Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижон давлат университетининг тарих факультети биносининг тўртинчи қаватидан ота-оналар мажлисига келган аёл тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 4 декабрь куни Андижон давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг амалий психология йўналиши 2-босқич талабаларининг ота-оналари учун мажлис ўтказилган. Мажлис университетнинг тарих факультети биносининг 4-қаватида жойлашган кичик мажлислар залида бўлиб ўтган.

Унда иштирок этган талабалардан бирининг келинойиси йиғилишдан чиқиб, телефонда яқинлари билан суҳбатлашиш давомида қурилиш бўлаётган ҳудудни англатувчи тўсиқларга аҳамият бермасдан, зинапояга юриши натижасида тушиб кетган.

«Дарё» мухбири ушбу аёлнинг кейинги ҳолатини аниқлаш мақсадида университетдаги манба билан боғланган. Манбанинг маълум қилинишича, аёл 9 декабрь куни вафот этган.

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали реанимация бўлимида ишловчи, исми сир қолишини сўраган ходимларидан бири ушбу маълумотни тасдиқлаган. Таъкидланишича, аёл оғир тан жароҳатлари натижасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 9 декабрь куни вафот этган.

Аввалроқ ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар