1 ноябрь оқшомида Россия пойтахти Москвага қалин туман тушди, бу эса шаҳарда кўриш даражасини кескин ёмонлаштирди, деб ёзади Meduza.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўриш масофаси 200-700 метргача бўлган ушбу туман 2 ноябрь куни соат 14:00 (Тошкент вақти билан 16:00)гача сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирди.
Москва аэропортлари 200 дан ортиқ рейсларни бекор қилди ёки кечиктирди: 2 ноябрь, соат 10:50 ҳолатига кўра, Шереметьево, Домодедово ва Внуково аэропортларида 169 та рейс кечиктирилди, яна 33 таси бекор қилинди. Хусусан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан учган Boeing 767-300 самолёти туман туфайли Москванинг Домодедово аэропортига қўна олмади. 2 ноябрь куни самолёт кўриш даражасининг пастлиги сабабли белгиланган аэропортга қўна олмаган ва Қозон шаҳридаги захира аэропортига қўнган.
Readovka нашрининг таъкидлашича, шаҳардаги «тутун»нинг манбаларидан бири Янги Москвадаги саноат зонасидан чиқаётган чиқинди газлар бўлиши мумкин.
https://www.instagram.com/p/CVv7seGs5tT/
Изоҳ (0)