25 октябрь куни олинган сара суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Англиянинг Свилингтон шаҳри яқинидаги далада юрган отлар ва уларнинг соялари.

Фото: PA

Германияда ўтаётган мўйлов ва соқол чемпионати иштирокчиси.

Фото: Reuters

Анталия соҳилларида ғаввос Шаҳика Эржумен кўкрак бези саратони билан курашаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш ва бу касалликка жамият эътиборини ошириш учун сувга пушти мато билан шўнғиди.

Фото: Getty Images

Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз тўплаб, Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бағдод уйларининг деворларига чизилган рангли расм. Бир гуруҳ кўнгилли рассомлар Бағдод ҳаётини акс эттирувчи ранг-баранг деворий расмларни чизиш орқали маҳаллий аҳолига умид ва қувонч бахш этишга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Getty Images

Жемма Чан 16-Рим кинофестивалида «Абадийлар» фильми намойиши олдидан.

Фото: Shutterstock

Хитойнинг Шэньянгдаги бозорида пиёз сотаётган сотувчилар.

Фото: Getty Images

Россиянинг Таёжний ўлкаси питомникидаги Сибир мушуклари.

Фото: «ТАСС»

Судан ҳукумати аъзоларининг ҳибсга олинишини қоралаш учун йўлни ёнаётган шиналар билан тўсиб қўйган намойишчилар ғалаба белгиси — V ни кўрсатмоқда.

Фото: AFP

Венгрияда ҳаво ҳарорати нол даражадан пастни кўрсатмоқда.

Фото: EPA

Чегаралар ёпилиши туфайли афғон анорлари юк машинасида чириб қолмоқда. Бу савдогарларнинг юз минглаб АҚШ долларини йўқотишига ва ишсизликка олиб келади.

Фото: EPA

Тайбэйда Art Taipei—2021 халқаро замонавий санъат кўргазмаси бошланди.

Фото: «ТАСС»

Лас-Вегасда фигурали учиш бўйича Гран-при мусобақаси бошланди.

Фото: EPA

Калифорниядаги содир бўлган кўчки 70-автомобиль йўлини тўсиб қўйди.

Фото: AP Photo

Германиянинг Белитз шаҳри яқинидаги ўрмонда ердан баланд кўтарилган юриш йўлаги.

Фото: «ТАСС»

Пандемия сабабли олти ойлик танаффусдан сўнг Шри-Ланкадаги бошланғич мактабларда дарслар қайта бошланди.

Фото: «ТАСС»

Германиянинг Дуйсбург ҳайвонот боғида Амур йўлбарсининг болалари.

Фото: «ТАСС»

Калифорнияда кучли тўфон содир бўлди.

Фото: «ТАСС»

Руминия Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида коронавирус оқибатларидан қайд этилган ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд ўрнатди. Ҳукумат COVID-19 туфайли чекловларни кучайтирди.

Фото: «ТАСС»

Бранденбургда турналарнинг мавсумий кўчиши.

Фото: Getty Images

Мадриддаги Бутунжаҳон опера куни муносабати билан опера театрида чиқиш қилган мусиқачилар.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: