• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда Ан-12 самолёти ҳалокатга учради. Бортдаги 7 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган

    3 ноябрь куни Россиянинг Иркутск вилоятига қўнмоқчи бўлган Ан-12 юк ташувчи самолёти радарлардан ғойиб бўлди. Самолёт бортида етти киши бўлган, деб ёзади Meduza Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

    Фото: Иркуцк вилояти ҳукумати матбуот хизмати

    Фото: Иркуцк вилояти ҳукумати матбуот хизмати

    Қутқарувчилар Иркутскдан 7 километр узоқликдаги Пивовариха аҳоли пункти яқинидан самолёт қулаган жойни топди. Ҳалокатдан кейин Ан-12 ёниб кетган. Ҳодиса жойида 300 квадрат метр майдонга ёқилғи тўкилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ан-12 бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган.

    «Етти киши ҳалок бўлган. Ерга урилгандан сўнг самолёт аланга ичида қолган. Одамлар ёнғинда ҳалок бўлган», — деди «Интерфакс»нинг воқеадан хабардор манбаси.

    Манбага кўра, ҳалокат жойида ёнғин ўчирилгандан сўнг беш кишининг жасади топилган, экспертизасиз уларнинг шахсини аниқлашнинг иложи йўқ. Бортдаги яна икки кишининг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, қутқарувчилар самолёт қулаган жойдаги очиқ ёнғинни тўлиқ бартараф қилган.

    Самолёт Якутск—Иркутск йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган бўлган. «РБК» хабарига кўра, самолёт Беларуснинг «Гродно» авиакомпаниясига тегишли. Қайд этилишича, экипаж таркибида Беларусь, Россия ва Украина фуқаролари бўлган.

    Воқеа сабаблари орасида экипажнинг хатоси ёки техник носозлик кўриб чиқилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрь куни Иркутскдан мунтазам парвозни амалга ошираётган Л-410 йўловчи самолёти Казачинское қишлоғидан 4 км узоқликда қўниш пайтида қулаб тушганди. Оқибатда тўрт киши, шу жумладан, учувчи ҳалок бўлган.

    12 августда эса Россиянинг Камчатка ўлкасида сайёҳларни олиб кетаётган Ми-8 вертолёти кўлга қулаб тушганди. Ми-8 бортида 16 киши бўлган, улардан 8 нафари бедарак йўқолган.

    Шунингдек, 6 июль куни Россиянинг Петропавловск—Камчацкий шаҳридан Палана посёлкасига йўловчи парвозини амалга ошираётган Ан-26 самолёти денгизга қулаган эди. Самолёт бортида 28 киши бўлган. Ҳалокатдан сўнг Россияда уч кунлик мотам эълон қилинганди. Дастлаб қутқарувчилар самолёт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган олти кишининг жасадини топишга муваффақ бўлган, улар сувдан чиқариб олинган. 9 июль куни Ан-26 самолётидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзоларининг жасади топилган.

    Мавзуга доир:

    • Татаристонда парашютчилар бўлган самолёт қулаб тушди. 16 киши ҳалок бўлди
    • Татаристондаги авиаҳалокат тафсилотлари маълум бўлди. Мотам эълон қилинди, жиноят иши қўзғатилди

    03.11.2021, 20:26   Изоҳ (0)   25043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нигерияда кўп қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди

    03.11.2021, 19:41

    Туркманистон президенти пахта теримини тезлаштириш ва 6 ноябрда кўчат экиш кампаниясини ўтказиш бўйича топшириқ берди

    03.11.2021, 18:40

    Эфиопияда олти ойлик муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    03.11.2021, 17:23

    Байден АҚШнинг Хитой билан муносабатларини «рақобат» деб атади

    03.11.2021, 16:52

    «Сигир соға оладиган дипломат». Хорватиянинг ҳашаматдан воз кечиб, миллий қаҳрамонга айланган собиқ президенти — Колинда Грабар-Китарович ҳақида

    03.11.2021, 16:37

    Туркманистонда коронавирус ҳақида шеър ёзган блогер 5 йилга қамалди

    03.11.2021, 15:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.