• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон ҳукумати Facebook’дан ижтимоий тармоқнинг ички контент тизимига кириш учун рухсат олганини эълон қилди. Бироқ Facebook буни инкор этмоқда

    Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги (АИРВ) ва Facebook ижтимоий тармоғи интернетда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда зарарли контентга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, Tengrinews  хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Қозоғистон Республикаси ҳукуматига ахборот маконининг хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадида Facebook Қозоғистонга ‘Контент ҳақида хабар бериш тизими’ — Content Reporting System (CRS) ички тизимига тўғридан-тўғри эксклюзив киришни тақдим этди. CRS вазирликка Facebook’нинг глобал контент сиёсати ва Қозоғистон Республикаси миллий қонунчилигининг бузилишини ўз ичига олган контент ҳақида зудлик билан хабар беришга имкон беради», — дейилади хабарда.

    Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон Марказий Осиёда тизимга кириш ҳуқуқини қўлга киритган ва контент сиёсати учун масъул бўлган халқаро Facebook жамоаси билан тўғридан-тўғри алоқа каналига уланган биринчи давлатдир.

    АИРВ, шунингдек, Facebook’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича минтақавий директори Жорж Ченнинг сўзларига асосланиб, компания Қозоғистон ҳукумати билан, айниқса, интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишлардан мамнун эканини айтди.

    «Узоқ муддатли ҳамкорлигимиз йўлидаги биринчи қадам сифатида биз Қозоғистон ҳукуматига ‘Контент ҳақида хабар бериш тизими’дан фойдаланиш имкониятини беришдан мамнунмиз, бу Қозоғистон ҳукуматининг ваколатли органларига зарарли контент билан янада самарали курашишда ёрдам беради, деб умид қиламиз. Facebook жамоаси, шунингдек, кибермакон хавфсизлигини таъминлаш манфаати йўлида қозоғистонлик мутахассисларни ўқитишни давом эттиради», — дея вазирлик Facebook вакили сўзларидан иқтибос келтирди.

    Қайд этилишича, 28 октябрь куни Facebook жамоаси вазирлик мутахассислари учун тизим билан ишлаш бўйича тренинг ўтказган. Ноябрь ойининг бошидан вазирлик жамоа билан иш бошлайди.

    АИРВ маълумотларига кўра, томонлар, шунингдек, доимий ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш, жумладан, вазирлик билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган Facebook ҳудудий офисининг ваколатли вакилини белгилашга ҳам келишиб олган.

    Facebook тармоғининг эгаси Meta Platforms Қозоғистон АИРВнинг Facebook Қозоғистонга ижтимоий тармоқнинг «Контент ҳақида хабар бериш тизими»га эксклюзив кириш учун рухсат бергани ҳақидаги баёнотини рад этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига Facebook’нинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги сиёсий коммуникациялар директори Бен Макконаги электрон почта орқали хабар берган.

    «Биринчидан, биз Қозоғистон ҳукумати билан қўшма баёнот чиқармадик, аксинча, Қозоғистон ҳукумати бизнинг ҳукуматлардан маҳаллий қонунларни бузувчи контентни чеклаш тўғрисидаги сўровларимиз бўйича глобал жараён давомида улар билан олиб борган муҳокамаларимиз асосида ўз баёнотини берди», — дейилади хабарда.

    Макконагининг қўшимча қилишича, бу жараён «фақат Қозоғистонга хос эмас, бу бутун дунё ҳукуматлари қўллаётган жараёндир». Ўз навбатида, Қозоғистон АИРВ раҳбари Аида Балаеванинг айтишича, аввалроқ эълон қилинган баёнот матни «унда тилга олинган ҳудудий офис раҳбарияти билан тўлиқ келишилган».

    «Facebook’нинг қўшма баёнотни инкор этиши ҳақида. ОАВнинг қўшма баёнот Меtа (Facebook) Осиё-Тинч океани минтақаси бўлимининг алоқалар бўйича директори Бен Макконаги томонидан рад этилгани ҳақидаги хабарлари муносабати билан Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади. Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Гонконгда жойлашган Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Меtа (Facebook) ҳудудий офиси билан музокаралар ўтказди. 1 ноябрь куни эълон қилинган қўшма баёнот матни ва унинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мазкур ҳудудий офис раҳбарияти билан тўлиқ келишилган», — деб ёзди вазир ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

    Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Facebook компаниясининг номи Меtа’га ўзгарди. Қайд этилишича, Facebook ушбу йўл билан компаниянинг нафақат битта ижтимоий тармоқ, балки WhatsApp, Instagram, Oculus ва бошқа активларининг ҳам эгаси эканлигини намойиш қилмоқчи.

    Мавзуга доир:

    • Америка ОАВлари «Facebook архиви»ни эълон қилмоқда. Унинг манбаси — ўн минглаб ички ҳужжатларни ошкор қилган компания собиқ ходими
    • Марк Цукерберг «Facebook архиви»ни компанияга туҳмат қилишга уриниш деб атади
    • «Facebook ўчирилсинми?» Time журнали ўз муқовасига Цукербергнинг суратини шундай савол билан жойлади

    02.11.2021, 15:05   Изоҳ (0)   10075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ашхобод Афғонистон ҳукумат делегациясини Туркманистонга ташриф буюришга таклиф қилди

    02.11.2021, 14:52

    Афғонистон армиясининг собиқ аскарлари ИШИД сафига қўшилаётгани маълум қилинди

    02.11.2021, 14:07

    Зеленский Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экобомбалар» деб атади

    02.11.2021, 13:40

    Оксфорд луғати «vax» сўзини 2021 йил сўзи деб топди

    02.11.2021, 12:25

    Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди, 100 га яқин киши бедарак йўқолди (фото, видео)

    02.11.2021, 12:06

    Илон Маскнинг бойлиги 300 млрд доллардан ошди

    02.11.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.