«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.
Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.
Маълумот учун, 2009 йилнинг охирида ҳукумат Ўзбекистон ҳудудига пиротехника воситалари олиб кириш, ташиш, сақлаш, сотиш ва фойдаланишга вақтинчалик тақиқ ўрнатган эди. 2010 йил 22 сентябрдаги қонун билан мамлакатда пиротехника воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ишлатиш, шунингдек, ноқонуний олиб кириш, экспорт қилиш ёки сотиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган.
Изоҳ (0)