Намангандаги «Янги Ўзбекистон — ёшлар зиё маскани» кутубхонасида китоблардан барпо этилган арча қад ростлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Арчанинг баландлиги 2 метрдан зиёд.
Уни шу ҳолатга келтириш учун турли ҳажм ва катталикдаги мингдан ортиқ китобдан фойдаланилди.
«Бу ғоя кутубхонамиз ходими Дониёр Юсуфга тегишли. Шу таклифни берганида бироз иккилангандим, лекин кейин ўзимга ҳам маъқул келди. Арча шаклини ҳосил қилиш учун бир кун вақтимиз кетди. Кетган вақтимизга ачинганимиз йўқ, чунки шундан бери унинг олдида суратга тушиб кетишни истовчиларнинг кети узилмаяпти. Бу ғаройиб арча кутубхонамизнинг ўзига хос рамзига айланиб қолди», — дейди кутубхона директори Дилноза Азизова.
Изоҳ (0)