Тинч океанининг Мексика соҳиллари яқинида ҳарбийлар катта партияда кокаин олиб кетаётган иккита қайиқни тутиб олди. Бу ҳақда Мексика ҳарбий-денгиз кучлари вазирлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Қайиқларни текшириш чоғида жами 1,6 тонна кокаин топилган. Гиёҳванд моддаларни ташишда иштирок этаётган 7 нафар Мексика фуқароси қўлга олиниб, прокурорларга топширилган. Тез орада уларга нисбатан айблов эълон қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кокаин ташувини мексикалик наркокартеллардан бири ташкиллаштирган.
Аввалроқ Колумбияда қиймати 300 миллион доллардан ортиқ бўлган 10 тонна кокаин мусодара қилинганди. Бу йил бошидан буён қўлга олинган энг йирик партия, унинг қиймати 300 миллион доллардан кўпроққа баҳоланган. Бундан ташқари, гиёҳвандликка қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида иккита нарколабораториянинг фаолияти тугатилган.
Октябрь охирида Dark HunTor махсус операцияси давомида АҚШ ва Европада ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддалар сотувчи 150 га яқин киши ҳибсга олинганди. Шунигдек, нақд пул ва криптовалюта шаклидаги 30 миллион доллардан ортиқ маблағ ва 230 килограмм наркотик мусодара қилинган.
Изоҳ (0)