26 ноябрь куни олинган сара суратларни тақдим этамиз.
Нью-Йоркда Шукрона куни муносабати билан анъанавий Гигант пуфлама ўйинчоқлар паради бўлиб ўтди. Шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар кортежни томоша қилиш учун марказий кўча бўйлаб тўпланишди.
Фото: Getty Images
Австрияда барча оммавий ва маданий тадбирлар бекор қилинди, умумий овқатланиш ва маданий муассасалар, шунингдек, озиқ-овқат дўконлари ва зарурий товарлардан ташқари аксарият чакана савдо нуқталари ёпилди.
Фото: «ТАСС»
Мавзуга доир: Африкада пайдо бўлган янада хавфли штамм Хитойга «келди». Словакияда 14 кунлик локдаун жорий қилинди. Коронахабарлар
Каракасда Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан марш бўлиб ўтди.
Фото: EPA
Мавзуга доир: Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар кампанияси эълон қилинди
Мавзуга доир: Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар кампанияси эълон қилинди
Ҳайкалтарош Доменико Сепе томонидан ишланган Диего Армандо Марадонага бағишланган ҳайкал футболчининг вафотидан бир йил ўтиб Неапол шаҳрида намойиш этилди.
Фото: Shutterstock
Мавзуга доир: Марадона юракциз дафн этилгани айтилди. Унинг юраги одатдагидан 200 граммга оғир бўлган
«Бойқўнғир» космодромида «Причал» модулли «Союз-2.1б» ракетаси Халқаро космик станцияга учирилди.
Фото: «Роскосмос»
Бангкокда ҳар йили бўлиб ўтадиган Pet Expo кўргазмасида шаффоф рюкзакда кетаётган кўйлак кийган мушук.
Фото: AFP
Extinction Rebellion фаоллари Тилберидаги Amazon тўловлари марказига киришни тўсиб қўйишди.
Фото: Reuters
Франциялик балиқчилар Британия расмийларининг балиқ овлаш лицензияларини беришдан бош тортганига норозилик сифатида Сен-Мало порти ва Ла-Манш туннелини тўсиб қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Фото: «ТАСС»
Форт-Де-Франц (Мартиника) шаҳридаги COVID-19 чекловларига қарши уюштирилган тартибсизликлардан сўнг ёқиб юборилган машина ёнидан ўтаётган қиз.
Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Покора Чоук фермерлари норозилик намойишларининг бир йиллигини нишонлаш учун йиғилишди.
Фото: Reuters
Мехико шаҳрида инсон ҳуқуқлари ва феминистик ташкилотларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Марадона хотирасига ҳурмат, Нью-Йоркда шукроналик паради, илон билан дўстлашган қиз. 25 ноябрь суратлари
- Шаҳар марказига ўрнатилган арча, вакцина флаконлари билан безатилган хона, Ерни астероидлардан ҳимоя қилувчи технология. 24 ноябрь суратлари
- Мирзиёевдан чойхона сўраган отахон, Қуддусдан топилган 2 минг йиллик танга, Қоҳирадаги автомобиллар чиқиндихонаси. 23 ноябрь суратлари
- Оқ айиқлар жанги, Хитойда кузатилаётган хавфли даражадаги совуқ, футбол кўраётган қизлар. 22 ноябрь суратлари
- Отатуркнинг пўлат ҳайкали, 30 долларга сотилган санъат асари, люкс хонада дам олаётган куркалар. 19 ноябрь суратлари
- Давлат мақомини ўзгартираётган давлат, «Толибон»га юборилган ёрдам, қисқичбақалар учун кўприк. 18 ноябрь суратлари
- Бўш вақтини мароқли ўтказаётган фаластинликлар, дадаси билан қор ўйнаётган қизча, Сфинкс билан суратга тушган шаҳзода ва малика. Ҳафта суратлари