• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистон армиясининг собиқ аскарлари ИШИД сафига қўшилаётгани маълум қилинди

    Афғонистон разведка хизматининг АҚШда малака оширган бир неча собиқ ходимлари, шунингдек, юқори ҳарбий қисмлари ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими сафига қўшилган. The Wall Street Journal нашрига кўра, улар Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ва «Толибон» таъқибига учраётгани туфайли шундай қилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Қайд этилишича, террорчи гуруҳларга қўшилган қочоқлар сони нисбатан кам, аммо «Толибон» етакчилари, собиқ афғон хавфсизлик амалдорлари ва қочоқларни танийдиган одамларнинг сўзларига кўра, уларнинг сони ортиб бормоқда.

    «Шуни таъкидлаш керакки, бу ёлланганлар ИШИДга разведка маълумотларини йиғиш ва уруш олиб боришда зарур тажриба олиб келади, бу экстремистик ташкилотнинг ‘Толибон’ ҳукмронлигига қарши туриш қобилиятини кучайтириши мумкин», — дейилади нашр хабарида.

    Хабарларга кўра, «Толибон» ҳаракати собиқ ҳукуматда ишлаганларнинг барчасига амнистия ваъда қилган бўлса-да, аслида уларга қарши репрессияларни давом эттирмоқда.

    АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгунча ва мамлакатда ҳокимиятни «Толибон» қўлга киритгунига қадар ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими («Вилояти Хуросон») ўзини деярли намойиш қилмаган. Аммо Афғонистондаги эски хавфсизлик тизими бутунлай барбод бўлгани ва «Толибон» янгисини ташкил эта олмагани сабабли мамлакатда терактлар сони кескин кўпайди, уларнинг аксарияти учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

    Хусусан, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида жойлашган шиалар масжидида портлаш содир этилди. Ҳодиса қурбонлари сони 62 кишига етди. Гувоҳларнинг айтишича, терактни тўрт нафар худкуш содир этган. Улардан икки нафари масжиднинг олд тарафидаги дарвоза ёнида ўзини портлатган, яна иккитаси бинога кириб, ичкарида ўзини портлатган. Ундан бир ҳафта олдин, 8 октябрь куни мамлакат шимолидаги Қундуз шаҳрида яна бир шиалар масжидида портлаш юз берган. Ўшанда Франц-Пресс агентлиги манбаларга таяниб, камида 50 киши қурбон бўлгани ва 140 киши яраланганини хабар қилди. Aamaj News ҳодисага оид видеоматериаллар, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмаларига таяниб, портлашда 100 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида ёзган.

    Мамлакатда давом этаётган портлашлар фонида «Толибон» ИШИД жиддий хавф туғдирмаслигини таъкидлаб, ИШИД аъзолари ҳибсга олинаётгани ва йўқ қилинаётгани ҳақида хабар берди.

    Шунингдек,  сўнгги кунларда «Толибон» вакиллари оқсоқоллар воситачилигида ИШИДнинг ўнлаб жангариларини ўз томонига ўтказишга муваффақ бўлгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Масалан, 1 ноябрь куни ИШИДнинг 34 нафар собиқ жангариси гўёки шарқий Нангарҳор вилоятида «Толибон» сафига қўшилгани маълум қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Афғонистонда «Толибон» ва ИШИД ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди
    • Афғонистондаги ИШИД ва «Ал-Қоида» бошқа давлатларга қарши ҳужумлар бошлаши мумкин — Пентагон
    • «Толибон» ИШИДга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини инкор этди
    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    02.11.2021, 14:07   Изоҳ (0)   29670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экобомбалар» деб атади

    02.11.2021, 13:40

    Оксфорд луғати «vax» сўзини 2021 йил сўзи деб топди

    02.11.2021, 12:25

    Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди, 100 га яқин киши бедарак йўқолди (фото, видео)

    02.11.2021, 12:06

    Илон Маскнинг бойлиги 300 млрд доллардан ошди

    02.11.2021, 11:11

    Германия чегарасида бир ой ичида 5 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантлар қўлга олинган

    02.11.2021, 10:12

    «Толибон» таъқибидан қочиб пуштунларнинг ҳақоратларига дучор бўлаётган Афғонистондан АҚШга эвакуация қилинган қиз ҳикояси

    02.11.2021, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.