Андижон вилояти прокурори ишдан олинди
Андижон вилояти прокурори Ғайрат Фозилов 25 ноябрь куни «фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун» эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, ҳозирда Эшмурод Жўраев Андижон вилояти прокурори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. У бунгача Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғайрат Фозилов 2018 йил январь ойида Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди. У Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимига ўтказилган Музаффар Эгамбердиевни алмаштирганди.
Аввалроқ Бош прокуратура жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган 18 нафар ходимни интизомий жазога тортгани тўғрисида хабар берилганди.Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар