«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
13:56, 18.10.2021 15169

Помидор ва қўзиқоринли начинка билан тўлдирилган мазали тарталеткалар

Нафақат кечки овқат, балки байрам дастурхони учун ҳам айни муддао бўлган егуликни иссиқлигида ейиш тавсия қилинади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қўзиқорин — 200 г;
  • ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;
  • помидор — 1 дона;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • туз, мурч;
  • майонез;
  • тарталеткалар — 12-15 дона;
  • пишлоқ — 100 г.

Тайёрланиш жараёни:

  • Майда кесилган қўзиқоринларни тилларанг бўлгунича товада қовуринг.
  • Помидор ва булғори қалампирини ҳам майда тўғраб, қўзиқорин, туз ва майонез билан аралаштиринг.
  • Тарталеткаларни начинка билан тўлдириб, устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безанг.
  • 180 даража қизиган печда, тахминан, 15 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!