Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда ошхонада газ баллони портлаши оқибатида 10 киши жароҳатлангани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

19 декабрь куни соат 14:20 да туманнинг «Наврўз» маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган «Лаззат» ошхонасида чақнаш содир бўлган. Воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган.

Чақнаш оқибатида ошхонанинг тахминан 40 квадрат метр майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бирламчи маълумотларга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қашқадарёдаги корхоналардан бирининг омборхонасида ёнғин чиққани, Қаршидаги банк шохобчасида ёнғин юз бергани, Деновдаги портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда