• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «У жадидларнинг ҳомийси эди». Германияда талабаларни ўқитгани учун жосусликда айбланиб отилган жадид Саидносир Миржалилов тақдири

    Туркистон шаҳрида илк жадид мактаби ва пахта тозалаш заводини очган, кейинчалик Тошкентга келиб, жадидларнинг сафдоши сифатида уларнинг кўплаб ғояларини моддий қўллаб-қувватлаган Саидносир Миржалилов ўз даврининг маърифатпарвар бойларидан эди. У Туркистон Мухториятининг хазиначиси сифатида сиёсий фаолиятини ҳам олиб борган, мухторият парчалангач турли сиёсий сабаблар билан 12 йиллик қамоқ ва сургундан кейин, 1937 йилнинг 25 октябрида отиб ўлдирилган. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар ҳозиргача жуда ҳам кам етиб келган. Саидносирбойнинг иккинчи қизи, Ўзбекистондаги илк кимёгар олима ва рассом Зарифа Саидносирова «Ойбегим менинг» китобида отаси ҳақида ёзган хотиралари, Ойбек уй-музейида Саидносирбойга тегишли бўлган буюмларгина у ҳақида бироз кенг ва жонли маълумот бера олади. «Дарё» мухбири уларни бир саҳифада жамлади.

    Саидносир Миржалилов 1884 йилда Туркистон шаҳрида деҳқон оиласида туғилган. Тужжорлик (савдогарлик) фаолиятини кичик газлама дўкони очишдан бошлаган.

    «Дадам ўрта бўйли, қорачадан келган, кўзлари йирик киши эди. Унинг гап-гаштак, мусаллас, бўза ё чоғир ичиш, карта ё қимор ўйнашга ўхшаш хунук одатларга майли бўлмаган. Дадамнинг саъй-ҳаракати билан 1914 йили Туркистон­да завод қурилди. Бу Туркистондаги иккинчи завод эди. Биринчиси Юно исмли бир маҳаллий яҳудийники эди. Юно заводида электр энергияси бўлмаса керакки, бутун туркистонликлар кечаси бизнинг заводни томоша қилгани келар эдилар», — дея эслайди Зарифа Саидносирова.

    Саидносир Миржалилов

    Саидносир Миржалилов
    Фото: «Shosh.uz»
    Саидносир Миржалилов подшо Николай II даврида мусулмон халқлари учун янги усулли мактаблар очишга рухсат берилмаган бир пайтда Туркистонда яширинча тарзда мактаб очади. Ҳатто дарс ўтиши учун татар миллатига мансуб бир муаллимни оиласи билан кўчиртириб олиб ҳам келган. Зарифа Саидносирова мактаб ҳақида шундай ёзади:
    Дадам ичкари ҳовли­нинг орқасига ёпиштириб мактаб қурдирган. Мактабга, билмадим, Оренбургданми ё Қозонданми, Шокиржон Иброҳимов деган муаллимни олиб келган. Мактаб бир, аммо ниҳоятда катта хонадан иборат. Узун-узун парталар қўйилган. Ундан бизнинг ички ҳовлига кичкина эшик ҳам бор. Бу ҳар эҳтимол учун қўйилган эшик. Агар чор ҳукумати тафтиш қилмоқ учун тўсатдан бирор одам юбориб қолса, ташқаридаги кишилардан бири бу ҳақда дарҳол ха­бар қилади. Мактабда она тили, ҳисоб, жуғрофия, тарих дарслари ўқитилар, бутун дарсликлар татар тилида, Қозон ва Оренбургдан келтирилар эди. Камбағалларнинг ўғил-қизлари пулсиз ўқитилсалар, бекларнинг болалари муаллимга ҳақ тўлар, бунинг бадалига дадам муаллимни маош билан таъминлар эди. Туркистондан чиққан барча зиёлилар шу мактабда таҳсил кўрганлар. Инқилобдан сўнг эса мактаб яширин-хуфя вазиятдан тамомила эркин ҳолатга ўтди ва бурчакдаги синфни тарк этиб, таш­қаридаги баланд, кенг, қатор деразали, кўркам хоналарга жойлашиб олди.

     Ойбек уй-музейи

    Ойбек уй-музейи
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Саидносир Миржалиловнинг Тошкентга келиб, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Чўлпон каби жадидлар билан танишуви ва уларнинг сафига қўшилишига ҳам айнан тижорат ишлари сабаб бўлади. Академик Наим Каримовнинг айтишича, савдо ишлари билан Тошкентга тез-тез келиб турадиган Саидносирбой (тижоратчи бўлганидан унинг исмига бой сўзи қўшиб айтилган) Шайхонтоҳурдан ижарага уй олади. Ўша маҳаллада жадид маърифатпарварлар ҳам яшаб, чойхона қилиб, ўз ғоялари ҳақида узоқ-узоқ суҳбатлар қилишар экан. Таомилга кўра, маҳаллага янги келган одам улар билан тезроқ танишиши учун чойхонада дастурхон ёзиб, ош берар экан.

    Ўша пайтда Мунавварқорининг суҳбатида бўлган одам жадид бўлмаса ҳам, жадидлашиб, илм-зиёли бўлган. Унинг миллат тараққиёти учун жон куйдиришлари-ю ғоялари Саидносирбойнинг ҳам эътиборини тортганидан ва Туркистоннинг мустақилликка эришишини хоҳлаганидан ҳеч бир манфаатсиз ўз сармояларини миллий истиқлол учун олиб борилган курашга тика бошлайди. Жадидларда буюк мақсадлар бор эди, аммо уларни амалга ошириш учун ҳомийлар керак эди. Саидносирбойгача бундай одам бўлмаган, — дейди Наим Каримов.
    Саидносир Миржалилов, шунингдек, Ҳамза таъқибда бўлган пайтлари унга Туркистондаги уйидан бошпана ҳам беради. Зарифа Саидносирова буни шундай эслайди: «Дадам азбаройи адабиётни севганидан Ҳамза билан ҳам яқин дўст эди. У ҳатто Ҳамза қаламига мансуб бир неча шеърий тўпламларнинг ношири ҳам бўлган. Ҳамза Қўқонда доимо хавф остида яшаганидан 1917 йилда Тошкентга келган. Аммо душманлар бу ерда ҳам унинг изини пойлаганлар. Шу сабабдан дадам бу истеъдодли шоирни сақлаб қолмоқ зарурлигини тушуниб, уни Туркистонга, бизнинг уйга, замоннинг нотинч кунлари ўтиб кетгунга қадар хуфя истиқомат этиш учун таклиф қилган ва уни ўзи билан олиб келган».

    Саидносир Миржалиловнинг беш қизи бўлиб, уларнинг зиёли бўлишини хоҳлаган ва бу учун ҳаракат ҳам қилган. Унинг иккинчи қизи Зарифа Саидносирова ўзбекнинг илк кимёгар олимаси ва биринчи ўзбек аёл рассоми сифатида танилган. У расмга иштиёқи ортишига ҳам айнан отаси сабабчи бўлганини ёзади: «1913—1914 йиллар эди. Дадам қўлимга бир-икки тан­га беради, ‘Бозордан бўёқ, дафтар ол! Сурат сол!’, — дейди. Ўзи ҳар вақт Тошкентдан чиройли қутиларга жойланган акварел бўёқлар, мўйқаламлар олиб келади. Дадам менда расмга ҳавас борлигини билганми ёки ўзи менда шу ҳавасни туғдирганми, билмадим, ҳар қалай, расм чизишга муҳаббат менда ана шу йилларда пайдо бўлган».

    Ҳозирда Ойбек уй-музейида осиғлиқ турган Аҳмад Яссавий мақбарасининг ён кўриниши тасвирланган расмни ҳам Зарифа Саидносирова чизган. Расм 1925 йилда чизилган бўлиб, тўрт йилдан кейин унинг чизилганига 100 йил тўлади.

    Аҳмад Яссавий мақбараси тасвирланган расм Ойбек уй-музейида Саидносир Миржалилов хотиралари учун ажратилган махсус хонанинг деворида осиғлиқ турибди.

    Аҳмад Яссавий мақбараси тасвирланган расм Ойбек уй-музейида Саидносир Миржалилов хотиралари учун ажратилган махсус хонанинг деворида осиғлиқ турибди.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Саидносир Миржалилов Туркистон Мухторияти ҳукуматининг барпо этилишидаги фаол иштирокчилардан бўлган. Муваққат ҳукумат таркибида Саидносирбой хазиначи лавозимида ишлаган. Мухторият қонга ботирилиб, унинг раҳбарлари таъқиб остига олингач, хорижга кетишга мажбур бўлади. Дастлаб Самарага, сўнг Туркия ва Тбилисида бўлиб, Туркистонда рўй бераётган хунрезликларга чек қўйиш йўлларини ахтаради. Болшевиклар эълон қилган умумий афвга ишонган ҳолда 1921 йили ватанига қайтади. У «Туркистон» савдо-саноат ширкатини ташкил қилиб, тушган фойда эвазига «Кўмак» жамияти орқали истеъдодли ёшларни Германия ва бошқа мамлакатларга ўқишга юбориш, «Нашри маориф» жамияти фаолиятини авж олдириш ишига ўз улушини қўшди.

    Зарифа Саидносирова отасининг Москвага ўқишга кетаётган талабаларга бир неча бор уст-бош олиб бергани ва харажатлари учун тилла тангалар бергани ҳақида ўша талабаларнинг ўзидан эшитганини айтади. «Бу гапларни ёзишдан муродим дадамнинг меҳрибонлиги, қўли очиқлиги, сахийлигини қайд этиш эмас. Зинҳор шундай деб ўйламанг. Булар бойларнинг савдодан қилган фойдалари олдида бир томчи, холос! Буни мен яхши англайман. Аммо дадам маърифатчи бойлардан эди, ёшларнинг ўқиётганини кўриб, суюнарди», — дея ёзади у.

    Олима отасининг хислатларини санар экан, уни китобни севадиган, қадрига етадиган ва кўп мутолаа этадиган деб таърифлайди.

    «Яқинда мен уйимиздаги битма ва босма китобларни, шунингдек, 20 йилларда чоп этилган нодир китобларни тартибга солиб, рақамлаб чиқдим. Уларнинг сони 600 дан ортди. Агар у замонлар қўлимизда тирикчиликдан ортадиган ақча бўлганида, дадам жуда катта бир кутубхонани йиғиб улгурган бўларди», — дея қўшимча қилган.

    Саидносирбой мутолаа қилган Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари Ойбек уй-музейида сақланади.

    Саидносирбой мутолаа қилган Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари Ойбек уй-музейида сақланади.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    1922 йил Германияга ўқишга юборилган талабаларнинг ўқиш ва яшаши учун барча харажатларни ўз ҳисобидан қоплайди. Айнан шу талабаларни ўқитиб, жосуслик ва сиёсий жосуслар тайёрлаётганликда айбланган Саидносир Миржалилов 1925 йил 12 декабрь куни ҳибсга олинади. Бир муддат Тошкентдаги НКВД ( Ички ишлар халқ комиссарлиги — «Дарё» изоҳи) биносидаги қамоқда сақланади. У ҳатто қамоқда ҳам бекор ўтирмай, ўша ердаги рус математигидан олий математика курсини ўргангани ҳақида маълумотлар бор. Орадаги бир-икки суҳбатларида шу ҳақда қизига гапира туриб Саидносирбой «Агар шундай замонда туғилиб ўсган бўлсам, фақат илм билан машғул бўлган бўлардим» деб афсусланган.

    Қўлда ёзилган инглиз тили қоидалари Саидносир Миржалиловнинг инглиз тилини ҳам ўрганганини кўрсатади.

    Қўлда ёзилган инглиз тили қоидалари Саидносир Миржалиловнинг инглиз тилини ҳам ўрганганини кўрсатади.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Маҳбусларнинг яқинлари кўришиш ва ош-овқат бериб кетиши учун ҳафтада икки кун ажратилган. Зарифа Саидносированинг хотирлашича, у отасига ҳар гал кийим ва овқат олиб борганда жуда қаттиқ текширувдан ўтказилган, ўзаро ички мулоқот учун ортиқча нарса киришига ҳам, чиқишига ҳам йўл қўйилмаган. Аммо Саидносирбой барибир иложини қилиб, кийимларининг қалин чокларига папирос қоғозида майда қилиб ёзиб, оиласининг ҳол-аҳволини сўраб турган. Улар ҳам шу усулда жавоб қайтарган экан.

    Саидносир Миржалилов 1925 йилнинг ўзида Сибирга сургун қилинади. Ундан сўнг 1932 йил Оқ денгиздаги Соловки оролига уч йилга бадарға этилади. Зарифа Саидносирова сургун йилларда дадаси масаласида Саидносирбойнинг дўсти, адвокат Убайдулла Хўжаев билан маслаҳатлашиб, Москвага ҳам бориб келгани, Тошкентга қайтгунча отангиз ҳам озод қилинади, деб айтилганига қарамай, ҳеч бир ўзгариш бўлмагани ҳақида ёзади. Саидносир Миржалиловдан ўзини оқлаш эвазига озодликда юрган сафдош дўстларига қарши далиллар ҳам олмоқчи бўлинган.

    «Тўсатдан дадам Тошкентга, ГПУ (НКВД қошидаги давлат сиёсий бошқармаси — «Дарё» изоҳи) ертўласига келтирилганидан хабар топдик. Мени чақирдилар. Эрталаб соат ўнда ГПУнинг иккинчими ё учинчими хонасига бориб, йўлакда қабул қилишларини кутдим. Кеч соат 5-6 га қадар ўтирдим. Ичимда 8 ойлик бола, қадалиб ўтириш қийин: гоҳ ўрнимдан тураман, гоҳ ўтираман. Ўша кунни эсласам, ҳозир ҳам бир олам азобни ҳис этаман. Ниҳоят, бир грузинми, арманими, мени қабул қилди. Уни-буни сўрагач, дадамга бир хат ёзишни буюрди. ‘Дадангиз ўжар одам. Ёзинг, кўрган-билганларининг барини бизга сўйлаб берсин’, — деди у. Мен недир ёздим-да, чиқиб кетдим. Чамаси, дадам бу сафар ҳам уларга керакли маълумотларни бермаган. Озодликда юрган ёр-дўстларига заррача ҳам хиёнат қилмаган. Шундан кейин дадамни яна Соловкига жўнатдилар», — деб олима Москвадан умидсиз қайтган йилларидан кейинги воқеаларни эслайди.

    Унга кўра, Соловкидаги сургун Семипалатинск вилоятида давом этади. Вилоятдаги татарлар истиқомат қиладиган Бийск шаҳрини Саидносирбойнинг ўзи танлаб, яшай бошлаган. Сургун шартларига кўра, унинг Тошкентга, ё Ўзбекистоннинг бошқа бирор шаҳарига келиши учун рухсат бўлмаган. Зарифа Саидносирова онасининг бир-икки маротаба отасини кўриш учун Семипалатинскка бориб келгани ҳақида ҳам ёзиб ўтган.

    Ниҳоят узоқ йиллик сургун тугаб, 1936 йил августида Саидносирбой оиласи ёнига қайтади. Ўтган вақт нафақат қизларни отасиз улғайтирган, балки отани ҳам ҳатто уларни танимайдиган ҳолатга солганди. Саидносир Миржалилов бўйи етиб, келинчак мақомига ҳам эришган қизларидан бирини кўрганда танимасдан, «Бу ким?» деб сўрайди.

    «Ҳозир у 18 ёшда, жуда гўзал, баланд бўйли, ёш келинчак. Равзани 1935 йили 17 ёшида эрга берганмиз. Дадам уни кўриб, танимади, секингина мендан: ‘Бу ким?’ деб сўради вокзалда. Мен кулиб юбордим. Уйга келиб, алламаҳалга қадар дастурхон атрофида дадам билан сўзлаша-сўзлаша ўтирдик», — дея ўша вазиятни хотирлаган Зарифа Саидносирова.

    Ойбек уй-музейидаги Саидносирбойга тегишли суратлар. Биринчида унинг қизлари тушган сурат.

    Ойбек уй-музейидаги Саидносирбойга тегишли суратлар. Биринчида унинг қизлари тушган сурат.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аммо бу бахт ҳам тўкис бўлмади. Бир йил ўтиб, олдинги воқеалар яна такрорланди. Такрорланганда ҳам қайта ўнгланмас бўлиб. 1937 йил 21 июль куни ҳибсга олинган Саидносир Миржалилов шу йилнинг 25 октябрида отиб ташланади.

    «Гулрангнинг туғилганига икки ой бўлган. (Гулранг — Зарифа Саидносирова ва Ойбекнинг қизи — «Дарё» изоҳи). Бир куни ойимникига келсам, дадам стол олдида турибди. Ранги-рўйи оппоқ қоғоздай оқарган, ёнида совуққина бир татар киши. НКВДдан. У бир рус қўшни гувоҳнинг ҳузурида акт тузиб ўтирибди. Ойим бояқиш айвонда йиғлаб юрибди. Дадам шу куни ҳаммомдан чиқиб, янги оқ сурп кўйлак кийиб, ойим билан гангир-гунгур сўзлашиб, нонушта қилиб ўтирганида шу татар йигит балодай етиб келган. Дадам ҳаммамиз билан қучоқлашиб хайрлашди. Сўнг татар йигитнинг олдига тушиб кетар экан, йигирма қадамча юрганидан сўнг орқага қайтди. ‘Набирамни бир ўпай’, — деб қўлимдан Гулрангни олди. Бағрига босиб, пешонасидан икки марта ўпди. ‘Умри узоқ бўлсин. Ақлли-ҳушли, халқига фойдали киши бўлиб етишсин!’, — дуо қилди у.

    Юракларимиз қонга тўлди, эзилиб кетдик шунда. Орадан қанча вақт ўтди, билмадим, дадамдан на хат, на хабар бор. На овқат оладилар, на бирор дарак берадилар. Бир неча вақтдан сўнг: ‘Изламанглар! Хат ёзишдан маҳрум ўлароқ узоққа сургун қилинган’, деб айтдилар бизга. Лекин сургун қилинмаган, отиб ташланган, деб гумон қилдик. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Усмон Носир, қанчадан қанча министрлар, марказқўм, обком ва райком котиблари, кекса ва ёш зиёлиларнинг бари кетди. Халқ маданияти каллакланди. Шундай қилиб, дадам бояқиш 53 ёшида йўқ бўлди ва шу қисқа умрининг 11-12 йилини ҳибс ва сургунларда ўтказди.

    Дадам ўн бир йил зориқиб кутгани — озодликка эришганидан, оила олдида бўлганидан ниҳоят хурсанд, ўзини қаерга қўйишни, не билан машғул бўлишни билмасди. Бозорга борарди, қоплаб битма китоблар, тош босма китобларни топиб келарди. Дадам табиблар, кўпни кўрган қариялар билан суҳбатлашиб, қадимий табобатдан маълумот тўплай бошлаган эди. У метеорологияга оид жуда кўп халқ нақлларини, об-ҳавога оид белгиларни йиғиб, неча-неча дафтарларни тўлдирарди. У ҳатто ўзи тўплаган маълумотларни обсерваторияга элтиб кўрсатган. Обсерватория ходимлари дадамга у йиғган, тўплаган маълумотларни сотишни таклиф этганлар, дадам эса рози бўлмай, рад этган. Афсуски, НКВД ходимлари бу ёзувларнинг барини унинг ўзига қўшиб, олиб кетганлар», — дея падарининг охирги умр йиллари ҳақидаги хотираларни келтиради Зарифа Саидносирова.

    Саидносир Миржалиловнинг қабри қаердалиги номаълум. У ўлимидан 54 йил ўтиб, 1991 йил октябрь ойида оқланди.

    Саидносир Миржалиловни отишга буюрилган ва кейинчалик оқланганини исботловчи ҳужжатлар.

    Саидносир Миржалиловни отишга буюрилган ва кейинчалик оқланганини исботловчи ҳужжатлар.
    Фото: «Mytashkent.uz»

    Саидносир Миржалиловнинг отилган куни ҳақида икки хил рақамлар учрайди. Айрим манбаларда 1937 йил 25 октябрь деб берилса, бошқаларида 1937 йил 9 октябрь дейилади. Аммо унинг айблангани ва афв этилгани ҳақидаги маълумотлар акс этган юқоридаги фотосуратдан 1937 йил 9 октябрда судлангани ва 25 октябрда суд ҳукми бажарилганини билиш мумкин.

    25.10.2021, 20:55   Изоҳ (0)   38566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уй шароитида кўриш қобилиятини яхшилаш учун 5 самарали усул

    Лайфстайл | 21 май, 09:52

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 21 май, 09:39

    “Реал” ва Нико Уильямс ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

    Спорт | 21 май, 09:15

    ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқарога 10 млн сўм берилди

    Ўзбекистон | 21 май, 09:12

    “Украинадаги урушда Марказий Осиёдан 20 минг киши қатнашмоқда” — Бастрикин

    Дунё | 21 май, 08:51

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Борнмут”ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасига яқинлашди (видео

    Спорт | 21 май, 08:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.