Андижон вилояти прокурори Ғайрат Фозилов 25 ноябрь куни «фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун» эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, ҳозирда Эшмурод Жўраев Андижон вилояти прокурори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. У бунгача Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғайрат Фозилов 2018 йил январь ойида Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди. У Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимига ўтказилган Музаффар Эгамбердиевни алмаштирганди.
Аввалроқ Бош прокуратура жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган 18 нафар ходимни интизомий жазога тортгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)