Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган бир неча фуқаро ўртасида юз берган жанжал видеоси юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 31 октябрь куни соат 22:00 ларда пойтахтниг Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берган. Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган Chevrolet Equinox русумли автомобилга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Фарғонада бир гуруҳ шахслар дўконлардан бирининг ойналарини сидириб, ёқиб юборгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, Сурхондарёда бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган муштлашув содир бўлгани, Қашқадарёда икки маст фуқаро уч киши билан жанжаллашиб, уларни жароҳатлагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)