• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Очдан ўлмаслик учун қизларини сотаётган афғонлар. 500 долларга пулланган қизалоқ ака-опаларининг нажоткори

    Толибон ҳукуматга келгач, очлик хавфи остида афғон оилалари фарзандларини пул эвазига сотишга уринмоқда. Ташқи ёрдамнинг пайи қирқилгани мамлакат иқтисодиётини инқироз ёқасида қолдирмоқда. Хорижий нашрлар, жумладан, BBC, CNN ушбу ҳолат ҳақида материаллар эълон қилди. «Дарё» Афғонистоннинг чекка ҳудудларида, қашшоқлик ва очлик ҳукм сураётган қишлоқларида сотилаётган қизалоқлар ҳақидаги бу мақолаларни таржима қилди. 

    Оиладагилари очдан ўлмаслиги учун 500 долларга сотилган чақалоқ.

    Оиладагилари очдан ўлмаслиги учун 500 долларга сотилган чақалоқ.
    Фото: BBC

    BBC мухбири Ёгита Лимая Афғонистон ғарбига, Ҳиротдан узоқроқда жойлашган қишлоққа сафар қилиб, бошқа болаларини асраб қолиш учун эндигина дунёга келган чақалоғини 500 долларга сотган она билан суҳбатлашди.

    Исми номаълум харидор уларга қизгинани ўстириб, ўғлига никоҳлаб қўйишини айтиб, ота-онани ишонтирган, лекин унинг орзу-ниятига кафолат йўқ. Харидор оилага бир неча ойга етгулик озиқ-овқат учун 250 доллар бўнак бериб, қолганини «қизалоқ тетапоя қилгач» қайтиб келиб тўлашини билдирган.

    – Катталари очликдан ўлар ҳолатга келаётгани учун қизимни сотишга мажбур бўлдик, – дейди она BBC’га. – Қандоқ ғамга ботмай? Ахир у ҳам болам. Қанийди сотмаганимда...

    Афғонистон – ўнлаб йиллар давом этган можаролар, коррупция учига чиққан, ҳукумат бошқарса ҳам, бутунлай Ғарбга муте, ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизи чет эл ёрдамига боғлиқ қашшоқ ўлка.

    Коронавирус пандемияси, қурғоқчилик, бир кеча-кундузда ҳукуматнинг қулаши, уч ойча аввал бошқарувнинг «Толибон» қўлига ўтиши вазиятни оғирлаштирди, мамлакат иқтисодиётини бутунлай боши берк кўчага олиб кирди.

    Кўмак тўхтагач, озиқ-овқат нархи ошиб, пул қадри тушиб кетган, ишчилар маошсиз, маҳаллий тадбиркорларнинг бозори касод, оилалар эса ўзларида бор жамики нарсани – ҳатто болаларини ҳам – омон қолиш ниятида қурбон қилишга мажбур.

    Чиқинди-ахлатларни йиғиб-териб рўзғор тебратадиган ота бугун қандай йўл билан бўлмасин, пул топишга уриняпти. Оиланинг бундан бўлак чораси йўқлигини тушунтиради.

    – Оч яшаяпмиз. Уйда на ун, на ёғ бор. Ҳеч вақо йўқ. Гўдак қизим келажаги қандай бўлишини ҳозир тушунмайди. Уни сотганимиз ҳақида кун келиб нима дейишини ҳам билмайман. Лекин шунга мажбур бўлдим, – дейди у.

    500 долларга сотилган чақалоқнинг отаси ва акалари.

    500 долларга сотилган чақалоқнинг отаси ва акалари.
    Фото: BBC

    Болалар никоҳи Афғонистонда асрлар бўйи ҳукмрон. Мамлакатнинг бугунги танг иқтисодий аҳволи жуда кўп оилани юқоридаги ҳолатга солаётгани рост. Қизлар ҳаётини барвақтдан барвақт битимга тикишга олиб бормоқда.

    Бўлғуси куёвнинг ота-онаси яхшигина савдолашиб, тўловлар орқали қизларни қарамоқларига оладилар.

    БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистоннинг ярмидан кўп аҳолиси, тахминан, 22,8 миллион киши келаси ойлар давомида тўйиб овқатланмаслик ва очдан ҳалок бўлиши, «зудлик билан даволанмаса», миллионлаб бола ҳам ўлим хавфи остида қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бор-йўғи 5 фоиз оиланинг ҳар куни ейишга озиқ-овқати бор, дея ҳисоб беради дастур.

    «Бундай аянчли ҳолатдан чиқиш учун миллионлаб доллар зарур, – дейди халқаро ташкилот. – Нақд пуллар эса ‘Толибон’нинг талон-торожидан қўрқиб ўтирган ҳукумат қўлида ҳалиям».

    Дарвоқе, «Болаларни асранг» халқаро ташкилотининг келтиришича, оилалар «кичик болаларини овқат илинжида пуллашмоқда, каттароқларини ишлагани юборишмоқда ёки биргина қуруқ нон билан кун кечирмоқда».

    Вазият жиддийлигини таъкидлаган ҳолда, шу ҳафта пойтахт Кобулда саккиз нафар бола очдан ўлгани хабар қилинди.

    Яқин-атрофдаги масжид имоми Муҳаммад Али Бомиёний журналистларга оталари саратон, оналари юрак хасталигидан вафот этгач, ғирт етим қолган жигарбандлар ҳақида сўзлаб берди.

    Имом сўзлаётиб, болаларнинг уйига кираркан, «Саккиз нафариям аллақачон ўлиб бўлганди. Очликдан жон бергани очиқ-ойдин кўриниб турарди. Фақат биттаси шу қадар мажолсиз, бедармонлигидан оёғиниям чўзолмасди», – дейди.

    Жаҳон озиқ-овқат ташкилотининг маълум қилишича, Афғонистоннинг чекка ҳудудларида қайд этилган қашшоқлик даражаси ҳозир катта шаҳарларга «ҳужум» қилмоқда. Бу қиш ҳамма озиқ-овқат тақчиллигини бошидан кечириши тайин.

    Яқинлашаётган қаҳратон қиш қурғоқчиликни бошдан кечирган, ўзи озиқ-овқатга муҳтож 7,3 миллион деҳқон ерларини «қирқиб ташлаш» билан таҳдид қилаётгани бор гап.

    Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти зудлик билан маблағ йиғиб, барчани тўйдиришга ойига 220 миллион доллар керак бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Қурғоқчиликдан азият чеккан қишлоқларга ёрдам тариқасида яна 211 миллион доллар керак бўлади.

    Хорижий кўмакнинг узилгани соғлиқни сақлаш тизимига жиддий таъсир кўрсатди. Тиббиёт ходимларига ҳақ тўланмаяпти, тиббий ёрдам учун бирор фонд, жамғарманинг ўзи йўқ.

    Ёш эгизаклари Ҳиротнинг «Чегара билмас шифокорлар» халқаро мустақил нотижорат тиббий-гуманитар ташкилоти касалхонасида ётган она: «Иккала болам ҳам ўлим билан олишяпти. Қўлимизда дуруст пулимиз ҳам йўқ», – дейди. «Бутун дунё афғонларга ёрдам берса қанийди. Ҳеч бир онага менингдек болаларининг ўлими билан юзма-юз келганини кўриш насиб қилмасин».

    Эгизаклари ўлим билан олишаётган она.

    Эгизаклари ўлим билан олишаётган она.
    Фото: BBC

    Мамлакатлар етакчилари ўлкага 1 миллиард доллар ёрдам пули ажратишни ваъда беришди, лекин бу маблағ «Толибон» таловига учрамаслиги йўлини изламоқдалар.

    Ғазначилик департаментининг собиқ ходими ва Янги Америка хавфсизлиги маркази ходими Алекс Зерден ўтган ой CNBC телеканалини Толибон сафларида коррупция потенциали «юқори» эканидан огоҳлантирганди.

    Катта ҳажмдаги нақд пуллар айланадиган миллий банк қатори Афғонистон банкларининг тўртдан бир қисми давлатга тегишли, дейди у.

    «Толибон божхона, солиқни назорат қилади. Бир ой аввал товламачилик билан шуғулланганлар эндиям ўзгармайди деб ўйлайман», дея сўзига якун ясайди.

    Афғонистон ғарбига қурғоқчилик ёпирилгач, турмуш ўртоғи уйдагилар очдан ўлмаслик учун икки кенжа қизларни сотамиз, деганида Фаҳима кўп йиғлади.

    Кийими-ю юзлари лойга чапланган олти яшар Фаришта ва эндигина бир ярим ёшни тўлдирган Шукрия йиртиқ-ямоқ брезент бошпанада оналарининг олдида жилмайиб ўтиришади.

    Улар уйдагиларнинг омон қолиши учун сотилганларини билишмайдиям. Куёвнинг оиласи каттаси учун 3350 доллар, кичкинасига 2800 долларча пул тўлади.

    Вақти етиб, айтилган сумма тўлиқ тўлангач, қизалоқлар ота-оналари, Бадғис вилояти Қалъаи Навдаги бошпанасизлар жамлоғига хайр дейишларига тўғри келади.

    Бундай аянчли тақдирлар минглаб уйсизлар, айниқса, Афғонистоннинг энг қашшоқ, қурғоқчиликдан азият чекаётган тумани учун оддий ҳолга айланиб бўлган.

    AFP мухбири бошпанасизлар жамлоғи ва қишлоқларда юриб, 15 тача оила чақалоқ қизларини 550 доллардан 4000 долларгача сотишга уринишаётганига гувоҳ бўлади.

    Бу «тажриба» кенг қулоч ёзган. Жамлоқлар ва қишлоқдагилар бундай ҳолат 2018 йилги қурғоқчиликдан кейин кўп учрагани, шу йилгиси эса сонларни орттириб юборганини айтишади.

    Бадғис вилоятининг Қалъаи Навдаги бошпанасизлар жамлоғидан қўним топганлар. 2021 йил 17 октябрь.

    Бадғис вилоятининг Қалъаи Навдаги бошпанасизлар жамлоғидан қўним топганлар. 2021 йил 17 октябрь.
    Фото: BBC

    Фаҳимага қўшни яшайдиган 25 ёшли Сабеҳреҳнинг оиласи баққолдан доим барра маҳсулотлар сотиб олади. Баққол эса қарзларини тўлашмаса, «қаматиб юбориш» билан огоҳлантирган.

    Қарз-ҳаволани тўлаш учун оила 3 яшар Закереҳни баққолнинг 4 яшар ўғли Замбиолаҳга никоҳланиши учун сотди. Қизалоқнинг ҳеч нарсага фаҳми етмайди. Қайнота эса ўғли улғайиб, келинни ўзи олиб кетишга тайёр бўлмагунича кутиб туришга қарор қилди.

    – Бу ишимиздан қайғудаман. Аммо ейишга ҳеч вақомиз йўқ. Агар шундай давом этаверса, уч ойлик қизалоғимизни ҳам сотишга мажбур бўламиз, – дейди Сабеҳреҳ алам билан.

    – Кўпчилик сотяпти қизларини, – дейди яқиндагина 8 ёки 9 яшар Асе исмли қизини уларга қарз берган 23 яшар йигитга сотган Гул Биби.

    Йигит ҳозирча Эронда. Лекин Гул Биби вақти келиб куёв юртга қайтиб, Асени олиб кетишини ўйласа, даҳшатга тушади.

    – Биламиз, бу яхши иш эмас, аммо бошқа иложимиз ҳам йўқ, – дейди қўшни жамлоқдан қўним топган Ҳаётуллоҳ суҳбатга аралашиб.

    Қалъаи Навдаги бошқа жамлоқда яшайдиган Муҳаммад Ассан шаҳардан анча олисдаги келинлик уйларига олиб кетилган қизлари 9 яшар Сиана ва 6 яшар Ҳадия Гулнинг суратларини кўрсатиб, ғазабини яширолмайди.

    – Уларни кейин бошқа кўрмадик, – дейди у. – сотмоқчи эмасдик, начора, бошқа болаларим тирик қолиши учун шунга кўндим. – Қизларим соғ-саломат, ейишга нимадирлари бор ҳар ҳолда, – давом этади у. Ўзини юпатишга уринаркан, қўшнилари улашган нон бўлакларини кўрсатади. Бугунга ейишга шугина бор, холос.

    Касалманд хотинининг харажатлари борлиги учун Ассаннинг боши қарздан чиқмайди. Бир неча кун олдин 4 яшар қизига харидор излашга тушди.

    – Баъзи кунлари ичимга чироқ ёқса, ёришмайди. Уйдан чиқиб кетиб, кетавераман, кетавераман, қаерга кетаётганимни эса билмайман, – дейди унинг аёли Дада Гул титиғи чиқиб кетган чодирда ўтирганча.

    Оналар учун бу ҳолат – ниҳоясиз даҳшатли туш. Болани сотишга қарор қилиш, йиллар бўйи – қизлари 10–12 га киргунча, эгасининг хонадонига кетиш ёшига етгунча кутиш, кейин ажралиш даҳшатнинг ўзи.

    Қурғоқчиликдан азият чеккан 43 яшар бева Робия эса қўлидан келганича бу жараённи ортга суришга уриняпти. 12 га кирган қизини 550 долларга сотган, лекин куёв хонадони қизни бир ойча аввал олиб кетишга келганларида бу муддатни яна бир йилга чўзишларини ялиниб-ёлвориб сўраганди.

    «Агар ейишга нимадир топилса», Робия қизини қайтариб олмоқчи. Лекин яна ёнидаги уч боласи билан яшашнинг ўзи бўлмайди. 11 яшар ўғли новвойхонада ишлайди. Кунига 50 сент пул топади. 9 яшар ўғли эса ахлат-чиқиндиларни йиғиб юради.

    «Юрагим чил-чил синиб кетади, аммо болаларимни асраб қолишим керак», – дейди у.

    Жамлоқда тиланчилик қилиб ёки арава тортиб, яқинлашаётган қишдан эсон-омон чиқишни ўйлаб арзимаган чақа эвазига кун ўтказадилар.

    «Бу адолатдан эмас»

    Ҳар кеч Абдул Раҳим Акбар ўта қашшоқ оилаларга кўмак учун нон йиғиб юради. «Жамлоққача етиб келган минглаб оилани кўрганман. Укам ҳам», – дейди у.

    Бир неча кун олдин у Толибонларнинг расмийси ҳузурига бориб ёрдам беришларини сўради. 90 фоиз аҳолиси етарли озиқ-овқатдан маҳрум вилоятга кўмак беришга ҳукуматнинг имкони йўқ, аслида.

    Толибон шу йилнинг августида иқтидорга келгунча аввалги ҳукумат қонунида 16 ёшдан кичик қизларнинг никоҳи тақиқланарди.

    ЮНИСЕФнинг 2018 йилдаги ҳисоботига кўра, 28 фоиз афғон қизлари 18 га тўлмай узатилган. Бунга молиявий муаммолар асосий сабаб. Чунки никоҳ хонадондагиларнинг эсон-омонлигини таъминлайдиган нажот йўлидир. Бироқ барвақт турмушга чиқаётган қизлар фарзанд дунёга келтиришда аросатда қолиш, оиладаги зўравонлик қурбони бўлиш хавфи остида қолиши кўпроқ бўлади.

    Куёвлар учун эса ёш қизни сотиб олиш фойданинг ўзи. Чунки каттароқ ёшдагилар қимматроқ туради.

    Афғонистоннинг шундоқ шимолидаги учинчи энг катта шаҳар – Ҳиротнинг бошпанасиз аҳолиси бошига улкан офат хавф солмоқда. Бадғислик уй-жойидан ажралган Алаҳиддин ҳам 10 яшар қизини сотганлардан.

    – Бошқа чорам бўлганида бу ишга ҳечам қўл урмаган бўлардим, – дейди у. Унинг яна 5 ёшли бошқа қизи бор. Имконини топса, шу «қизини ҳам сотмоқчи».

    Рости, оталар азобини яширишга қўпол сўзлар камлик қилади. Оиласини чинданам таъминлай олмаслигини юз-кўзи, овози шундоқ фош этиб қўяди.

    – Биламан, бу нотўғри, – дейди собиқ нишондор култиватор Боз Муҳаммад. – Ҳаммамиз қирилиб битамиз деб ўйлагандим.

    30.11.2021, 19:51   Изоҳ (0)   36020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гурбангули Бердимуҳамедов амалдорларга Туркманистонда Бетарафлик куни ва Янги йил байрамини муносиб тарзда ўтказишни буюрди

    30.11.2021, 19:06

    Рамзан Қодиров «баджаҳл ва қаттиққўл йигитларни» аёлларга нисбатан кўпроқ ҳурматда бўлишга чақирди

    30.11.2021, 18:35

    Қирғизистондаги парламент сайловлари вақтида «Ордо» партиясининг етакчиси йўқолиб қолди. У орадан 2 кун ўтгач алоқага чиқди ва тоғда кўнгилсизликка учраганини маъл...

    30.11.2021, 17:37

    Шотландияда Буюк Британиядан ажралиб чиқиш бўйича иккинчи референдум 2023 йилда ўтказилиши мумкин

    30.11.2021, 15:35

    Пентагон: АҚШ ҳарбий кучларининг дунёдаги жойлашув тартибида жиддий ўзгариш қилинмайди

    30.11.2021, 14:40

    Барбадос республикага айланди. Энди қиролича Елизавета II мамлакатнинг расмий раҳбари ҳисобланмайди

    30.11.2021, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.