Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда коронавируснинг янги «омикрон» штамми билан касалланган беморнинг вафот этишига боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда ABC News’га таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Телеканал маълумотларига кўра, вафот этган инсон — Техас штатининг Харрис округида яшовчи 50 ёшлар атрофидаги эркак.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг маълум қилишича, эркак вакцинациядан ўтмаган ва унинг соғлиғида жиддий муаммолари бўлган.

АҚШ Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (CDC) маълумотларига кўра, «омикрон» штамми коронавируснинг мамлакатда энг кўп тарқалган вариантига айланган. Ўтган ҳафта давомида йиғилган маълумотлар бўйича, у касалларнинг 73,2 фоизида қайд этилган. Шу билан бирга, АҚШнинг айрим ҳудудларида, хусусан, мамлакатнинг жануби-шарқий ва шимоли-ғарбий қисмларида «омикрон» штамми билан касалланганлар улуши 90 фоиздан ошмоқда.

CDC маълумотлари генларни секвенирлаш натижаларига, шунингдек, сўнгги икки ҳафтадаги Nowcast таҳлилий модели прогнозларига боғлиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида дельта штамм билан касалланиш 26,6 фоизни, қолган вариантлар эса 0,1 фоизни ташкил этган.

АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 51 миллион кишидан ошган, ҳозирга қадар 807 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Аввалроқ Борис Жонсон Британияда «омикрон» штамми билан касалланган бемор вафот этганини маълум қилганди.

Коронавируснинг янги «омикрон» штамми биринчи марта 11 ноябрь куни Жанубий Африкада топилган. Британиялик олимларнинг таъкидлашича, янги штамм тарқалиш тезлиги туфайли аввалгиларига, жумладан, дельтага қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавжуд вакциналар ушбу штаммга қарши самарасиз бўлиши мумкин, деган шубҳалар туфайли «омикрон»ни хавфли деб тан олди. Ташкилот, шунингдек, илгари коронавирусни бошдан ўтказганларда «омикрон» билан қайта касалланиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги