Бразилия президенти Жаир Болсонаруга Олий сайлов суди тизимига амалга оширилган хакерлик ҳужуми оқибатида маълумотларнинг тарқалиб кетиши ишида кўрсатма бериши учун мамлакат Федерал полициясидан чақириқ қоғози келди. Бу ҳақда The Brazilian Report’га таяниб, Tengrinews хабар берди.
Полициянинг ҳисоблашича, Бразилия етакчиси август ойидаги тўғридан-тўғри трансляция вақтида овоз беришдаги электрон машиналарга оид ёлғон хабарларни тарқатиш учун махфий маълумотларни ошкор қилиб юборган.
Президентга қарши тергов Федерал олий суд вазири Александр де Мораэс томонидан қўзғатилган. Мораэснинг қарорига кўра, лавозимдан олинган терговга масъул делегат ва материаллар билан танишиш имконига эга бўлган депутат Филип Баррос (ПСЛ-ПР)ни тинглаган делегат Денисе Рибейру президентни кўрсатма беришга чақиришга қарор қилган.
Аввалроқ Бразилия президенти ҳарбий тўнтариш уюштиришга тайёргарлик кўришда айблангани, Бразилия сенаторлари коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб президент Болсонаруга қарши айбловни маъқуллагани тўғрисида хабар берилганди. Болсонару ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари коллектив иммунитетга эришиш умидида коронавируснинг аҳоли орасида тарқалишига йўл қўйганликда айбланган эди.
Изоҳ (0)