• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Минск мухолифатчи журналист Роман Протасевич кетаётган самолёт учувчисини қўлланмани бузишда айблади

    Мухолифатчи журналист, Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич кетаётган Ryanair авиакомпанияга тегишли самолётнинг учувчиси ҳаво кемасини Вильнюсга эмас, балки Минскка қўндириб, қўлланмани бузган. Бу ҳақда Беларусь Транспорт вазирлигининг авиация бўйича департаменти раҳбари Артём Сикорский «Беларусь 1» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

    Фото: «Bilde.de»

    Фото: «Bilde.de»

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган учувчи ва Минск аэропорти диспетчерининг суҳбати ёзувларига изоҳ берган Сикорскийнинг маълум қилишича, самолёт командирига «қизил» даражали фавқулодда ҳолат кодини беришган. «Учувчи учун ‘қизил’ код нимани англатади? Бу у энг яқин аэродромга қўниши кераклигини билдиради», — дейди у.

    Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда энг яқин аэродром лайнердан 70 километр узоқликда жойлашган Вильнюсдаги қўниш жойи бўлган. «Аммо самолёт қўниш ҳолатига кириш учун на пасайишни, на тезликни камайтиришни ўйлаган», — дея қўшимча қилади Сикорский.

    Департамент бошлиғи Польшада рўйхатдан ўтган литвалик учувчи йўриқномани бузгани ҳақида саволни ўртага ташлаган. «У нима сабабдан Минскка учганини тушунишимиз учун кабина ичидаги суҳбатлар ёки учувчининг вилнюслик диспетчер билан музокараларини беринглар», — деган Сикорский.

    У ОАВда диспетчер Беларусь махсус хизмати (КГБ) билан маслаҳатлашгани айтилаётган тахминларни бемаъни деб атаган.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини бортда бомба бор деган хабар билан шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган.

    Беларусь ҳукумати Протасевични 2020 йилда Александр Лукашенкога қарши намойишларда иштирок этгани учун тартибсизликлар уюштириш, жамоат тартибини қўпол равишда бузиш ва ижтимоий адоват қўзғатишда айбламоқда. Сапега Беларусь хавфсизлик кучларининг шахсий маълумотлари эълон қилинган «Беларусь қора китоби» Telegram каналини бошқаришда айбланган.

    Ryanair самолётининг мажбуран қўндирилиши муносабати билан Европа Иттифоқи Беларусга қарши соҳага оид санкциялар жорий қилди ва Беларуснинг «Belavia» авиакомпанияси учун ҳаво ҳудудини ёпди. Ҳибсга олинганидан кейин Протасевич Беларусь давлат матбуотига бир қатор интервьюлар бериб, уларда мухолифатни қоралади.

    Мавзуга доир: 

    • NYT: Роман Протасевич кетаётган самолётни Минскка фавқулодда қўндирган диспетчер буни Беларусь махсус хизмати томонидан уюштирилган операция деб айтди
    • Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган

    15.12.2021, 11:54   Изоҳ (0)   15051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг укаси вафот этди

    15.12.2021, 10:43

    ЖССТ «омикрон» дунёнинг 77 мамлакатида аниқланганини маълум қилди

    15.12.2021, 09:58

    Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский 18 йилга қамалди. У 2020 йилда сайловда иштирок этмоқчи бўлган, бироқ якунда...

    15.12.2021, 08:44

    Оқ уй: «Афғонистоннинг АҚШдаги захираларини блокдан чиқариш режада йўқ»

    15.12.2021, 08:13

    Гаитида ёнилғи ортилган автоцистерна аварияга учраб, портлади. Оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    15.12.2021, 07:47

    Гурбангули Бердимуҳамедов Бетарафлик куни шарафига зиёфат уюштирди ва унда меҳмонларга янги ёзган шеърини ўқиб берди

    15.12.2021, 07:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.