• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кассаларда навбат, тиббий ёрдам ололмайсан, бекатларни номи эмас, ўриндиқларига қараб ажратасан. Тошкент метросига нималар етишмаяпти?

    1977 йили ишга туширилган Тошкент метрополитени айни кунларда 450 мингга яқин йўловчини манзилига элтиб қўймоқда. Йўловчилар сонининг йил сайин ошаётганига сабаб — метронинг янги бекатлари сони кўпайиб, шаҳарнинг Сергели, Юнусобод, Қўйлиқ каби аҳоли гавжум ҳудудларига кириб бораётганидир. Айни вақтда метрополитен тартибли ҳаракати, нисбатан тез ва қулайлиги билан ҳам фойдаланувчилар меҳрини қозонган.

    Бироқ, метро бекатлари ва йўловчилари сони ошгани сайин, метро вагонлари, бекатлари ва йўлларида турли кўнгилсизлик, илгари кузатилмаган ҳолатларнинг рўй бериши ҳам кўпайди. «Дарё» Тошкент метрополитенида содир бўлаётган носозликлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати, қулайлик ва камчиликларни ўрганди.

    Бекатлар кўпайди. Муаммолар ҳам

    2020 йил 29 августда «Ўзбекистон» метро йўлининг Қўйлиқ йўналишидаги ер устидан ўтган, узунлиги 11 километр бўлган, етти бекатдан иборат давоми ишга тушди. Йил охирида эса «Чилонзор» йўлининг Сергели йўналишидаги давоми фойдаланишга топширилди, у ҳам, Қўйлиқдаги метро каби, ер устидан ўтган. Бу шаҳарнинг чекка даҳаларида яшайдиганлар, ҳатто Тошкент вилоятидан иш-ўқишга қатнайдиганлар учун айни муддао бўлди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бироқ кўп ўтмай, вагонлар эшиги ёпилмасдан очиқ ҳолда ҳаракатланиши, бутун бошли составнинг икки бекат оралиғида тўхтаб қолиши, поездлар тўқнашуви ва яна шу каби бошқа ҳолатлар кўпайиб кетди, бошқачасига айтганда, йўловчилар хавфсизлик масаласида бироз иккиланиб қолди. Метро поездларида кутилмаганда фавқулодда ҳолат юз бермаслигига, бекатларда носозлик кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайдиган бўлди. Айни вақтда, Тошкент метрополитенида бунгача ҳам кўпчилик эътибор қаратмайдиган муаммоли масалалар талайгина эди.

    Чалғитувчи йўл кўрсатгичлар

    Тасаввур қилинг, сиз Тошкент метрополитенининг бирор бекатига етиб келдингиз, лекин вагондан чиққач, қайси тарафга юришни билмайсиз. Сизга керакли манзил қайси тарафда — ўнг томондами ё чапда? Таниш манзара, шундай эмасми? Йўлини биладиганга қай томондан чиқиш муаммо эмас. Аммо пойтахтга келган меҳмон ёки бир ўзи шаҳар кезаётган сайёҳ бўлса-чи?

    Ерости метро бекатларидаги йўл кўрсатгичлар икки тилда — ўзбек, рус тилларида ёзилган. Лекин шунда ҳам ўша маълумотни ўқиб, йўналишини тўғри топа оладиганлар кам. Охири, бекат назоратчиси ёки хавфсизлик ходимидан сўраб, ташқари чиқилади. Янги қурилган бекатларни ҳисобга олмаса, эски бекатларда чет эллик сайёҳлар учун инглиз тилидаги маълумотнома, йўл кўрсатувчи белгилар негадир йўқ.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Метро бекатларидаги навигацияни осонгина соддалаштириш мумкин, хоҳиш бўлса бас — Россия ё Украина каби яқин хориж мамлакатларида ортиқча уринишларсиз татбиқ этиш мумкин бўлган, айни вақтда йўловчиларга катта қулайлик келтирадиган тажрибалар жуда кўп. Масалан, Москва метрополитенида шаҳар марказига қараб кетяпсизми ё шаҳар чеккасига — бекатлар номини қайси жинс вакили эълон қилаётганига қараб, осон ажратиб ололасиз. Эркак овози эълон қилса — марказга кетяпсиз, аёл бўлса — марказдан келяпсиз.

    Метрода тиббиёт хоналари борлигидан хабардормисиз?

    Ерости метро бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлиги инобатга олиниб, айрим бекатларда (Тошкент метрополитенининг матбуот котиби Миракбар Толиповнинг айтишича, у йўналишдан бу йўналишга ўтиш имконини берувчи «Минг ўрик» ва «Алишер Навоий» бекатларида) йўловчилар учун тиббиёт хоналари ташкил этилган, ерусти бекатларида эса «Бекат навбатчиси хонаси»да биринчи тиббий ёрдам учун махсус аптечка бор. Айни вақтда, метрополитеннинг барча ишчиларига фавқулодда вазиятда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари ўргатилган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аммо ҳар доим ҳам керакли ёрдамни ололмайсан.

    «Дарё» билан суҳбатлашган метронинг доимий йўловчиларидан бирининг ҳикоя қилишича, 2021 йил 13 октябрида «Абдулла Қодирий» бекатида унинг аҳволи ёмонлашган. У бекатдаги назоратчи аёлдан нафас олишга қийналаётгани, ҳаво етишмаётгани учун сув сўраганида, ходим: «Вақтим йўқ! Ишдаман! Ана, кўчага чиқиб, дўкондан сотиб олиб ичинг!», — деб жавоб берган. Шунда бекатдаги бошқа назоратчи аёл йўловчининг аҳволини тўғри тушуниб, уни ўриндиққа ўтқазган, сув берган, йўловчи ўзига келгунича унинг ёнида бўлиб, аҳволи ҳақида сўраб турган.

    «Алишер Навоий» бекатидаги биринчи тез тиббий ёрдам хонаси.

    «Алишер Навоий» бекатидаги биринчи тез тиббий ёрдам хонаси.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ метрополитеннинг кунлик йўловчилари сони ярим миллионга яқинлашаётган бир вақтда тиббиёт хоналари фақат у йўналишдан бу йўналишга ўтказувчи катта бекатларда эмас, балки ҳар бир бекатда ташкил этилиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатиб турибди.

    Ҳожатхоналар-чи, борми?

    Метрополитен ходимининг таъкидлашича, бекатларда ҳожатхоналар бор, лекин фақат ходимлар учун. Аммо «жуда зарур, фавқулодда вазиятларда» йўловчиларнинг ҳам ушбу ҳожатхоналардан фойдаланишига рухсат берилади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Кунига минглаб одамни ташийдиган метрода йўловчилар учун ҳожатхоналар ҳали ҳам йўқлиги ғалати. Бугун бекатлар сони шу қадар кўпаймоқдаки, йўловчи бир соатлаб метрода қолиб кетиши мумкин. Дейлик, ёш боласи билан бирга кетаётган йўловчи мана шундай вақтларда ҳожатхонага эҳтиёж туғилса, нима қилади? Бундай вазиятда нафақат оддий ҳожатхона, балки она ва бола хонаси ҳам зарур, аслида.

    Токиодаги метро бекатларидан бирининг умумий фойдаланувдаги ҳожатхонаси.

    Токиодаги метро бекатларидан бирининг умумий фойдаланувдаги ҳожатхонаси.
    Фото: «varlamov.livejournal.com»

    Масалан, Токио метросида бекатларда ичимлик сув фавворачалари, ҳожатхона (имконияти чекланганлар учун ҳам алоҳида), она ва бола хонаси, аёллар учун алоҳида вагончалар мавжуд. Буларнинг бари метро хизматлари қулайлиги ва самарадорлигини оширса оширадики, асло камайтирмайди.

    Ерусти метросида лифт борлиги — яхши, ҳар доим ҳам ишламаслиги — ёмон

    Қўйлиқ ва Сергелида қурилган барча янги метро бекатларида лифтлар бор, улар кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатади. Лекин аксари ҳар доим ҳам ишламайди. Айримларининг кириш жойи қизил тасмалар билан тўсиб қўйилган. Метрополитен ходимлари буни йўловчиларнинг лифтдан ёппасига фойдалангани учун қурилмалар ишламай қолаётгани сабаб кўрилган чора, дея изоҳлади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аммо юқорида санаб ўтилган тоифадаги йўловчиларга лифтдан фойдаланишга рухсат борлиги таъкидланди. Айни вақтда, бекатлардаги манзарани кузатганимизда, лифтлардан на ногиронлик аравачасидаги шахслар ва на кексалар фойдаланганини кўрдик. Уларнинг ҳаммаси бекатга эл қатори ё эскалатор, ёки зинадан тушиб-чиқмоқда.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Лифтлар бор, фақат ишлатишмайди. Ёпиб қўйилган. Ҳайронман, ишлатилмаса, лифт қўйишнинг нима кераги бор? — дейди йўловчилардан бири.

    — Ҳамма бекатларда ҳам лифт йўқ, шунга сал қийналаман, — дейди ногиронлиги бор бошқа бир йўловчиси.

    Шунингдек, йўловчилар қатнови кўп бўлган ўтиш жойлари — «Амир Темур хиёбони»дан «Юнус Ражабий»га ҳамда «Минг ўрик»дан «Ойбек»га ўтишда пандус (аравачалар учун махсус йўлак)ларнинг йўқлиги ёши катта, имконияти чекланган шахслар ва ҳомиладор аёллар учун чинакам муаммо.

    Ерусти метро бекатлари нега номланмаяпти?

    Ишга туширилганига бир йил тўлса ҳамки, Тошкент ерусти метро бекатларининг ҳали ҳам тайинли номи йўқ, уларни фақат рақамига қараб ажратиб олиш мумкин. Ваҳоланки, лойиҳада Сергели йўналишида қурилган «1-бекат», «2-бекат», «3-бекат», «4-бекат» ва «5-бекат» (ҳамда қурилиши давом этаётган «6-бекат»)нинг номлари бор ва мос равишда «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» ва «Чинор» эди. Худди шунингдек, Қўйлиқ йўналишидаги «2-бекат», «3-бекат», «4-бекат», «5-бекат», «6-бекат», «7-бекат»ларнинг лойиҳавий номлари мос равишда «Оҳангарон», «Тузел», «Илтифот», «Роҳат», «Янгиобод» ва «Қўйлиқ» эди.

    Сергели йўналишидаги «1-бекат». Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Энг қизиғи, Тошкент ерусти метросида «2-бекат», «3-бекат», «4-бекат» ва «5-бекат»ларнинг иккитадан бўлиши (Дўстлик ва Сергели йўналишлари назарда тутилмоқда – «Дарё» изоҳи) пойтахт меҳмонлари ҳамда метродан кам фойдаланувчи фуқароларни ҳам чалғитади. Умуман олганда, ҳозирги вазият метрополитендан доимий фойдаланувчилар учун ҳам жуда ноқулай. Буни уларнинг қуйидаги фикрларидан ҳам уқиб олиш мумкин:

    Назира опа, 46 ёш: «Менимча, номларни ўзгартириш керак. Одамнинг қулоғигаям ёқмайди. Яхши ном қўйишса бўлади-ку. ‘Халқлар дўстлиги’, ‘Новза’ деган чиройли номлар бор. Уларни эшитиб, болаликдаги хотираларимиз, шу ерларда ўтган кунларимиз эсга келади».

    Дилбар опа, 37 ёш: «Бекатлар 1, 2 деб номланганидан қайси бекатдалигимни билмай, баъзан адашиб, бошқасига ўтиб кетаман. Кейин адашганимни билиб, ортга қайтаман. Ерусти бекатлар кўриниши ҳам бир хил, чалғийман доим. Масалан, еростидаги ‘Космонавтлар’, ‘Мирзо Улуғбек’, ‘Чилонзор’, ‘Бодомзор’ каби бекатларни эълон қилмаса ҳам, шундоқ кўришим билан билиб олавераман».

    Шариф, 26 ёш: «Метро бекатининг номи унинг атрофдаги жой номларидан келиб чиқиб қўйилса, ҳамма учун осон ва қулай бўларди. Ўша ҳудуд кўз олдимизга шу бекат номи орқали келади. Рақамларда ҳиссиёт йўқ, қуп-қуруқ, ҳеч нимани ҳис қилмайсиз. Масалан, ‘7-бекат’ деганда кўз олдимга Қўйлиқ бозори келмайди».

    Нигора, 25 ёш: «Бекатимни доим адаштираман. Нечанчи эди-я, деб ўтираман кўпинча. Бекатлар дизайни ҳам бир хил. Шунгами, бирини иккинчисидан ўриндиқларига қараб ажратаман. Мисол учун, Сергелидаги ‘1-бекат’ ўриндиқлари бешбурчак бўлса, ‘2-бекатъники қалампирнусха. Шуларга қараб мўлжал оламан».

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Янги қурилган ерусти метро йўналишларидаги бекатлар нега ҳали ҳам тайинли номланмаётгани, рақамланган бекатларга қачон ном қўйилиши ҳақида метрополитен матбуот хизматига мурожаат қилганимизда, бу иш билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия шуғулланиши билдирилди.

    Комиссия эса бу масала Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги географик (топонимик) объектларни мувофиқлаштириш комиссияси томонидан ҳал этилишини маълум қилди. Ҳукуматдаги комиссияга мурожаат хати йўллангач, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси орқали қуйидагича жавоб келди:

    «Тошкент метрополитенининг ‘Дўстлик-2’ – ‘Қўйлиқ’ ҳамда ‘Олмазор’ – ‘Сергели’ йўналишларидаги метро бекатларига ном бериш жараёнлари кун тартибидаги масалалар қаторига киритилган. Айни пайтда, мазкур бекатларга ном бериш бўйича таклифлар умумлаштирилаётгани, экспертиза хулосаларини олиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз».
    Комиссия жавобида бекатларни номлаш масаласи нега кечикаётгани, айнан қачон номланиши ва бекатлар учун қандай ном вариантлари кўриб чиқилаётгани маълум қилинмаган.

     

    Метро кассалари олдидаги навбатлар

    Тошкент метрополитен матбуот хизмати маълумотига кўра, эрталабки ва кечки тиғиз соатларда йўловчилар оқими одатий вақтдагидан 2–2,5 баробарга ошади. Бундай вазиятларда — автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими жорий этилгани, йўл ҳақини QR-код воситасида тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятлари пайдо бўлганига қарамай — метро кассалар олдида узундан узун навбатлар пайдо бўлади.

    Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

    «Ҳаммаси аъло, жуда қулай. Битта камчилик бор-да лекин. Сергелидаги бекатларнинг кассалари олдида узун навбатлар ҳеч камаймайди. АТТО деган картага ўтаётган бўлсак ҳам касса олди доим гавжум. Кассани кўпайтирса, одамлар эрталаб иш-ўқишига кеч қолмасмиди...», — дейди йўловчилардан бири.

    Навбатлар эса нафақат Сергелидаги бекатлар кассаларида, балки қолган йўналишлардаги станцияларнинг кассалари олдида ҳам юзага келмоқда. Бу навбатларни Сергелидаги «1-бекат», «2-бекат» ва «3-бекат»да татбиқ этилган амалиёт — кассир ўтириб, чипта сотадиган қўшимча будкалар ўрнатиш йўли билан ёки ривожланган мамлакатлардаги каби чипта сотиш киосклари ўрнатиш йўли билан ҳам ҳал қилиш мумкин.

    Мадриддаги жамоат транспорти учун чипта сотадиган автомат.

    Мадриддаги жамоат транспорти учун чипта сотадиган автомат.
    Кадр: YouTube / Шеила Симкин

    Римдаги жамоат транспорти учун чипта сотадиган автоматлар.

    Римдаги жамоат транспорти учун чипта сотадиган автоматлар.
    Фото: «Inostranno.ru»

    Дарвоқе, Тошкент метрополитени кассалар олдидаги тирбандликларни бартараф этиш мақсадида йўловчилар учун чегирмали арзон карталар йўлга қўйиш режалаштирилган, шу мақсадда алоҳида сўровнома ҳам ўтказилмоқда.

    «Метрополитен — йўловчи» портали қачон ишга тушади?

    Тошкент метрополитени бошлиғи ўринбосари Абдулазиз Қосимов 2021 йилнинг 26 августида бўлиб ўтган брифингда «Тошкент метрополитени бир ярим ойда йўловчилар билан тўғридан-тўғри ва, энг муҳими, тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи» экани, яқин кунларда «Метрополитен — йўловчи» портали очилиши, ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларни билдириши мумкинлигини маълум қилганди.

    Йўловчилар вагонлар ва бекатлардаги у ёки бу ҳолатдан норози бўлса, майли, норози ҳам бўлмасин, дейлик, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлари бордир — қаерга мурожаат қилади? Абдулазиз Қосимов айтган портал бу борада айни муддао бўларди, албатта. Портал ҳақида гапирилганига тўрт ой бўлди, аммо ундан ҳамон дарак йўқ. Портал масаласига аниқлик киритиш учун метрополитен матбуот котиби Миракбар Толиповга мурожаат қилганимизда, у ҳам тез орада жавоб беришини билдирди (лекин бу «тез ора» бир ҳафтада ҳам келгани йўқ).

    Тошкент метрополитенидаги хизматлар тўлалигича қониқарсиз, сифат даражаси эса ҳаминқадар дейиш, албатта, адолатсизлик бўлур эди. Аммо кетма-кет кўнгилсизликлар кузатилаверса, йўловчининг мушкули енгиллашиш ўрнига оғирлашаверса, чорасини вақтида кўрган афзал. Юқорида санаб ўтилган ҳаммага маълум, лекин кўпчилик эътибор бермайдиган камчиликларга 2022 йилда, эҳтимол, яқин ойларда ижобий ечим топиш режа қилингандир. Илинж шуки, ваъдалар қоғозда, режалар оғизда қолмасин.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент метрополитенида яна поезд эшиги очиқ ҳолатда ҳаракатланди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди
    • Тошкент метросининг «Чилонзор» йўлидан «Сергели» йўлига ўтиш жойида поездлар тўқнашди
    • Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди. Метрополитен ҳолат бўйича хизмат текширувини бошлади
    • Видео: «Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар рельслардан юришга мажбур бўлди
    • Тошкент метросининг «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилганига изоҳ берилди
    • Тошкент метроси поездида яна носозлик кузатилди. Йўловчилар «Тошкент» бекатида тушириб қолдирилди

    28.12.2021, 19:26   Изоҳ (0)   44852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell Тошкент метросига тушмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    payme: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Нукусда “Меҳнат ва самара” 1-Хотин-қизлар форуми ўтказилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Териси алмаштирилган негрлар”: нега америкаликлар ирландларни хўрлашган?

    8 феврал, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.