Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг (SNSC) котиби Али Шамҳоний Ироқ бош вазири Мустафо ал-Казимийга қарши 7 ноябрга ўтар кечаси уюштирилган суиқасдни хорижлик фитначиларнинг ҳаракатлари натижаси деб атади. Бу ҳақда «Iran.ru» хабар берди.

Мустафо ал-Казимий

Мустафо ал-Казимий
Фото: AP Photo

«Ал-Казимийнинг ҳаётига қасд қилишга уринишлар — бу илдизи хориждаги таҳлил марказларига тақалиши керак бўлган янги фитна бўлиб, улар узоқ йиллар давомида террорчилик гуруҳларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш, бу мамлакатни босиб олиш орқали мазлум Ироқ халқига ишончсизлик, бўлиниш ва беқарорликдан бошқа ҳеч нарса келтирмаган», — деб ёзади Шамҳоний Twitter саҳифасида.

7 ноябрга ўтар кечаси Ироқ пойтахти Бағдодда портловчи модда ўрнатилган учувчисиз учар аппарат ёрдамида мамлакат бош вазири Мустафо ал-Казимий қароргоҳига ҳужум уюштирилган эди. Ҳодисада бош вазирнинг шахсий хавфсизлик хизмати ходимларидан олти киши жароҳатланган. Ал-Казимийнинг ўзи Twitter’да жароҳат олмагани ҳақида ёзди ҳамда барчани хотиржамлик ва вазминликка чақирди.

Кейинроқ ал-Казимий унга суиқасд уюштирганларнинг исмлари мамлакат расмийларига маълум эканини айтди ва уларнинг тез орада қўлга олинишини ваъда қилди. Унинг таъкидлашича, Ироқда мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашдан норози бўлган муайян кучлар бор. Бош вазир Ироқ телевидениеси орқали сўзлаган нутқида «Ракета ва дронлар ёрдамида қўрқоқларча қилинган ҳужумлар на ватанни қуради, на келажакни», — деди.

АҚШ президенти Жо Байден Ироқдаги терактни қоралади. У ал-Казимийнинг қароргоҳига қилинган ҳужум бўйича текширувга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди