• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕХҲТ ДИИҲБ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда аёлларнинг юқори фаоллигини қайд этди

    Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда аёллар юқори фаоллик кўрсатди. «Дунё» ААнинг маълум қилишича Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси тақдим этган дастлабки ҳисоботда шундай хулосага келди.

    Миробод тумани, «Байналмилал» маҳалласидаги 116-сайлов участкасидаги ходимлар.

    Миробод тумани, «Байналмилал» маҳалласидаги 116-сайлов участкасидаги ходимлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Миссия берган маълумотга кўра, округ сайлов комиссияларининг 266 нафар аъзосининг 39 фоизини аёллар ташкил этди,  участка сайлов комиссияларида 54 фоиз аёллар қатнашган. Шу билан бирга, участка сайлов комиссияларининг 45 фоизида аёллар раислик қилган.

    Ҳисоботда Ўзбекистонда аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани қайд этилган. Таъкидланишича, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш  стратегияси қабул қилинган ва амалга оширилмоқда. Унда  ижтимоий-сиёсий жараёнларда аёлларнинг иштирокини  таъминлаш, аёлларни раҳбарлик лавозимига тайинлаш  амалиётини кенгайтириш муҳим йўналишлардан  бири ҳисобланади.

    «Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. 5 йил олдин Ўзбекистон ушбу рейтингда 128-ўринни эгаллаган эди. Айни пайтда парламент Қуйи палатасидаги  депутат хотин-қизлар сони жами депутатлар орасида 32 фоизни, Сенатда 25 фоизни ташкил этмоқда», — дейилади ҳужжатда.

    Қайд этилганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловнинг барча босқичларида аёллар иштирокидаги номутаносибликни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди. Комиссия томонидан  сайлов барча босқичларида аёллар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини кузатишга қаратилган 11 та индикатор ишлаб чиқилди.

    Улар Ўзбекистон президенти сайловини ўтказаётган округ сайлов комиссиялари аъзолари, участка сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партияларнинг ваколатли  вакиллари, Ўзбекистон  президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар кузатувчилари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари, республика бўйича мураббийлар, вилоятлар мураббийлари ва сайловчилар индикаторларидир.

    Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба Ўзбекистондаги президент сайловини кузатди.

    Ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари 2021 йил 15 сентябридан буён сайловни кузатди. Миссия 17 кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

    Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчидан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА президенти Маргарета Седерфелт ва бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун мамлакатга ташриф буюрди.

    Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи келди.

    Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши ташкилот томонидан мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Аввалроқ ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхолд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этганди. «Сизлар тўғри йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас, навбатдаги қадамларни ҳам қўйиш керак», — деган эди у.

    Россия Федерал Кенгаши қўмитаси раиси ўринбосари Фарит Мухамецҳин Ўзбекистонда президент сайловлари халқаро стандартларга мос ўтказилганини таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра, номзодлар илгари сурган дастурлар умуман олганда «ўзбек халқининг кутилмаларига жавоб беради».

    Мавзуга доир: 

    • «Рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора» — МДҲ, ШҲТ ва ИҲТ Ўзбекистон президенти сайловлари ҳақида
    • «Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар истиқболда ўз мевасини бериши аниқ» — ЕХҲТ ва Европа Парламенти миссияси

    25.10.2021, 20:27   Изоҳ (0)   10864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентликка номзод бўлган Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади

    25.10.2021, 20:15

    «Ҳеч биримизнинг ЙТҲга учрамаслигимиз ва ўлмаслигимиз кафолатланмаган, бу даҳшат!» – эксперт

    25.10.2021, 20:03

    «Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар истиқболда ўз мевасини бериши аниқ» — ЕХҲТ ва Европа Парламенти миссияси

    25.10.2021, 19:38

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    25.10.2021, 18:21

    «Рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора» — МДҲ, ШҲТ ва ИҲТ Ўзбекистон президенти сайловлари ҳақида

    25.10.2021, 18:06

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.