Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни берк кўчага олиб киришга урингани акс этган видео тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат 10 ноябрь куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Мазкур факт бўйича Яшнобод тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.

Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилиши маълум қилинган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.