• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илк модели нархи 30 минг доллардан ошган, оғирлиги 340 кг бўлган. Микротўлқинли печ ҳақида нималарни биламиз?

    Микротўлқинли печ энг машҳур маиший электр жиҳозларидан бири саналади. Қисқа муддатда таом тайёрлаш ё иситишдаги қулайлиги сабаб кундалик ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланган. «Дарё» унинг яратилиш тарихи ва фойдаланиш билан боғлиқ қизиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

    Фото: Getty Images

    Кутилмаган кашфиёт

    Микротўлқинли печ тасодифан ихтиро қилинган. Бунинг қандай рўй бергани ҳақида иккита қараш мавжуд. Биринчисига кўра, америкалик муҳандис ва радар бўйича мутахассис Перси Спенсер магнетрон (электронлар оқими магнит майдон билан ўзаро таъсирлашуви натижасида микротўлқинларни ҳосил қилувчи кучли электрон лампа) қаршисида турган вақт чўнтагидаги шоколад бўлаги эриб кетади. Иккинчи қарашга кўра, шоколад ўрнида сендвич бўлган.

    Иккинчи ҳолат ҳақиқатга анча яқин, чунки магнетрон одамга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда шоколадни эритиб юборишига ишониш қийин. Нима бўлганда ҳам ихтиро Перси Спенсер томонидан патентланган.

    1947 йилда, Raytheon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Radarange модели пайдо бўлган вақтда, бу жиҳоз келажакда ҳар бир хонадонга кириб бориши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.

    Дарвоқе, ўша вақтларда микротўлқинли печлар фақат қуролли кучларда ишлатилган. Radarange 1947 йилда ишлаб чиқарилган бўлса, 1960 йилларгача ундан аскарлар учун овқат иситишда фойдаланилган. Унинг ҳажми ҳозиргилардан бир неча баробар катта эди ва оғирлиги 340 килограммни ташкил қиларди. Илк микротўлқинли печ нархи 3000 доллар атрофида турарди. Маълумотларга таянсак, ўша йиллардаги 3000 доллар ҳозирги 30 000 долларлик қийматдан ошади.

    Жеки Коупленд Raytheon Radarange микротўлқинли печида гамбургер пиширмоқда 

    Жеки Коупленд Raytheon Radarange микротўлқинли печида гамбургер пиширмоқда 
    Фото: Getty Images

    1955 йилнинг 25 октябрида Американинг Таppan бренди остида илк маиший микротўлқинли печ ишлаб чиқарилган. 1962 йилда эса Япониянинг Sharp компанияси томонидан шу мақсадда илк бор серияли ишлаб чиқариш бошланган. Лекин бошда унга талаб унча юқори бўлмаган.

    Хавфсизлик борасидаги уйдирмалар

    Айримлар микротўлқинли печнинг ўзидан зарарли радиациялар чиқаришига ишонади, лекин бу хато. Унинг зарари Wi-Fi роутерникидан кучли эмас. Бундан ташқари, микротўлқинли печ таомдаги озуқавий моддаларни йўқ қилиб юбориши ҳақидаги қараш ҳам кенг тарқалган. Лекин олимлар буни бир неча бор рад қилган. У таомдаги моддалар таркибини ўзгартирмайди, чунки нурланиш фақат сувга таъсир қилади.

    Хитойнинг арзон микротўлқинли печлари бирорта таниқли компаниянинг қимматбаҳо маҳсулотидан кўра хавфлироқ, деган фикрга ҳам қўшилиб бўлмайди. Арзон ва қиммат микротўлқинли печларнинг ишлашида катта фарқ йўқ, чунки ишлаш принципи бир хил. Қимматлари, нари борса, пишиқлиги, қўшимча функциялари ва бренди билан фарқланади, холос.

    Унда тайёрланган ё иситилган овқат касалликларни келтириб чиқаради, деган қарашнинг уйдирма эканлигини исботлаш ҳам унча қийин эмас. Ундаги микротўлқинли энергия зарарли моддаларни юзага келтириш учун етарли бўла олмайди. Бироқ пластмасса ёки полиэтилен идишлардан фойдаланилса, шундай хавф пайдо бўлиши мумкин.

    Фойдаланиш бўйича қизиқ кўрсатмалар

    1. Лимонни янада сувлироқ истеъмол қилишни истасангиз, микротўлқинли печга 20 сония қўйиб олинг.

    2. Печ ёрдамида кўкатларни бир неча дақиқа ичида ҳеч қандай чиқитсиз қуритиб олиш мумкин.

    3. Саримсоқ пиёз пўстлоғини тозалашга қийналсангиз, тишчаларини ажратиб, микротўлқинли печга 15 сонияга солиб қўйинг. Шунда анча осонроқ тозаланади.

    4. Унинг ёрдамида қаттиқ нонни юмшатиш ҳам мумкин. Бунинг учун нонни ҳўл сочиқ билан ўраб, бир неча марта ўн сония давомида қўйиш керак. Шу тарзда керакли намлик ҳолатига келгунича давом эттиринг.

    5. Чипсни сочиққа ўраб, микротўлқинли печда озроқ иситинг. Сочиқ чипсдаги намликни тортиб олади ва у яна қирсилдоқ ҳолига қайтади.

    6. Сочиқни микротўлқинли печга, тахминан, бир дақиқа қўйиб, иссиқ компресс сифатида фойдаланишингиз мумкин.

    7. Шакар идишига нам сочиқ солиб, қопқоғини ёпинг ва уни 20 сония қиздиринг. Шакар анча майинлашади.

    8. Микротўлқинли печни тозалашга қийналсангиз, косага сирка қўшилган сув солиб, беш дақиқа унинг ичига солиб қўйинг. Ичи буғга тўлганидан сўнг овқатдан қолган доғлар битта артишда кетади.

    9. Идишнинг микротўлқинли печда ишлатилиши мумкинлигини текшириш учун микротўлқинли печда ишлатиш мумкин бўлган кружкани олинг ва совуқ сув билан тўлдиринг. Кружкани синаб кўрмоқчи бўлган идишингизнинг устига қўйинг ва микротўлқинли печга жойланг. Агар бир дақиқа иситишдан кейин сув илиқ ва идиш совуқ бўлса, уни микротўлқинли печда ишлатиш мумкин. Бироқ идиш иссиқ, лекин сув совуқ бўлса, у идишни микротўлқинли печда бошқа ишлатманг.

    10. Шафтоли ва помидор каби меваларни 30 сония давомида микротўлқинли печга қўйсангиз, қобиғини тозалаш анча осон бўлади. Тозалашдан олдин икки дақиқа совутинг.

    11. Микротўлқинли печда териси нисбатан қалин бўлган мева ва сабзавотларни узоқ вақт давомида иситиш қўшимча эҳтиёт чораларини талаб қилади. Масалан, картошка, помидор ва қовоқни иситишда эҳтиёт бўлиш керак. Иситишдан аввал бир нечта еридан тешикча очинг. Бундай қилмасангиз қобиғи иссиқликни ушлаб қолиб, ҳатто портлаб кетиши мумкин.

    12. Почта маркасини кўчириш учун маркага бир томчи сув томизиш ва уни 20–30 сония давомида иситиш кифоя. Почта маркаси ўз-ўзидан кўчиб кетади!

    13. Пиёз тўғрашда кўз ачишиб, ёшланмаслиги учун тўғрашдан аввал учларини кесиб, микротўлқинли печга 30 сония солиб қўйиш керак. Шунда кўз ёшланмайди.

    14. Эскирган асални асл ҳолига қайтариш учун қопқоқни очиб, асални икки дақиқа давомида 50 фоизлик қувватда қиздиринг.

    15. Микротўлқинли печда балиқ пишириш қийинчилик туғдириши мумкин. Бу борада озроқ маслаҳат бериб ўтсак, зарар қилмайди. Аввало, балиқни яхшилаб қуритинг. Агар балиқ бўлаклари бир нечта бўлса, уларнинг ингичка томонини бир тарафга қаратиб қўйинг. Шунда улар бир хил пишади. Балиқни микротўлқинли печда тўлиқ пишириб юбормаслик керак, чунки у печдан олганингиздан кейин ҳам пишишда давом этади.

    16. Ловия ёки ясмиқни тунда сувга солиб қўйишни унутган бўлсангиз, уни идишга солиб, озгина сода қўшинг ва идиш оғзини ёпинг. Идишни микротўлқинли печга ўн дақиқага қўйинг ва кейин тахминан 40 дақиқа тиндиринг. Шунда туни бўйи намлангандай натижага эришасиз.

    17. Идишга қайноқ сув қуйинг. Озроқ сирка қўшинг ва идишга тухум чақинг. Сариғини тиш тозалагич билан озгина тешиб, идишни озиқ-овқат плёнкаси билан ёпинг. Сўнгра 30 сония давомида микротўлқинли печга қўйинг. Тухумни айлантиринг ва яна 20 сонияга қўйинг. Ёқимли иштаҳа!

    18. Сендвични қоғоз сочиқ билан исицангиз, сочиқлар сендвичдаги ортиқча намликни ўзига шимиб олади.

    19. Микротўлқинли печда қиздирилган ёнғоқлар, уруғлар ва зираворлар 15 сония ичида ошхонангизни ёқимли ҳид билан тўлдиради.

    20. Микротўлқинли печни тозалашга сирка бўлмаса, бир неча дона қоғоз сочиқни намланг ва беш дақиқа давомида микротўлқинли печга қўйинг. Улар печни буғ билан тўлдиради ва совиганидан сўнг ёғларни тозалаш учун ишлатишингиз мумкин.

    21. Тезкор нонушта керакми? Тухум, пишлоқ ва сутни идишга солиб, туз ва мурч қўшинг ва аралашмани бир ярим дақиқа микротўлқинли печга қўйинг. 45 сониядан кейин тухумни аралаштиришни унутманг.

    06.12.2021, 17:51   Изоҳ (0)   15108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ява оролида Семеру вулқони отилиши туфайли ён-атрофдаги қишлоқлар кул билан қопланди

    06.12.2021, 16:18

    Саудия Арабистони коронавируснинг «омикрон» штамми туфайли Умра зиёрати тартибини ўзгартирди

    06.12.2021, 12:57

    АҚШ разведкаси Хитой Африка ғарбида ҳарбий база қуриш ниятида эканини маълум қилди

    06.12.2021, 12:17

    Бразилияда ҳамшира хатолик сабаб икки нафар чақалоқни коронавирусга қарши эмлади

    06.12.2021, 11:47

    CNN: АҚШ Пекинда ўтказиладиган Олимпиадага шу ҳафта дипломатик бойкот эълон қилади

    06.12.2021, 09:43

    Мексика соҳиллари яқинида 1,6 тонна кокаин олиб кетаётган қайиқлар қўлга олинди

    05.12.2021, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    “Ўз касбига хиёнат кескин қораланади” — Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ кадрларни янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.