган эди.

    Мирза Азизов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди.

    У 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 2016 йилдан бугунги кунга қадар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

    директори лавозимида фаолият юритиб келган. 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлган.

    2019 йил адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медал» мукофотига лойиқ кўрилган. 2017 йилдан бери Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг театр санъати бадиий академиясининг академиги этиб ҳам сайланган эди. У режиссёр сифатида «Жайдари келин», «Дилдаги доғ», «Сарвқомат дилбарим» каби ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган.

    Мирза Азизов ўзбек томошабинларига «Тубанлик», «Гумроҳлар», «На малакман, на фаришта», «Алпомишнинг қайтиши», «Шоҳнома» каби кўплаб фильм ҳамда спектакллардаги роллари орқали танилган эди.

    Баҳодир Йўлдошев

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев шу йилнинг 16 май куни 76 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

    У 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган. 1971–1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974–1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.

    Кўплаб спектаклларга режиссёрлик қилган Баҳодир Йўлдошев актёр сифатида Олчинбек («Оловли йўллар»), Мухторов («Тоғдаги учрашув»), Шерзод («Олмос камар»), Собиров («Ошпаз») каби образларни яратган.

    Баҳодир Йўлдошев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1979), Ўзбекистон халқ артисти (1995) унвонлари билан тақдирланган.

    Муҳаммад Рафиқов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Дўстлик» ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида пневмония касаллиги билан вафот этди.Муҳаммад Рафиқов «Бобур» телефильмида Шайбонийхон, «Амир Музаффархон»да Музаффархон, «Ҳаким ва ажал» видеофильмида Ибн Сино, «Имом ал-Бухорий» сериалида Бухорий, «Соҳибқирон» сериалида Амир Темур, «Шайтанат» сериалида Абдураҳмон табиб, «Қўқон шамоли» фильмида шайх ул-ислом каби ролларни маҳорат билан ижро этган.

    Ўлмас Расулов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расулов шу йилнинг 13 сентябрь куни 70 ёшида вафот этди.У 1951 йилда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент консерваториясини тамомлаган. У фаолияти давомида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида педагоглик фаолиятини амалга ошириб, кўплаб шогирдлар етиштирди. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Миллий қўшиқчилик» кафедраси доценти, 2021 йилдан эса профессор вазифасида фаолият юритди.

    Созанда сифатида унинг рэпертуаридан «Шашмақом», Фарғона-Тошкент йўлларига оид мумтоз ва анъанавий куйлар ўрин олган. Хонанда сифатида эса «Содирхон ушшоғи», Машраб ғазали билан «Сиғмадим», «Ор йиғлайди» каби ашулалар, Бухоро йўлларидан «Забоний», «Жавоний», «Гул рези» каби асарларнинг маҳоратли ижроси билан халқ қалбига кириб борган. У «Бобур», «Кеча ва кундуз», «Имом Бухорий» каби видео ва бадиий фильмларга мусиқа басталаган.

    Шуҳрат Эргашев

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев 18 сентябрь куни 76 ёшида вафот этди.

    Шуҳрат Иброҳимович Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. У Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1968). Ўқишни тугатгач, Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида бир қатор образларни яратган.

    1970 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида иш бошлаган, киноактёр сифатида Элёр Ишмуҳаммедовнинг «Нозиклик» (1966) фильмида дебют қилган.

    Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмда роль ўйнаган: «Дилором» (Мони), «Қўмондоннинг қайтиши» (Маузер), «У ёлғиз эмасди» (Акбаров), «Қора консулнинг ўлими» (Жамол Убайдулла), «Семурғ» (Шерзод), «Бу яхши йигит» (Тимур), «Мен сенга шаҳар бераман» (ҳайдовчи), «Учрашувлар ва ажралишлар» (Шуҳрат), «Шум бола» (киночи), «Илк йўловчилар» (Акбаров) ва шулар жумласидан.

    Бахтиёр Ихтиёров

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 21 ноябрь куни 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

    Бахтиёр Ихтиёров 1940 йил 28 мартида Бухорода туғилган. 1963 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) мусиқали драма факультетини тамомлаган.

    1956 йилдан Бухоро мусиқали театрида ишлаган, 1959-1976 йилларда Муқимий номидаги мусиқали театрида актёр ва режиссёрлик қилган, 1980-1988 йилларда театр бош режиссёри бўлган.

    1976-1980 йилларда «Ёш гвардия» театри (ҳозирги Аброр Ҳидоятов номидаги театр)да ишлаган, 1988-1991 йилларда Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрида бош режиссёр бўлган, 1991 йилдан шу театрда актёр ва режиссёр сифатида ишлаган.

    Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида «Ёр-ёр», «Ажойиб хаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин», «Абу Райҳон Беруний», «Еттинчи ўқ», «Шум бола» каби жуда кўплаб фильмларда роллар ижро этиш билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган.

    Санжар Саъдуллаев

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбек дубляж соҳасида сермаҳсул ижод қилган Санжар Саъдуллаев 4 декабрь куни касалхонада вафот этди. У 67 ёшни қаршилаганди.

    У 1954 йилнинг 10 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат театр ва санъат институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимида таҳсил олган.

    Санжар Саъдуллаев ўзбек дубляж санъатининг энг таниқли ва энг рейтинги баланд актёрларидан ҳисобланарди. Уни мухлислар «сирли актёр» дея таърифлашган. Чунки у баъзи санъат соҳаси вакилларидан фарқли ўлароқ, ўзини оммадан узоқ тутишга ҳаракат қилган, камералар қаршисига чиқмаган ва интервью бермаган.

    Санжар Саъдуллаев фаолияти давомида 1000 дан ортиқ фильмга овоз берган. Жумладан «Қашқирлар макони» (Пўлат Аламдар), «Қиш сонатаси» (Жунсанг), «Ичкарида» (Комиссар Юсуф, Сарп, Ҳасан қизил ёноқ), «Севги изтироби» (Камол), «Сўйла, Қора денгиз» (Ведад) каби юзлаб сериаллар ва бадиий фильмлардаги бош қаҳрамонлар образини гавдалантирган. Қолаверса, у ҳинд фильмларида Болливуд қироли актёр Шоҳруҳ Хонга доимий равишда овоз бериб келган.

    Муҳаммадкарим Соипов

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Вой аламжон» қўшиғи билан танилган хонанда Муҳаммадкарим Соипов 8 декабрь куни 58 ёшида вафот этди. У 1963 йил Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган. Хонанда «Вой аламжон», «Оқ бўйра», «Қайдадур», «Дуторим», «Ташна ҳислар» сингари қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган.

    Шермат Ёрматов

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Шермат Ёрматов 23 декабрь куни 82 ёшида вафот этди.

    Шермат Ёрматов 1939 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган. 1962—1982 йиллар давомида Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари бўлган.

    Шунингдек, у «Ўзтелерадио»да хор жамоаси дирижёри (1967—1970 йиллар), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1971 йил) сифатида ишлаган.

    У ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, «Қўшиғим, жон қўшиғим», «Биргаликда куйлаймиз», «До, ре, ми, фа, сол», «Санъат ғунчалари» каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида танилган.

    Мавзуга доир: 2020 йилда вафот этган маданият ва санъат соҳаси вакиллари (фото)

    31.12.2021, 13:54   Изоҳ (0)   68864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мукофотни олганда йиғлаган гримёр, олти номинация ғолиби «Илҳақ», зални турғизган ролик. «Олтин ҳумо» тақдирлаш маросимидаги эсда қоларли ҳолатлар (фото ва видео)

    30.12.2021, 17:41

    Россияда 3 йил ишлаган, собиқ косиб ва сантехник, бугун эса юлдуз. Қирқлар қишлоғидан чиққан хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ҳақида (видео)

    28.12.2021, 19:43

    Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

    23.12.2021, 09:25

    Паризода билан ярашган, концерти кетма-кет қолдирилган, вазирнинг шогирди Алишер Файзнинг концертидан репортаж (фото, видео)

    19.12.2021, 18:19

    «Ўзгалар дарди», «Антиқа совчилар», «Капалак туши» ва пойтахт театрларидаги энг кўп томоша қилинаётган бошқа спектакллар (фото)

    17.12.2021, 14:42

    «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    16.12.2021, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар олий таълимда эркакларни ортда қолдирмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 20:45

    Си Цзиньпин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

    Дунё | 5 июн, 20:30

    Видео: Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчи йигитни нега автобусдан тушириб юборди? 

    Ўзбекистон | 5 июн, 20:12

    Иситиш мавсумида 1,2 млн оила моддий ёрдам олди. Қайси ҳудудлар етакчилик қилди? 

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:58

    “АҚШ Зеленскийни четлатиш бўйича ишларни бошлади” — Украина собиқ бош вазири

    Дунё | 5 июн, 19:40

     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

    Реклама | 5 июн, 19:30

    Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:24

    Ёзги мавсум учун хушбўй ҳидга эга 10 та аёллар атири

    Лайфстайл | 5 июн, 19:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.